0 ( 0 ta baho ) 0 ta buyurtma

Асалари оиласи


Miqdori

Sotuvda 50000 dona bor

Narxi

1 000 000 so'm

333 333 so'm / 3 Oy

Mahsulot haqida qisqacha:

Tavsif

Асалари бежиз етти хазинанинг бири, деб ҳисобланмайди. Ҳақиқатан ҳам бу фойдали ҳашаротнинг фойдаси жуда катта. Унинг асали, заҳри, сути прополиси, гулчанги кўпгина хасталикларга даво. Шунингдек, унинг муми саноатимизда муҳим хомашё ҳисобланади.

 

Асаларилар ўсимлик гулини четдан чанглантириши натижасида, уларнинг турларини соғломлаштириш ва юқори маҳсулдор навларни вужудга келтиришга шароит яратади ва уларнинг ҳосилини маълум даражада оширади.

 

Асалари оиласи. Асалариларнинг ўртача оиласи 50–80 минг ишчи асалари, юзларча эркак асалари ва битта она асаларидан ташкил топади. Шу билан бир вақтда, оилада тухум, личинка ва ғумбаклар ҳам бўлади.

 

Уянинг кўп қисмини ишчи асаларилар ташкил этади. Ишчи асаларилар уя асалариларига ва учадиган дала асалариларга бўлинади. Баҳор ва кузда, яъни табиатда гулчанги ва гулшира кўпроқ бўлганда ишчи асаларилар 40–45 кунгача яшай олади. Куз ва қишловдан олдин тухумдан чиққан асаларилар эса, олти-етти ой яшайди.

 

Эркак асаларилар оиланинг вақтинча аъзоси ҳисобланади. Уларнинг бирдан-бир вазифаси она асаларини кўпроқ уруғлантиришдир. Эркак асаларилар баҳор ўрталарида вужудга келади. Ишчи асаларилар эркак асаларини фақат шира йиғиш пайтидагина боқадилар. Шира йиғиш иши тугаши билан, эркак асаларилар рахмсиз суратда, уядан ҳайдаб чиқарилади.

 

Она асалари уядаги ягана урғочи асалари бўлиб, барча асалариларнинг онасидир. Яхши она асалари кунига 2000 тагача тухум қўяди. Асалари оиласининг соғлом бўлиши, она асаларининг сифатига боғлиқ. Она асалари беш йилгача яшаши мумкин. Аммо икки ёшга киргач, унинг тухум қўйиш қобилити пасаяди ва кўпроқ эркак асалари чиқадиган тухум қўя бошлайди. Шунинг учун ҳам тажрибали асаларичилар она асаларини ҳар йили алмаштирадилар.

 

Асалари зотларини танлаш. Асалари зотларини танлаш, сизга асалари оиласи қандай мақсад учун зарурлигига боғлиқ. Кимдир унинг асалига шайдо бўлса, кимдир унинг учиб юришини, унинг ишини кўриб завқланиб яшайди. Агарда асаларининг асали учун оладиган бўлсангиз, у ҳолда кўп асал берадиган асалари зотларини танланг.

 

Асаларичиликда шу пайтгача ҳам ҳали инсон томонидан бирорта ҳам асалари зотлари яратилмаган. Шунга қарамасдан ҳар бир ҳудуднинг табиий иқлим шароитига мослашган асалари зотлари бор. Мана шу зотларни абориген зот деб аталади.

 

Бугунги кунда юртимизда кўп асал берадиган маҳаллий зотли асаларилар билан бирга “Ўрта рус”, “Кулранг Кавказ тоғ асалариси”, “Карпат” зотли асаларилар ва бошқа жойдан келтирилган “Италия” зотли асалари ҳамда Австриядан келтирилган “Краинка” асалари зотлари тарқалган.

 

Асалари оиласи қанча асал беради? Асалари оиласининг асал бериш миқдори ва сифати турли омилларга боғлиқ. Умуман олганда битта асалари оиласи ўртача 15–20 кг. гача асал бера олади. Агар асалари оиласи тўғри парваришанса ва қаралса, ундан ҳам кўп асал олиш мумкин. Айрим асаларичилар эса бундай асалариларни кўз қорачиғидай асраб вақти-вақти билан озиқлантириб, мўл-кўл асал олишга эришаяптилар ҳам. Аммо қанча асал бериш, ҳар бир асалари оиласида турлича бўлади. Булар албатта, уларни яхши серасал ўсимликлар жойлашган жойга кўчириб туришга ва асалари зотига ҳам боқлиқдир.

 

Фойдаси бирга-бир. Хуллас, уй шароитида 10 тагача асалари оиласини боқиш бемалол ўзини оқлайди. Хўш, уй шароитида асалари оиласини боқишни қандай йўлга қўйиш мумкин? Агар ҳовлингиздаги томорқада етарли шароит бўлса, ҳеч иккиланмай, бу ишни бошлайверишингиз мумкин. Аввало яхши асалари зотларини танлаб, харид қилинг.

 

Оддий мисол, уй шароитида битта асалари оиласидан бир йилда ўртача 15 кг асал олинди, дейлик. Демак, бир йилда рўзғорингизда боқилаётган 10 та асалари оиласидан 150 кг. дан зиёд асал олинади. Бир кг асалнинг ўртача нархи бозорда 18 минг сўм деб ҳисобласак, бу бир йилда уй шароитида ҳар бир асалари оиласидан 324 минг сўмни ёки 10 та асалари оиласидан эса 2,7 миллион сўм қўшимча даромад келади демакдир.

 

Агар асалари оиласини харид қилмоқчи бўлсангиз, аввало, унинг соғломлигига эътибор беринг. Асалари оиласига четдан туриб разм солинг, асалариларнинг уядан учиш ва қайтиб келишига эътибор беринг. Уларнинг учиш парвози бир текисда, иттифоқ бўлиши керак. Негаки, баъзи асалари оилаларида асалари парвози анча суст бўлади. Бу эса бундай асалари оилаларида она асалари кекса ёшли ва каммаҳсуллигидан дарак беради.

 

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2024 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.