Ko'rishlar soni : 9
5 (1 ta baho) 0 ta buyurtma

Лимон кўчати

80 000 so'm

  • Qo'shildi : 05.05.2026
+998 ** (**) ***-**-**
Farg'ona, Quva t.

Miqdori

Sotuvda 1000 dona bor

Bu haftada 1 kishi sotib oldi

Mahsulot haqida qisqacha:

Цитрус ўсимликлари иссиқсевар бўлганлиги боис, улар совуққа чидамсиз, мевасининг етилиши учун жуда кўп фойдали иссиқ ҳарорат йиғиндисини талаб қилади, ўсув даври анча узоқ. Шунинг учун республикамизда цитрус ўсимликлари ҳосили иссиқхона ва траншеяларда етиштирилади.Цирус ўсимликлари нормал ўсиб ривожланиши ва ҳосил тугиши учун 40°С дан ортиқ фойдали ҳарорат йиғиндисини талаб қилади. Масалан, апельсин меваси пишиб етилиши учун 45°С иссиқлик зарур. Улар орасида иссиққа энг талабчани апельсиндир. У нормал ҳосил тугиши учун суткалик ўртача ҳарорат 220–240 кун давомида 10°С дан юқори бўлиши керак. Илмий-тадқиқотлар ва илғор хўжаликлар тажрибаси шуни кўрсатдики, суғориладиган ҳудудда лимоннинг “Мейер” навидан сифатли, мўл ва мунтазам ҳосил олиш имконини бермоқда. Бу нав бўйи нисбатан кичиклиги ва эрта ҳосил бера бошлаши билан бошқалардан ажралиб туради. Кўчати ўтқазилганидан 2 йилдан сўнг ҳосилга киради. Маҳаллий шароитга кўпроқ мослашган, бироқ совуққа чидамли бўлмаганлиги боис иссиқхоналарда ўстирилмоқда. Яхши парвариш қилинганда ҳар тупидан 400–500 тагача лимон мевасини олиш мумкин. Иссиқхоналарда суткалик ўртача ҳарорат 10°С дан юқори бўлганида лимон новдаси ўса бошлайди. Суткалик ўртача ҳарорат 16–18°С га етганида лимон қийғос ғунчалайди, 18–22°С да эса гуллайди.Лимон ўз-ўзидан ва четдан чангланадиган ўсимлик. Четдан чангланиши асаларилар ёрдамида ўтади, бу тугунчаларининг кўпроқ ҳосил бўлишига ёрдам беради. Ўсиш ва шаклланиш даврида (апрель-май) 20–25°С қулай ҳарорат ва ҳавонинг нисбий намлиги 70–80% бўлганида фойдали гуллаши 22–25% га етади. Ҳаво қуруқлиги ва ҳароратнинг кескин ошириш тугунларнинг кўплаб тўкилиб кетишига олиб келиши мумкин.Лимон ўсиши ва ривожланиши учун тупроқ шароити муҳим аҳамиятга эга. Сизот сувлар яқин шўр ерларда ва структураси соз тупроқларда ўса олмайди.Зичлиги ўртача қумоқ тупроқли ерлар ва сув, ҳаво ўтказувчанлиги енгил тупроқларда яхши ўсади.Иссиқхоналар лимон кўчатларини экишдан олдин тупроқ яхшилаб текисланиб, гектарига 60–80 тн чириган гўнг, 600 кг суперфосфат ҳамда 150 кг калий ўғитлари солиниб, 50–60 см чуқурликда ер ҳайдалади.Кўчати 4х3 м схемада экилади. Кўчатларни экиш пайтида ҳар бир чуқурга 10–15 кг чириган гўнг, 100–150 г суперфосфат ва 50 г калийли ўғитлар тупроқ билан аралаштириб солинади.

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2026 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.