Miqdori
Sotuvda 500 dona bor
Narxi
50 000 so'm
Экиш учун тавсия этилган атиргул навлари: Қора магия, Папилон, Бургун, Салвидор, Кулин Елезавета, Московский, Президент, Анжелика ва ҳ.к.
Кўчат тайёрлаш. Ёзнинг ўрталарида чала ярим пишган наъматак терилади, дуккаклари чақиб олинади ва ўрадаги қумга аралаштириб кўмилади. Кўмил-гандан сўнг 3–4 кун давомида сув сепилиб турилади. 15–20 кун ўтгандан сўнг кўмилган наъматак қумдан олинади, ёйиб қуритилади.
Қуриганлари эланиб, қумдан ажратилади, мато халтага солиб, соя ва қуруқ жойда сақланади. Наъматак уруғи ноябрь ойида яна қалинлиги 25–30 см бўлган ҳўл қумга аралаштириб кўмилади. Март ойининг 5–10 саналарида қумдан ковлаб олиниб, эланади ва 10–15 саналарда ерга сепилади. Сепилган уруғ 20–25 кун давомида униб чиқади.
Май ойининг ўрталарига бориб ягана қилинади. Ниҳоллар пайванд пайтигача парвариш қилинади. Август ойининг 10–15ларида пайванд қилишга етилади. Пайванд қилиш учун атиргулнинг соғлом пишган кўз навдаси танлаб олинади. Кўзли навда гулнинг паст қисмидан 20–25 см. қолдириб кесилади. Кесилган навданинг тепа юмшоқ қисми ҳам кесиб олиб ташланади. Қолган соғлом навдадан кўз олиб, наматак танасига пайванд қилинади. Пайванд қилингандан сўнг 20–22 кундан кейин куртак чиқади, аста-секин ривожланиб, шохга айланади ва 9–10 ойдан сўнг илк гулини беради.
Экиш учун жой танлаш ва ерни тайёрлаш. Гул етиштириш учун ажратилган майдон текис ва унча катта бўлмаган (2–3о гача) нишабликда бўлиши лозим. Ер майдони куз ойларида тайёрланади. Органик ўғитлар бериб, 20–30 см чуқурликда чопилади. Тупроқ бегона ўтлардан тозаланади, хаскашланади ва пушта олинади. Улар калтароқ, баландлиги 20–25 см, кенглиги 70 см бўлиши керак. Экишдан олдин майдон суғорилади. Кўчатлар 70×60 см ва 70×70см схемада экилади.
Экиш. Атиргулларни экишнинг энг мақбул пайти баҳор фаслидир. Экиш олдидан атиргулнинг илдизлари текшириб чиқилади, синган ва титилган илдизлар кесиб ташланади, қолган соғлом илдизлар эса лой ва қорамол ахлатидан тайёрланган аталага ботириб олинади. Гул кўчатини экиш учун эни 30х30 см, чуқурлиги 30 см катталигидаги чуқур қазилади. Кўчат ўтқазишдан олдин бу чуқур сув билан тўлдирилади. Туплар кўчатзордаги ҳолатидан бир оз чуқурроқ (3–4 см) қилиб, пайванд қилинган тарафини кун чиқиш томонга қаратиб ўтқазилади. Пайванд бўлган жойи ер юзасида 45–50 см тепада бўлиши лозим. Нам кўтарилиб кетмаслиги учун айлана ариқ бетига 3–4 см қалинликда қипиқ ёки янги от гўнги сепиб қўйилади.Узун шохлари қирқиб, калта қилинади. Қирқишда янги новдалар ҳосил бўлиши учун тўрт-олти куртак қолдирилиши керак. Ўсимлик ўтқазиладиган куни ҳар бир чуқурга 6–8 кг ҳисобидан чириган гўнг тупроққа аралаштириб солинади. Агротехника тадбирлари иўғри олиб, борилганда ўсимлик тупидан 8–12 донагача гул олиш мумкин
Суғориш. Суғоришда наъматак униб чиққандан кейин ер чала, яъни ҳар 10 кунда 2–3 маротаба суғорилади. Пайванд қилингандан сўнг тагидан нам кетмаслиги керак. Кейин кўчат ҳафта давомида 1 марта суғорилиб турилади.
Ўғитлаш. Атиргул кўчатлари асосан маҳаллий ўғитлар билан озиқлантирилади.
Қатор ораларига ишлов бериш. Ишлов бериш ишлари суғорилгандан 2–4 кундан сўнг бажарилади. Тупроқни юмшатиш дастлабки йиллари 3–4 маротаба амалга оширилади. Қатор оралари қўл кучи билан 10–15 см чуқурликда чопиқ қилинади ва бегона ўтдан тозаланади.
Атиргул шох-шаббасини кесиш. Атиргул асосан эрта баҳорда буталади. Буталган шохлар ёз бўйи келгуси йил учун ўринбосар новдалар чиқаради. Гуллайдиган атиргуллар калта қолдириб буталади. Ер музлашдан бир неча кун илгари атиргул тупларидаги барглар батамом тушади. Ортиқча новдалар олиб ташланади.
Туп бўғизи атрофига 40–50 см баландликда тупроқ ўйилади. Шу тарзда атиргуллар қишлайди. Эрта баҳорда куртаклар бўртмасдан олдин бўғиз атрофидан тупроқ олинади, усти очилади, илдиз бўғизи тозаланади, шикастланган ва синган, учларини совуқ урган новдалар қирқиб ташланади.
Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш. Ширага қарши 20 г анабазин ёки никотин сульфатни ёхуд 50 г яшил совунни 10 л сувга қўшиб тайёрланган эритма пуркалади. Ўргимчакканага қарши тиофос эритмаси пуркалади. Бу эритма 10 л сувга 5–6 г тиофос солиб тайёрланади. Ун-шудринг касаллигига қарши 10 л сувга 20 г тўтиёйи ва 200 г яшил совун қўшиб тайёрланган эритма ишлатилади. Атиргулнинг занг касаллигига мойиллиги кучли. Унга қарши олтингугурт сепилади.
Stir: 309 095 650
MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB
XR: 2020 8000 9054 6738 5002
To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish
Tizimda muammo bormi?
© 2021-2024 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.