5 ( 2 ta baho ) 0 ta buyurtma

Олма кўчат

  • Sotuvchi:"ELEKTROLAB" MCHJ
  • Manzil: Navoiy, Qiziltepa t.
  • Aloqa:
    +998 ** (**) ***-**-**
  • Qo'shildi : 29.11.2024
  • Ko'rishlar soni : 70

Miqdori

Sotuvda 400 dona bor

Narxi

15 000 so'm

17 000 so'm

Mahsulot haqida qisqacha:

Олмада С, В1, В2, Р, Е, А витаминлари, калий, марганец ва темир моддалари кўп миқдорда мавжуд. С ва В витаминлари барча аъзоларда модда алмашинувини яхшилайди. Р ва Е дармондорилари организмни ёшартириб, тери ва тўқималар ҳолатини тиклайди. Калий моддаси артериал қон босимини меъёрлаштириши, тиш эмали ва суяк тўқималарини мустаҳкамлаши тадқиқотларда кўп бора ўз исботини топган. Олма таркибидаги пектин эса организмдан ортиқча холестеринни чиқариб юборишга кўмаклашади, шунингдек, қандли диабет касаллигидан узоқлаштиради. Бу модда яна юз терисининг таранг ва тиниқ бўлишини таъминлайди.

Бундан ташқари, миядаги зўриқишлар, кайфиятни хира қилиб турадиган ўй-хаёлларни унутишда ҳам олманинг ёрдамига таяниш мумкин. Бунинг учун ётоқхонадаги дераза токчасига хушбўй ҳидли олмадан 1-2 тасини териб қўйиш, кифоя.

Олмада чириш-бижғиш жараёнини секинлаштирувчи, ичакдаги метеоризмни фаоллаштирувчи моддалар кўп, шу сабабли бу мева танани зарарли моддалардан тозалаб, қорин дам бўлишидан халос қилади. Ошқозон-ичак хасталикларида, йўғон ичак яллиғланишида ва дизентерияда олма ёрдамга келади.

Бундан ташқари, озиш ниятида бўлганларга 1 ҳафтага мўлжалланган олмали парҳез яхши ёрдам беради. Бунда 7 кун давомида олмадан тайёрланган салатлар, компот ва шарбатлар, газ печида димланган ҳамда буғда пиширилган олмали таомлар истеъмол қилинади.

Олма таркибидаги дубиль моддалар танада пешоб кислотаси тўпланишига қаршилик қилади.

Олма қабзиятнинг олдини олади. Бунинг учун эрталаб оч қоринга 1-2 дона олма ейиш талаб этилади.

Бу мевани хуш кўрувчилар ақлли бўлишади. Чунки олма томирлардаги қон ҳаракатини маромига келтириб, паришонхотирлик, мия ҳорғинлигига қарши курашади. Тадқиқотчиларнинг фикрича, киши кунига 3 дона олма истеъмол қилса, ҳатто улуғ ёшда ҳам хотираси мустаҳкам бўлиб, мияси юқори аниқликда ишлар экан.

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2025 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.