5 ( 1 ta baho ) 0 ta buyurtma

асалари пакетлари


Miqdori

Sotuvda 1000 dona bor

Narxi

50 000 so'm

Bu haftada 1 kishi sotib oldi

Mahsulot haqida qisqacha:

Асаларичилик – қишлоқ хўжалигининг энг қадимги тармоқларидан бири. Асаларичилик республикада муҳим озиқ-овқат маҳсулоти бўлган асал, шунингдек, асалари муми, прополис, асалари сути, заҳари, асалари йиғадиган гул чанглари каби маҳсулотлар олиш ва бошқа ҳашаротлар билан чангланадиган экинларни асаларилар ёрдамида чанглатиш йўналишларида ривожланмоқда.

Февраль ойида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Заруратга кўра, асаларилар озуқаси камайса ёки асал қотиб қолса, уларга қўшимча озуқа беринг. Арилар 0-2°С ҳароратда яхши қишлайдилар. Ҳарорат 4-6°С дан ошиб кетса, арилар тўдаларидан тарқалишиб, безовталана бошлайди

Март ойида водий ҳудудларда ва апрел ойида тоғли ҳудудларда асаларилар оиласининг асосий баҳорги тафтиши бошланади. Асал олиш асбоблари қуйидагилар: тўрбош, тутачгич, искана, она уя қалпоғи, элак, асалари учун суғоргич, асал тиндириладиган идиш, медогонка ва бошқалар

Баҳорнинг иккинчи ярмида, кун иссиқ ва об-ҳаво яхши бўлган кунларда яхши ривожланаётган асаларилар кўчга чиқиши кузатилади. Асаларилар орқали боғларда, сабзовотчиликда, уруғчилигида ва пахтачиликда гулларни четдан чанглатиш мева ва сабзовотларнинг харидорбоп кўринишини яхшилайди

Апрель – асаларилар оиласини сотиб олиш учун энг қулай вақт. Чунки бу пайтда асаларилар қишки уйқудан чиқиб бўлган, биринчи парвозини бажарган бўлади

Май - Илиқ баҳор-ёз мавсумида асаларилар оиласи кўпайиб боради, уларнинг кўч бўлишини олдини олиш учун уяларни ўз вақтида кенгайтириш зарур

Июл - Асаларилар самарали меҳнат қилиши учун уялардан асални ўз вақтида олиш муҳим. Асал олиш куннинг энг қулай вақти 10.00 дан 16.00 гача амалга ошириш керак

Август ойида асал йиғиш аста-­секин якунланади. Турли ўсимликлардан йиғиб олинган асални тўлиқ, қолдиқсиз йиғиб олиш керак

Октябрь ойида давомли кузги ёмғир бошланмасдан, уяга кана қўзғатувчи расплод ва катта асаларилар касаллиги — варроатозга қарши ишлов бериш керак

Ноябр – асосий кузги кўрик вақти, бунда оиланинг кучи баҳоланади ва уялар қишга тайёрланади

Декабр - Совуқ тушиши билан асаларилар ўзларига мақбул ҳароратни сақлаш учун қишки клубни ташкил этади. Тез-­тез кўрик ўтказиб асалариларни ташвишлантирмаслик керак

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2025 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.