Ko'rishlar soni : 58
5 (1 ta baho) 0 ta buyurtma

Асалари оила

2 200 000 so'm

2 000 000 so'm

  • Qo'shildi : 05.05.2026
+998 ** (**) ***-**-**
Andijon, Xonobod sh.

Miqdori

Sotuvda 300 dona bor

Mahsulot haqida qisqacha:

— арилар оиласининг бир тури. Асалари ватани Жан. Осиё ҳисобланади. Ҳоз. даврда жан. кенгликлардан Чекка Шимолгача таркалган. Асаларилар, асосан, оила бўлиб яшайди. Бир оила бир она (халқ тилида «подшоси» деб ҳам юритилади), бир неча минг ишчи ва бир неча юз эркак Асаларидан иборат. Она Асалари танаси уз. 20 — 25 мм, вазни 200 — 250 мг, баҳордан кузга кадар тухум қўйиш ва оилани бошқариш вазифасини бажаради. Қаноти танасининг ярмини қоплайди, нектар, гул чангини йиғувчи аппаратининг йуклиги билан фарқ қилади. Она Асаларининг жинсий аъзолари ривожланган. 5 йилгача яшайди (тажрибали асаларичилар она Ани ҳар икки йилда янгилаб турадилар). Бир суткада 2 — 2,5 мингтагача тухум қўяди. Оталанган тухумлардан 21 кунда ишчи Асалари, оталанмаган тухумлардан 24 кунда эркак Асалари чиқади. Агар личинкаларни ишчи Асаларилар асалари сути билан озиқлантириб турса 16 кунда она Асалари чиқади. Тухумдан чиққан она Асалари 7 — 8 кунда жинсий балоғатта етади. Эркак Асалари танаси уз. 15 — 17 мм, вазни 200 мг, қорин қисми тўмтоқ бўлиб, олдинги қанотлари узун, гул чанги ва нектар йигувчи аппарати, найзаси йўқ, кўкраги кенг, хартуми қисқа. Бир оилада 80 — 100 тагача эркак Асалари бўлади. Асосий вазифаси она Асаларини уруғлантириш (асосан, ҳавода жуфтлашади, уруғлантирганидан кейин ҳалок бўлади). Улар уяда фақат ёзда бўлади, кузда оилада урчиш ишлари тўхташи билан уларни ишчи Асаларилар уядан қувиб чиқаради. Ишчи Асалари танаси уз. 11 — 15 мм, вазни ўртача 100 мг, жинсий аъзолари ривожланмаган, ургочи асаларилар бўлиб, ёзда 35 — 40 кун, қишда 3 ой яшайди. Бир оилада ёзда 60 — 80 минг, қишда 10—15 минг ишчи Асалари бўлади, соатига 60 км тезликда уча олади, оиладан 2 — 3 км ва ундан ортиқ масофага учиб бориб, нектар ва гул чангини йиғиш, нектарни асалга айлантириш, мум ишлаш, личинкаларни боқиш, катак қуриш, уяни қўриқлаш каби ишларни бажаради. А қадимдан қимматбаҳо маҳсулотлар бўлган асал, прополис, мум, она асалари сути, асалари заҳари ва б. ни олиш, шунингдек қ. х. экинларини мевали боғларни чанглатиш учун боқилади (қ. Асаларичилик). А. оиласи бир мавсумда 140 — 150 кг асал тўплайди, бундан 100 кг Асалари таъминотига сарфланса, 40 — 50 кг асал ажратиб олинади. 

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2026 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.