4.9 ( 12 ta baho ) 0 ta buyurtma

Асалари уяси


Miqdori

Sotuvda 90 dona bor

Narxi

2 300 000 so'm

2 200 000 so'm

766 667 so'm / 3 Oy

Bu haftada 1 kishi sotib oldi

Mahsulot haqida qisqacha:

Уядан суғуриб олинган рамкаларни уя устида кузатиш тавсия этилади, шундай қилинганда рамкадан тўқилган ёш асаларилар уяга тушади ва нобуд бўлмайди.

Рамкаларни асаларилардан тозалаш керак бўлса, ғоз патидан тайёрланган супурги ёки бойланган бир тутам ўт ёрдамида, асаларилар супуриб туширилади. Агар ўша рамкада ёш асалари қуртчалари ва янги келтирилган гул шираси бўлмаса, у ҳолда рамканинг икки четидан маҳкам ушлаб, асалариларни силкитиб тушириш мумкин.

Оиланинг ички ҳажми кенгайтирилаётганда юзаки текширилади ва чеккадаги рамкаларни бир оз четга суриб, уларнинг ўрнига кенгайтиришга мўлжалланган рамкалар қўйилади. Агар табиатдан шира келаётган бўлса, у ҳолда асалари уясининг керакли жойларига мумпардали рамкалар берилади.

Парваришлаш. Уй шароитида асалари оиласини парвариш қилаётганингизда, даладан яхшигина шира келаётган бўлса, янги берилган мумпардали рамкаларни бир кунда тўқийди. Уядаги рамкаларни устки қисми оқариб кетади, ҳатто уядаги рамкалар устидаги сурп-матони ҳам мум билан ёпиштириб ташлайди, шунда уларни рамкалар устидан зўрға кўтариб олиш мумкин. Бу белгилар, асал тортиш даври бошланишини билдиради.

Уядан асалли рамкаларни олишдан олдин, тутатгич асбоби билан асалари уясига бир оз тутун киритилади. Сўнгра асалли рамкалар олинади. Бунда очиқ наслли рамкалар олинмайди ва она асалари оҳисталик билан бошқа рамкага олиб қўйилади.

Асалли рамкалар устидаги мум қопқоқчалар, ўткир ва иссиқ пичоқ ёрдамида кесиб олинади. Бундай рамкалардаги асал махсус асбоб асалторткич ёрдамида ажратиб олинади. Асали олинган рамкаларга бир оз сув сепиб, асалари оиласига берилса, уни асаларилар тез ва осон тозалаб қўяди.

Асал тортиш мавсуми йил давомида 2–3 маротаба, айрим йилларда эса ундан ҳам кўп бўлиши мумкин. Асал тортиш мавсуми тугагач, асалари оиласини қишловга тайёрланади. Бунинг учун қишловга кетадиган асалари оилаларига кўп миқдорда ёш асаларилар бўлиши таъминланади ва ҳар бир асалари оиласига қишлов учун, унинг кучига қараб 10–15 кг. гача сифатли озуқа асал қолдириш лозим.

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2025 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.