3 050 000 so'm
Miqdori
Sotuvda 10 dona bor
Қўл электр лобзиги электр тармоғи орқали ёки аккумулятор ёрдамида ишлаши мумкин. У пастки қисмида текис платформа ва юқори қисмида дастак жойлашган корпусдан иборат. Ички қисмида электр двигатели ҳамда двигател валининг айланма ҳаракатини пилка маҳкамланадиган штокнинг илгарилама-қайтма ҳаракатига айлантирувчи механизм мавжуд.
Лобзик платформаси, одатда, буриладиган бўлиб, материални маълум бурчак остида кесиш имконини беради.
Айрим қўл лобзиклари маятниксимон ҳаракат функцияси билан жиҳозланган. Бу функция кесиш жараёнини тезлаштиради ва қириндини самарали чиқариб юбориш имконини беради. Маятниксимон ҳаракат фақат тўғри чизиқ бўйлаб кесишда қўлланилиши тавсия этилади.
Двигател айланиш тезлигини созлаш турли хил материалларни кесиш имконини беради. Масалан, металл ва пластмассани кесишда пилка ёки материалнинг қизиб кетишининг олдини олиш учун айланиш тезлигини пасайтириш зарур.
Пилкани маҳкамлаш учун махсус қисқич ёки пружинали зажимдан фойдаланилади. Пилка махсус ролик ёрдамида ушлаб турилади. Кўпчилик моделларда Т-шаклли хвостовикли пилкалар қўлланилади.
Аксарият электр лобзиклари двигателни мажбурий совитиш тизими билан жиҳозланган. Ҳаво корпуснинг орқа қисмидаги тешиклар орқали кириб, олд қисмидаги тешиклар орқали чиқади. Ҳаво оқими кесиш жойидаги қириндиларни четга суриб, кесиш чизиғини аниқ кўриш имконини беради. Айрим моделларда маиший чангютгични улаш имконияти ҳам мавжуд.
Айрим лобзикларни махсус мосламалар ёрдамида верстакка маҳкамлаш мумкин. Бундан ташқари, кўплаб моделлар материални ишлов беришда тўғри чизиқ бўйлаб кесиш учун параллел йўналтиргич билан жиҳозланган.
Лобзик корпуси дастагининг конструкцияси «қўзиқоринсимон» ёки «дазмолсимон» кўринишда бўлиши мумкин. Қўзиқоринсимон дастак эгри чизиқли кесишларда қулайлик ва аниқликни таъминлайди, аммо одатда икки қўл билан ушлашни талаб қилади. Дазмолсимон дастак эса бир қўл билан ишлаш учун қулай.
Stir: 309 095 650
MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB
XR: 2020 8000 9054 6738 5002
To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?
© 2021-2026 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.