0 ( 0 ta baho ) 0 ta buyurtma

Asalarichilik


Miqdori

Sotuvda 50 dona bor

Narxi

1 000 000 so'm

Mahsulot haqida qisqacha:

Ҳозирги кунда республикамизга зотли она асаларилар четдан келтирилмоқда.  Ўзбекистон иссиқ иқлим шароити қулай бўлганлиги сабабли 7–9 ойда она асалари етиштириш имконияти мавжуд. Республикамизда 150 мингта асалари оиласи борлигини ҳисобга олсак, она асалари етиштириш ниҳоятда долзарб бўлиб ҳисобланади. Ҳар йили эрта баҳорда 30–40 мингта она асалари зарур бўлади. Лойиҳа асаларичиликда маҳаллий ноёб асалари популация генофондини соф ҳолда сақлаб қолиш, кўпайтириш, танлаш ва селекция ишларини йўлга қўйиш, четдан келтирилган она арилардан самарали фойдаланиш мақсадида асаларичилик билан шуғулланаётган фермер хўжаликларида олиб борилади.

Юқорида айтилганларни амалга ошириш учун қутили асаларичиликни ривожлантириш керак. Қутили асаларичилик – бу жанубий туманларда етиштирилган асалариларни фанердан ясалган қутиларда шарбат берадиган ўсимликларга бой бўлган жойларга жўнатишдир. У ерларга келтирилган арилар ривожлантирилиб, асал тўпланади ва жамики асали олиниб бўлгач, тиббиёт саноатида фойдаланиш учун ариларнинг заҳари олинади, сўнгра улар ўлдириб юборилади.

Қутидаги ари оиласи керакли жойларга асал тўплаш учун май ойининг 10–12- кунлари келтирилсагина, қутили асаларичилик юқори даромад бериши мумкин. Бунинг учун қутидаги ари оилалари апрель ойининг учинчи ўн кунлигида ёки май ойининг бошларида жўнатилиши керак. Баҳор эрта келиши, кузнинг узоқ чўзилиши ҳамда қишнинг юмшоқ келган даврларда арилар қишлаш вақтида кўп учиб ҳаракат қилиши ва безовталаниши оқибатида қишдан кучсизланиб чиқади. Шунинг учун ҳам ари оилаларини эрта кучайтиришнинг иложи бўлмаслигини ҳисобга олиб, қиш фасли келмасидан олдин кўп сонли ёш арилар билан кучли ари оиласини қишлашга кетказиш зарур бўлади.

Қутили янги ари оиласини ташкил этиш учун ёз ойларининг иккинчи ярмида улар жўнатилган жойлардаги кўп асал берадиган, яъни кунгабоқар, гречиха, жўка ўсимлиги, каштан ва чўлдаги ҳар хил асал берадиган ўтларни ҳисобга олиниши керак. Кўп асал тўплаш мақсадида қутили ари оиласини қуйидагича ташкил қилиш мумкин.

Ёз мавсумининг иккинчи ярмида ҳар қайси асосий оиладан 3 та мумкатак ромли урчиган она ариси мавжуд ёш кичик оила ташкил қилинади. Ётоқ уяларнинг орқа тарафидан тешикча очилади, фанер тўсиқ ёрдамида 4–5 та мумкатак ромга мўлжалланган чўнтак ҳосил қилинади ва шу ерда кичик ёш оила ташкил этилади. Бундай ётоқ уяда асосий оила ва кичик ёш оиланинг ривожланишига шароит етарли бўлади ҳамда 4–5 та мумкатак ромдаги арилар етарли озиғи билан қишлашга кетади. Келгуси йили баҳорда асосий оиладан 2 та усти беркитилган личинкали ромлар ариси билан олиниб, кичик ёш оилага қўшилса, ёш оила тез кучаяди (кичик ёш оиланинг она ариси вақтинча, арилар ўлдириб қўймаслиги учун, думалоқ симли қафас тўр остига беркитиб қўйилади). Шундай қилиб, баҳорда ётоқ уяда бир вақтнинг ўзида иккита оила, яъни асосий оила ва кичик ёш оила ривожланиб, орадан 4–5 ҳафта ўтгач кичик оиланинг кучи етти-саккиз ромни тўлдиради.

Қутили ари оиласини етиштириш вақтини олдиндан билиб, жанубий туманларда боғлар, бутазорлар гуллаши ҳамда эркак ариларнинг март ойининг охири ва апрель ойида етилишини ҳисобга олиб, она ари етиштиришга киришилади. Қутили ари оиласини ташкил этиш вақтигача она ари ғумбаги етилиши керак, чунки яхши ривожланган ёш ари оилаларининг аричалари қутили ари оиласини ташкил этиш учун фанерли қутига кўчирилади ва керакли жойларга жўнатилади. Фанерли қутига ёш арилар кўпроқ тушиши учун кундузи арилар яхши учаётган пайтда арилар ва мумкатак ромлар қутига кўчирилади. Ёш оиладаги арилардан қутили ари оиласини ташкил этиш учун фанерли қутиларга 1,1 кг ари кўчирилганида ёш оилада яна бир оз ариси ҳамда личинкалари қолади. Ўша қолган ёш оиладаги ариларга етилган она ари ғумбаги ёки урчиган она ари берилади ва яхшилаб ёстиқча ёрдамида ўраб иситилади. Бунда келажакда ёзда гуллайдиган ўсимликдан шарбат тўплашда арилар сонини кўпайтириш учун ёрдамчи она аридан оила бошлиғи сифатида фойдаланилади.

Асосий шарбат ажратувчи ўсимликлар гуллаши олдидан ёрдамчи она ари оиладан 2 та мумкатак ромда личинкалари ҳамда она ариси билан ажратиб олиниб, уянинг ён тарафидаги фанер тўсиқ ёрдамида ажратилган чўнтак қисмига кўчирилади, ариларнинг асосий қисмидан асал тўплашда фойдаланиш учун асосий оилага қўшиб юборилади. Асосий шарбат вақти тугаганидан кейин, ажратилган кичик оилага асосий оиладан етилган личинкали мумкатак ромлар қўйилиб кучайтирилади, озиқ билан таъминланади, қишга қўшимча она арили оила сифатида кетказилади.

Мана шундай йўл билан асосий ари оилаларининг ривожланиши ҳамда шарбат тўплашига салбий таъсир кўрсатмай, ҳар қайси асосий ари оиласидан биттадан янги ёш оила (қутида) ажратиш мумкин бўлади.

 

O'xshash e'lonlar

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2025 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.