Миқдори
Сотувда 6500 дона бор
Нархи
10 000 сўм
Бройлер жўжаларни боқишда катаклардан фойдалалиш анча самарали учул ҳисобланади. Бундай усулда боқишнинг афзалликлиги бу: бир хил ҳажмдаги майдонда ерда боқилганга нисбатан 1,5 баробар бош парранда ушлаш, мос равишда парранда гўштини ҳам кўп олиш мумкин. Бройлерларни ерда боқиш ускуналари катакларда боқишга нисбатан 2 баробар арзон тушади. Қалин тўшамада бройлерларни етиштириш энг муҳим ва ҳар томонлама мукаммал ўзлаштирилган технология ҳисобланади.
Бройлер жўжаларининг тагига қалин тўшама: тоза ёғоч қипиғи, майдаланган похол 10-12 см қалинликда ишлатилади. Тўшама ҳарорати пол билан бир хил бўлиши керак. Агар тўшама бир текисда ётқизилмаса, сув ва озуқага бир текис етолмаганлиги туфайли бройлер жўжалари бир хил ўсмайди. Бройлер жўжаларини боқиш зичлиги 1м2 га 12–14 бошни ташкил этади, шунда 1м2 боқиш майдонида тирик вазнда 30–35 кг парранда гўшти етиштирилади.
Жўжалар 12–14 кунлик ёшигача тана ҳароратини бошқара олмайди. Жўжалар тана ҳароратини ҳаво ҳароратини тартибга солиб назорат қилиш мумкин. Ер (пол) ҳарорати жуда муҳим кўрсаткич, шунинг учун паррандахонани олдиндан иситиш мақсадга мувофиқ. Паррандахона ҳарорати ва нисбий намлигини жўжаларни келтиришдан олдин иссиқ пайтда 24 соат, совуқ пайтда 48 соат олдин номаллаштириш керак бўлади.
— ҳаво ҳарорати 30 °С;
— тўшама ҳарорати 28–30 °С;
— ҳаво нисбий намлиги 60–70%.
Жўжаларни келтиришдан олдин сув ва озуқа етарли бўлишини ва паррандахона бўйича бир текисда тақсимланишини таъминлаш зарур. Ҳамма жўжалар келтирилгандан кейин зудлик билан озуқа ва сувга етишиш имкони бўлиши керак.
Бройлер жўжалар картон қутиларда қанча кўп вақт қолсалар, улар организмининг сувсизланиши шунча кучаяди. Бу тирик вазн ўсишининг пасайишига олиб келади. Жўжаларни картон қутилардан брудер тагидаги қоғозлар устига эҳтиёткорлик билан тез ва бир текисда қўйилади. Жўжаларга янги шароитга мослашиши ва тинчланиши учун 1–2 соат вақт берилади. Биринчи 7 кун жўжаларга янги шароитга ўрганиш, озиқланиш ва сув ичиш жараёнини стимуляция қилиш учун кунига 23 соат давомида 30–40 люкс интенсивликдаги ёруғлик берилади.
Бройлер жўжаларга тоза ичимлик суви бериш ва сувдонларги оптимал баландлика қўйиш, сувга осон етишиш имконияти яратиш зарур. Ниппелли линияларни 12 бош жўжага 1 ниппель ҳисобидан, қўнғироқ шаклидаги сувдонларни 1000 бош жўжага 6 та сувдон ҳисобидан ўрнатиш тавсия этилади. Бундан ташқари 1000 бош жўжага 6 та қўшимча мини-сувдонлар қўйилади.
СТИР: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002
Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш
Тизимда муаммо борми?
© 2021-2024 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган