0 ( 0 ta baho ) 0 ta buyurtma

Асалари оиласи ва асалари кутиси


Miqdori

Sotuvda 950000 to'plam bor

Narxi

1 500 000 so'm

Mahsulot haqida qisqacha:

Апикултура, ёки асаларичилик бу асалариларни инсонлар ясаган уяларда кам меҳнат, вақт ва харажатларсиз сақлаб максимал даражада маҳсулдорликка еришиш санъатидир.
Асаларилардан бебаҳо бўлган асал, асалари она сути, перга, propolis, ари захри ва мум олинади. Шу билан бирга асаларилар табиатдаги енг муҳим бўлган вазифаси ўсимликларни чанглатиш билан шуғилланишади. Асаларичилик тарихида бир неча босқичлар бўлган. Дастлаб одамлар асални ўрмон ва тоғларда дарахтларнинг коваклари, тошлар ёриқлари, ғорларга уя қўйган асаларилардан олганлар. Бундай асаларичилик теримчилик ва овчиликнинг бир тури ҳисобланган.
Испаниядаги Аран ғоридан топилган археологик маълумотларга кура асаларичилик мил. ав. 10 — 5-минг йилликларда ҳам мавжуд бўлган. Шимолий Африкада еса бунда 9 минг йил аввал асаларилар сопол идишларда сақланган. 4500 йил аввалги Миср санъати намуналарида асалариларни маҳаллий шароитда оддий уяларда сақлаганликлари ва тутундан фойдаланилгани қайд етилган.

Испаниядаги 8000 йиллик асаларичи сурати

Асаларичилик иккинчи босқичга XVIII асрда инсонлар арилар уяси ва биологиясини англаши ва бутун уяни бузмасдан кўчирма ромлар орқали асал олишни кашф етиш орқали ўтди.
1814 й.да рус асаларичиси П. I. Прокопович ромли асалари қутисини, 1865 й.да чех асаларичиси Ф.Грушка асал-ажратгични кашф етиши билан кўпгина мамлакатларда асаларичилик сердаромад тармоққа айланди. ХХ асрнинг 20-йилларидан махсус асаларичилик хўжаликлари пайдо бўлди.

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2025 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.