

Томорқа сабзавотчилиги

ТОМОРҚА ХЎЖАЛИКЛАРИДА САБЗАВОТ (картошка, помидор, бодринг, ширин қалампир ва бошқалар) ЭКИНЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Сабзавот полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти олимлари ва мутаҳассислари томонидан тузилган тавсиялар.

Экиш учун тавсия этиладиган навлар: эртапишар Дўстлик, Сахий, Шафақ, Севара, ўртаэртапишар Тошкент тонги, ўртапишар ТМК-22, Ўзбекистон-178, Сурхон-142, Боходир, Шарқ юлдузи, Ситора, Истиқлол 10, Авиценна, кечпишар Намуна-70, Дони 2000.

Кўчат экиш схемаси: Помидорнинг эртапишар ва ўртапишар навлари у қадар нишаб бўлмаган далаларда 70x25 (30) см, текис майдонларда 90x25 (30)см, узун палакли навлар 90x40 см схемада экилади. Экилгандан кейин кўчатларни албатта суғориш зарур. 1 сотих майдонга экиш схемасига қараб 280 – 570 та кўчат сарфланади.