Ko'rishlar soni : 29
4.5 (2 ta baho) 0 ta buyurtma

Олма кўчати (дарахт)

100 000 so'm

110 000 so'm

  • Qo'shildi : 17.04.2026
+998 ** (**) ***-**-**
Farg'ona, So'x t.

Miqdori

Sotuvda 2000 dona bor

Mahsulot haqida qisqacha:

ЛМА (Malus) — раънодошлар оиласига мансуб, барг тўкувчи дарахтлар ёки буталар туркуми; уруғли мева дарахти. Шим. ва жан. ярим шарнинг мўътадил минтақаларида Олманинг 25 — 30 тури, жумладан, Ўрта ва Шарқий Осиё, Ўрта Осиё ва Кавказда 10 тури тарқалган. Экиладиган мевали дарахтлар орасида майдони жиҳатидан биринчи ўринда туради. Ўзбекистонда 8 тури ёввойи ҳолда учрайди (қ. Ёввойи олма). Дунё бўйича етиштириладиган навларининг асосий қисми хонаки Олма (M.domestica) турига киради. Паст бўйли Олма (M.pymila) турига кирадиган дусен ва парадизкадан мевачиликда пайвандтаг сифатида фойдаланилади. Олма совуққа чидамли, ёруғсевар ва намсевар, тупроқ танламайди, лекин унумдор тупроқларда юқори ҳосил беради. Олма дарахти бўйи 15 м гача боради. Ўзбекистонда Олма апр. ойида гуллайди. Гули 5 бўлакли, гултожибарги оқ, пушти, айримлари кизил. Меваси, навига қараб, июнь — окт. да пишади. Бир дона меваси вазни 15 г дан 400 г гача боради. Таркибида (%) фруктоза 6,5—11,8, сахароза 2,5—5,5, органик (олма ва лимон) кислоталар 0,2 — 1,6, витамин С 5—30 мг, пектин, ошловчи моддалар ва б. мавжуд. Меваси янгилигида ейилади, қоқи, консерва, мураббо, жем қилинади. Олма уруғидан ҳамда пайвандлаш, пархиш қилиш йўли билан илдиз бачкиларидан кўпайтирилади. Ҳосилдорлиги 130— 300 ц/га. Дарахти 100 йилгача яшайди. Одатда, боғга ўтқазилганидан кейин 4 й. ўтгач, ҳосилга киради. 40—50 й. мўл ҳосил беради. Кўчати кузда ва баҳорда 30—60 см чуқурликда ҳайдалган ерга экилади. Кўчат ўтқазиладиган чуқурга 5—6 кг чириган гўнг, 150 г аммиакли селитра, 200 г суперфосфат тупроққа аралаштириб солинади. Кўчатлар 8><8м, 8x6 м, паст бўйли пайвандтагларга улангалари 4x6 м, 3Х5 м, 4x4 м схемада экилади. Ёш дарахтлар 8—12 марта, ҳосилга кирганлари 4—6 марта су-ғорилади, туп ва қатор оралари юм-шатиб турилади. Ҳосилга кирган олмазор гектарига ҳар уч йилда 20—40 т чириган гўнг ва ҳар йили соф ҳолда 120 кг азот, 60—90 кг фосфор, 30 кг калий ҳисобидан ўғитланади. Дарахтлар ҳар йили кузда ва баҳорда буталади (қ. Буташ, Дарахтларга шакл бериш). Ўрта Осиёда экиладиган Олма навлари келиб чиқиши бўйича қуйидаги гурухларга бўлинади:  Бу навлар ҳосилдор, меваси маҳаллий шароитга мослашган, кўриниши чи-ройли, мазали; совуққа ва иссиққа чидамли.

 

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

© 2021-2026 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.