25 000 000 so'm
Miqdori
Sotuvda 4 dona bor
чиққан ҳолда мутахассислар мамлакатимиз
фермаларига Исроил, АҚШ ва Канададан сут
ва гўшт-сут йўналишидаги сигирларни олиб
киришни тавсия этадилар. Бу маҳаллий
шароитга мослашиш билан боғлиқ муаммолар сабабли сигирлар нобуд бўлиши
хавфини камайтиради. Қорамол етказиб берувчиларни қидириш
чоғида Bizplan.uz мутахассислари Белорусь,
Украина, Россия, Қозоғистон, Польша, Исроил,
Чехия Словения, Дания, Канада ва АҚШ
компаниялари билан алоқа қилишга
муваффақ бўлдилар. Музокаралар жараёнида биз хорижий мол
сотиб олувчилар учун биринчи даражали
аҳамиятга эга бўлган саволларга жавоб
топишга ҳаракат қилдик. Шундай қилиб: 1. Сигир зоти Қорамол зоти шунчалик кўпки, уларнинг
орасидан танлаб олиш ҳам осон эмас.
Гольштин-фриз зоти асосида ўнлаб маҳаллий
ола-қора зотлар: голланд сигирлари, Литва
ола-қора, эстон ола-қора, Дания ола-қора,
немис ола-қора, швед ола-қора ва британ- фриз зотлари олинганини айтиб ўтишни ўзи
кифоя бўлади. Ташқи кўриниши бўйича бу
жониворлар жуда ўхшаш. Сигирлар ўз зоти
намуналарига тўлиқ мос бўлиши, елини тўла,
оёқлари тўғри бўлиши ва сут унумдорлиги
юқори бўлиши керак. Асосий кўрсаткич – сут унумдорлиги салоҳияти. Бунда сигир сотиб
олинаётган фермадаги ўртача сут
унумдорлиги ҳар сигир бошига ўртача 8000 кг
бўлиши мақсадга мувофиқ. Масалан, белорус
ола-қора зотининг сут унумдорлиги
8500-9000 кг бўлиши, лактация даврида ўртача соғим эса 6000-7000 кг бўлиши
мумкин. Биз олган тижорат таклифларидаги
“сут унумдорлиги” устунида бир лактация
даврида 4001-5020 килограммдан (бу сут-
гўшт йўналишидаги Бестужев зоти) 8000
килограммгача (Венриянинг гольштин-фриз зоти) бўлган рақамларни кўрдик. 2. Келиб чиқиши Олиб кириладиган сигирларнинг келиб
чиқиши ва насли тегишли наслчилик ва
ветеринария ҳужжатлари ва сертификатлари
билан тасдиқланган бўлиши керак.
Жониворлар насл китобига насли
гувоҳномаси билан киритилиши ва ҳар бир сигирнинг уч аждоди кўрсатилиши керак.
Ҳолис тан олиш керак, бундай ҳужжатларни
етказиб берувчиларнинг ҳар бири тақдим
этишга тайёр. 3.Жўнатилган вақтдаги ёши, вазни ва бўйи Албатта, сигирнинг ёши бу жуда муҳим
кўрсаткич (расмий етказиб берувчиларнинг
тижорат таклифларида сигирларнинг ёши 18
ойликдан 28 ойликкача), аммо таналар учун
вазн ва бўй биринчи марта уруғлантириш
муддатини аниқлаётганда ҳал қилувчи омил бўлиб хизмат қилади. Муҳими, шуни ёдда
тутиш керакки, биринчи марта уруғлантириш
вақтига келиб, тана ўзининиг катта ёшдаги
вазнининг 60 фоизини йиққан бўлиши керак.
Турли зотларнинг ўсиш салоҳияти ҳам
турлича. Масалан, гольштин зотли катта ёшли сигирнинг вазни 500-600 килограммгача
етади. Уруғлантириш муваффақиятли бўлиши
учун тана қуйидаги кўрсаткичларга эга
бўлиши керак: 1. Ёши – 13-15 ойлик 2. Вазни – 320-380 кг 3. Яғрингача бўйи 119-122 см. Ана шу ёдингиздан кўтарилмасин. Шунингдек, жониворларнинг туёқлари қай
аҳволдалигига катта аҳамият бериш керак.
Маълумки, туёқлар сут унумдорлиги юқори
сигирларнинг заиф томони. Сақлаш ва
парвариш шароити ўзгарганда эса (кўпинча
ёмон тарафга ўзгаради), аввало, туёқлар билан боғлиқ муаммолар намоён бўлади. 4. Танлаш вақтида бўғозлик Жуда муҳим кўрсаткич. Бўғозликни ректал
(ёки бошқа усулда) диагностика қилиш
малакали мутахассис томонидан амалга
оширилиши керак ва натижаси расмий
равишда қайд этилиши лозим. Албатта,
бўғозлик муддати 3-6 ой бўлгани маъқул
Stir: 309 095 650
MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB
XR: 2020 8000 9054 6738 5002
To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?
© 2021-2026 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.