5 ( 1 ta baho ) 0 ta buyurtma

САНОАТ МУЗЛАТГИЧИ


Miqdori

Sotuvda 10 dona bor

Narxi

33 000 000 so'm

11 000 000 so'm / 3 Oy

Mahsulot haqida qisqacha:

Бугунги кунда ер шарида инсоният олдида турган глобал масалалардан
бири ахолини озиқ-овқат махсулотлари билан таъминлашдир. Маълумки
инсоният хаётидаги энг мухим ташқи мухит омилларидан бири бу
озиқланишдир. Ер шарида аҳолини муттасил ортиб бориши хисобига уларни
озиқ-овқат махсулотари билан таъмирлаш, айрим давлатларда эса инсонни
нормал хайёт кечириши учун зарур бўлган озуқавий моддалар етарли
истеъмол қилинмайди. Бу эса жамиятда баркамол етук инсонни
шаклланишига ўзининг салбий таъсирини кўрсатади.
Республикамизда айнан ахолини сифатли озиқ-овқат махсулотлари
билан таъмирлаш мақсадида мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб ушбу
сохада янада ривожлантириш учун бир қатор амалий ва самарали ишлар
амалга оширилиши билан бир қаторда амалга оширалаётган ишларни
қонуний жихатдан мустахкамлаш мақсадида бир қатор қарорлар ва
фармонлар қабул қилинди. Ушбу сай-харакатлардан алохида урғу берадигани
бу ишлаб чиқаришга чиқитсиз технологияни тадбиқ этиш ва махсулотларни
сақлаш технологияларни такомиллаштиришдир.
Маълумки озиқ-овқат махсулотлари ва хом-ашёсини сақлаш муаммоси
долзарб масала хисобланади. Бугунги кундаги хисоб-китобларга қараганда
ўртача 20-25 % хом-ашё сақлаш даврида яроқсиз холда келиб қолади. Бунга
асосий сабаб улардаги эркин сувнинг кўплиги ва тузувчи микроорганизмлар
ривожланиши учун зарур бўлган озуқавий бузувчи микроорганизмлар
ривожланиши учун зарур бўлган озуқавий моддаларнинг етарлилигидир.
Демак озиқ-овқат махсулотларини сақлаш учун уларнинг бузувчи
микроорганизмлар фаолиятини тўхтатиш зарурдир. Яъни сабзавотларнинг
униши ва касал чиқарувчи макрофлорани огохлантирадиган айни пайтда
фитопотоген микроорганизмлардан зарарланишига ва физиологик
бузилишларига чидамлилигини тушурмайдиган, химоявий таркиби
ўзгаришларига салбий таъсир этмайдиган усул хамда ишлов меъёрларини
таъминлаш зарур.
Мева – сабзавотлар инсонни озуқланишида жуда катта ахамиятга эга
хамда даволаш хусусиятига эга бўлган озуқа ва хуштамли махсулот
хисобланади. Мева – сабзавотлар ўсимлик махсулотларининг махсус
гурухига киритилган бўлиб, ўсимлик хосилининг асосий қисмини ташкил
этади ва улар танасини асосан, 80-90 айрим сабзавотларда: бодринг, редиска
ва салатларда 93-97% сув ташкил этади. Мева – сабзавотларни сув билан
тўйинганлиги бевосита махсулотнинг сифат кўрсатгичи билан боғлиқ бўлиб,
бирга холатини белгилайди. Агарда мева – сабзавотлар танасидаги сув
миқдори 5-7% гача пасайиб кетса, махсулот товарлик, яъни янгилик ва
сезувлик хусусиятини ёқотади. Махсулот қанчалик ёш бўлса, унинг
таркибидаги сувнинг миқдори шунчалик юқори бўлади.

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2024 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.