5 ( 1 ta baho ) 1 ta buyurtma

Кўчмма савдо обетлари


Miqdori

Sotuvda 999999 dona bor

Narxi

33 000 000 so'm

Bu haftada 1 kishi sotib oldi

Mahsulot haqida qisqacha:

КЎЧМА САВДО ФАОЛИЯТИГА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЯНАДА КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ ҲАМДА САВДО АВТОМАТИ ОРҚАЛИ ЧАКАНА САВДО ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 11 майдаги ПҚ-5113-сон қарори ҳамда «Кўчма савдо фаолиятига ахборот технологияларини жорий этиш ва савдо автомати орқали чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 4 июндаги ПҚ-5136-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, умумий овқатланиш корхоналари ва кўчма савдо фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 4 июндаги ПҚ-5136-сон қарори билан 2021 йил 1 декабрдан бошлаб:

кўчма савдо фаолияти тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчма савдо объектларини электрон тарзда «K — SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «K — SAVDO» ААТ) рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга ошириш;

кўчма савдо жойи (хусусий мулкдорларга тегишли жойлардан ташқари) кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари бўйича «K — SAVDO» ААТ орқали электрон аукционда сотиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

кўчма савдони амалга ошириш талаблари ва шартлари, кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказиш, объектларнинг жойлашиш схемасини тузиш, электрон аукцион орқали кўчма савдо жойларини сотиш, кўчма савдо амалга ошириладиган транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тартиби, кўчма савдони амалга ошириш даврининг тугатилиши ва кўчма савдо объектини жойлаштириш муддатларини узайтириш тартибини назарда тутувчи Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

«K — SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимига уланадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Кўчма савдо фаолиятини тартибга солиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси 3-иловага мувофиқ;

мавсумий кафеларни ўрнатиш (қуриш) бўйича рухсатнома бериш, уларни ўрнатишга (қуришга) ва уларнинг ишлашига қўйиладиган талаблар, мавсумий кафени ўрнатиш (қуриш) ва улардан фойдаланиш бўйича назоратни амалга ошириш механизмларини назарда тутувчи Умумий овқатланиш корхоналари мавсумий кафеларининг ишлаш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2024 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.