Ko'rishlar soni : 23
5 (1 ta baho) 0 ta buyurtma

МОТОБЛОК

10 000 000 so'm

  • Qo'shildi : 22.04.2026
+998 ** (**) ***-**-**
Farg'ona, So'x t.

Miqdori

Sotuvda 5 dona bor

Mahsulot haqida qisqacha:

PATRIOT Калуга PRO бензинли мотоблоки умумий майдони 1000 м² (10 сотих) гача бўлган ерларни қайта ишлаш учун мўлжалланган. Томорқа учун мўлжалланган бензинли мотоблоклар қишлоқ хўжалиги вазифаларини бажаришда юқори иш унумдорлигини таъминлайди. Ҳайдаш кенглиги 90 см ва чуқурлиги 16 дан 30 см гача бўлган чекланган сериядаги кучли бензинли мотоблок. Универсал кучайтирилган уланиш тугуни ва понасимон тасмали тишлашиш ҳар қандай асма ускуналар билан ишлаш имконини беради.

Patriot мотоблоки 7 от кучига эга ва ҳажми 212 см³ бўлган профессионал тоифадаги PATRIOT XP 708 BH 4-тактли двигатели билан жиҳозланган. Бузилишлардан ҳимоя қилиш учун мой датчигига эга автоматик тўхтатувчи (прерыватель), кучайтирилган чангга қарши ҳимоя, шунингдек, цилиндр ва блок каллагининг кенгайтирилган қовурғалари ҳисобига қизиб кетишдан ҳимоя тизими мавжуд. Кулранг чўяндан ясалган гильза двигатель ишлаш муддатини (ресурсни) 80% га оширади. Ёнилғи бакининг ҳажми (3,6 л) тез-тез ёнилғи қуймасдан узоқ вақт ишлаш имконини беради.

Ғилдиракли бензинли мотоблок (Россияда йиғилган) 4 та олдинга ва 2 та орқага узатмага эга бўлиб, бу бошқарувда мослашувчанликни таъминлайди. Максимал тезлиги — 9 км/ч. Пасайтирилган узатма мотоблок ортидан хотиржам қадам ташлаб юриш имконини беради. Турли хил тупроқларда барқарор ишлаш учун агрессив протекторли пневматик ғилдираклар (тури P4,00-8D-1, диаметри 40 см) ўрнатилган. Бошқарув рули икки хил ҳолатда созланади.

Алюминийдан яхлит қуйилган, зириҳланган пўлат қобиқ ва мустаҳкамлик қовурғаларига эга бўлган редукторли кучли бензинли мотоблок деформацияга камроқ мойил.

Бензинли мотоблокнинг вазни 74 кг бўлиб, бу 1-2 йил ишлов берилмаган ерларни қийинчиликсиз ҳайдаш имконини беради.

! Ишлаб чиқарувчидан маслаҳат:
Тўрт тактли двигателга эга бўлган культиваторлар ва бензинли мотоблоклар ёнилғи қуймасдан ишламайди. АИ-92 бензини ва ярим синтетик ёки минерал мой алоҳида бакларга қуйилади. Баклар ҳажми, ёнилғи тури, мой маркаси ва ёнилғи қуйиш усулини йўриқномадан кўринг. Товар мойсиз етказиб берилади.

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

© 2021-2026 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.