0 ( 0 та баҳо ) 0 та буюртма

Товуқ


Миқдори

Сотувда 4000 дона бор

Нархи

60 000 сўм

Маҳсулот ҳақида қисқача:

Оддий уй жўжаси асосан тухум йўналишида бўлади. Бройлер жўжалари эса гўшт йўналишида боқилиб, 38–42 кунда тирик вазни 2,3–2,5 килограммга етади. Гўшт учун етиштирилган бройлер жўжалар технология бўйича 1–2 кун ичида сўйилиши шарт. Бу фурсат чўзилиб кетса, улар тирик вазнини тезда йўқотади. Шу боис, бройлерларни боқиш вақти энг кўпи билан 5–6 ҳафтани ташкил этади.

Парранда гўшти тез ҳазм бўлиш хусусиятига кўра барча турдаги чорва моллари гўштидан устун туради. Таркиби ҳар хил кимёвий элементларга бой. 2 ойлик жўжа гўшти таркибида 20 фоизга яқин оқсил, 10–12 фоиз ёғ бўлади. Бройлер жўжаси гўштининг ҳазм бўлиш коэффициенти 94–95 фоизга тенг.

Паррандаларни парваришлаш. Товуқлар қўлбола катакларда ёки ерда боқилади. Улар, асосан, қуруқ аралаш емлар билан озиқлантирилади. Бир бош товуқ учун бир йилда ўртача қуйидаги миқдорлардаги аралаш ем талаб этилади: катакларда боқиладиган тухум берадиганлари учун – 50 кг; гўшт олинадиганлари учун – 65 кг; 2 ойгача бўлган бройлер жўжалар учун – 4,7 кг; тухум олишга мўлжалланган 5 ойликкача жўжалар учун – 11,8 кг.
Жўжа очириш учун тухум олишда 8–12 та товуққа 1 та хўроз қўйилади. Хўрозлар 2–3 йил сақланади. Товуқлар томорқадан чиқадиган буғдой қолдиқлари, маккажўхори, сабзавот маҳсулотлари, қовун-тарвуз пучоқларини танламасдан ейди.

СТИР: 309 095 650

МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB

Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002

Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш

Тизимда муаммо борми?

Тўлов усуллари

Иловани юклаб олиш

Биз ижтимоий тармоқларда

© 2021-2024 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган