Миқдори
Сотувда 300 дона бор
Нархи
110 000 сўм
100 000 сўм
36 667 сўм / 3 Ой
ЎРДАК, хонаки ўрдак — ўрдаксимонлар оиласига мансуб парранда. Мил. дан минг йил олдин хонакилаштирилган. Ёввойи ўрдак — кряквадан келиб чиққан. Ўрдак деярли барча мамлакатларда, айниқса, Хитой (562 млн. бош), Индонезия (28 млн. бош), Вьетнам (50 млн. бош)да кўп урчитилади. Жаҳонда жами 830 млн. бош Ўрдак боқилади (1999). Ўрдакнинг тана тузилиши қайиқсимон, кўкраги кенг, бўйни ва боши узун, оёқ бармоқлари сузувчи парда билан қўшилган. Тумшуғи сарғишқизил ёки тўқ сариқ, бир оз қайрилган. Патларининг ранги оқиш, сарғимтир, кулранг, қора ва бошқалар Эркагининг думида бир нечта юқорига қайрилган патлари бор. 24—28 ҳафталигида жинсий етилади. Тўдада 5—6 макиёнга битта эркак Ўрдак қолдирилади. Бир мавсумда (5—6 ой) 90—130 та тухум қилади (сунъий туллатиб йилига 250 тадан тухум олиш мумкин). Тухуми вазни 85—90 г. Тухумидан тухум порошоги, меланж тайёрлашда ва кондитер саноатида фойдаланилади. Тухумдан жўжа очиб чиқиш (инкубация) муддати 27—28 кун. Вояга етган эркак Ўрдак вазни 3—4, макиёни 2,5—3 кг. Берадиган маҳсулотига қараб Ўрдак гўшт, гўшттухум ёки тухумгўшт, серпушт (сертухум) зотларга ажратилади.
СТИР: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002
Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш
Тизимда муаммо борми?
© 2021-2024 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган