Ko'rishlar soni : 27
0 (0 ta baho) 0 ta buyurtma

Асалари оиласи

1 560 000 so'm

  • Qo'shildi : 21.09.2026
+998 ** (**) ***-**-**
Samarqand, Jomboy t.

Miqdori

Sotuvda 25 dona bor

Mahsulot haqida qisqacha:

Агар асалари оиласини харид қилмоқчи бўлсангиз, аввало, унинг соғломлигига эътибор беринг. Асалари оиласига четдан туриб разм солинг, асалариларнинг уядан учиш ва қайтиб келишига эътибор беринг. Уларнинг учиш парвози бир текисда, иттифоқ бўлиши керак. Негаки, баъзи асалари оилаларида асалари парвози анча суст бўлади. Бу эса бундай асалари оилаларида она асалари кекса ёшли ва каммаҳсуллигидан дарак беради. Бундан ташқари, уядаги она асалари ёшига эътибор беринг. Ёш она асаларилар тез ҳаракатчан бўлади, кекса она асаларилар эса секин ҳаракат қилиб, унинг қанотларининг учки қисми бир оз қирқилган бўлади. Уядаги рамкалардаги наслни жойлашишига эътибор қаратинг. Рамкадаги очиқ ва ёпиқ насл бир текис жойлашган бўлса, демак она асалари ёш, серпушт бўлади. Оилада эркак асалари сони кўп бўлса, билингки, оиладаги она асаларининг ёши каттадир. Бундай она асаларини алмаштиришга тўғри келади. Шу белгилар билан оиладаги она асаларининг ёши аниқланади. Кўп асал берадиган асалари оиласини қандай аниқласа бўлади? Асалари оиласини кучига қараб, албатта. Кўп асал берадиган асалари оиласида рамкалар сони 10–15 та ва ундан ҳам кўп бўлади. Бу рамкаларда 8–10 та гача очиқ ва ёпиқ насллар бўлиши лозим. Рамкалар орасидаги йўлакчалар асалари билан зич жойлашган бўлиши керак. Бу белгилар, албатта асалари оиласи кучли ва кўп асал тўплашидан далолат беради. Асалари оиласининг текшириш қоидалари. Асалари оиласини ташқи ҳарорат салқин жойда +14оС дан паст бўлмаганда, умумий текширишга киришилади. Аммо асалари оиласининг умумий аҳволи қониқарли бўлса, у ҳолда тўлиқ текшириш ишлари ҳаво ҳарорати 16–18оС бўлгунча қолдирилади. Асалари оиласини текшираётган вақтда асаларичининг қўли тоза, оқ ёки қора халат ҳамда қўланса (атир, упа, пиёз, саримсоқпиёз, бензин, керосин, тер) ҳид келмайдиган кийимларни кийган бўлиши керак. Шундай қилинганда асаларилар кам безовталанади ва чақишга ҳаракат қилмайди. Асалари оиласини текширишда тутатгич ёрдамида асалари уясига асалари кирадиган туйнукча орқали 2–3 марта тутун тутатилада, орадан 1–1,5 дақиқа ўтгач уя қопқоғи очилиб, устки ёпқичнинг бир чеккасини қайтариб, секин-аста рамкаларни асаларичи исканаси ёрдамида суғуриб олиб, текширишга киришилади. Уяни текшириш вақтида асаларилар билан ишлаш қоидасига (уяни тақиллатмай, асалариларни безовталантирмай) амал қилиш керак. Оилани текшириш вақтида асаларичи асалари кирадиган туйнукча олдини тўсиб қўймаслиги лозим, у уянинг ён тарафида туриб ишлаши зарур, акс ҳолда асаларилар безовталаниши мумкин. Бундан ташқари, асалари уяси текширилаётган пайтда, қўшни уя асаларилари ўғирликка кираётганини сезса ҳам асаларилар безовталанади. Шунинг учун ҳам текширишни дарҳол нариги четдаги қатордан бошлаш керак. Асаларичи иш бажаришга киришишда, аввал ишлаш учун керакли асбоблар: асаларичи кўчма қутиси, чириган тўнка, дарахт пўкаги, ва тутатгич асбобини тайёрлаб қўйиши лозим. Асаларизорда асалари оиласи билан иш бошлашда, олдин оқ халат ва бошга кийиладиган тўрли юз ниқобини кийиб ишга киришиш керак. Уядан суғуриб олинган рамкаларни уя устида кузатиш тавсия этилади, шундай қилинганда рамкадан тўқилган ёш асаларилар уяга тушади ва нобуд бўлмайди. Рамкаларни асаларилардан тозалаш керак бўлса, ғоз патидан тайёрланган супурги ёки бойланган бир тутам ўт ёрдамида, асаларилар супуриб туширилади. Агар ўша рамкада ёш асалари қуртчалари ва янги келтирилган гул шираси бўлмаса, у ҳолда рамканинг икки четидан маҳкам ушлаб, асалариларни силкитиб тушириш мумкин. Оиланинг ички ҳажми кенгайтирилаётганда юзаки текширилади ва чеккадаги рамкаларни бир оз четга суриб, уларнинг ўрнига кенгайтиришга мўлжалланган рамкалар қўйилади.  Сўнгра асалли рамкалар олинади. Бунда очиқ наслли рамкалар олинмайди ва она асалари оҳисталик билан бошқа рамкага олиб қўйилади. Асалли рамкалар устидаги мум қопқоқчалар, ўткир ва иссиқ пичоқ ёрдамида кесиб олинади. Бундай рамкалардаги асал махсус асбоб асалторткич ёрдамида ажратиб олинади. Асали олинган рамкаларга бир оз сув сепиб, асалари оиласига берилса, уни асаларилар тез ва осон тозалаб қўяди. Асал тортиш мавсуми йил давомида 2–3 маротаба, айрим йилларда эса ундан ҳам кўп бўлиши мумкин. Асал тортиш мавсуми тугагач, асалари оиласини қишловга тайёрланади. Бунинг учун қишловга кетадиган асалари оилаларига кўп миқдорда ёш асаларилар бўлиши таъминланади ва ҳар бир асалари оиласига қишлов учун, унинг кучига қараб 10–15 кг. гача сифатли озуқа асал қолдириш лозим.  Варроатоз касаллиги бугунги кунда асалариларнинг энг хавфли касаллиги бўлиб, каналар ишчи, эркак ва ёш асалари насли танасида паразитлик қилиб яшайди. Агар йил давомида варроатозга қарши курашилмаса асалари оиласи нобуд бўлиши мумкин.

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

© 2021-2026 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.