Ko'rishlar soni : 191
0 (0 ta baho) 0 ta buyurtma

Қуёнлар

100 000 so'm

  • Qo'shildi : 31.01.2025
+998 ** (**) ***-**-**
Toshkent v., Bekobod t.

Miqdori

Sotuvda 200 dona bor

Mahsulot haqida qisqacha:

Mahsulot haqida qisqacha:

зотдор рекс пародали куёнлар тулиг эмланган махсус кутилари билан биргаликда етказиб берилади  Аҳоли хонадонларида қуён асосан гўшти ва мўйнаси учун боқилади. Ҳозирги вақтларда республикамизда оқ великан, кулранг великан, Россия мордери, шиншила, капалаксимон, олмахонсимон, кумушсимон, қора қўнғир, вена зангори ва бошқа зотли қуёнлар боқилмоқда. Хўжаликларда қуёнлар очиқ ва ёпиқ жойдаги катакларда боқилади. Очиқ жойга ўрнатилган катакларда қуёнларни тоза ҳаво билан таъминланиши осон бўлади. Тоза ҳаво қуёнлар организмини чиниқтиради, бақувват ва соғлом ўсади. Шунинг билан бирга қуёнларнинг юнглари қалин ва сифатли бўлади. Қуёнларга касаллик тарқалмаслиги учун қуёнхонага кириш олдига қипиқ тўшалиб, унга корбол кислота ёки креолин сепилади. Бу эритма сепилган қипиқни босиб ўтиш натижасида оёқларига ёпишган касаллик микроблари ўлади. Қуён катакларидаги озиқлантиргичлар ва сувдонларни тоза ҳолда сақлаш зарур. Уларни қайнаган сув билан буғлаш ёки дезинфекция қилувчи суюқлик билан ишлаш талаб этилади. Касаллик тарқатувчи манба сифатида қуён ахлати хизмат қилиши мумкин. Шунинг учун қуён ахлатларини ҳар куни тозалаш, қуёнхонадан олиб чиқиб гўнгхоналарга тўплаб, устини тупроқ билан кўмиш лозим. Қуён елвизак шамолга ва намликнинг кўпайиб кетишига бардош бера олмайди. Шунинг учун уларни елвизак шамолдан сақлаш, намланиб кетган тўшамаларини алмаштириб туриш керак. Қуёнларни кўпайтириш ва ўстириш уларни тўғри озиқлантиришга боғлик. Қуён кемирувчи ҳайвон бўлиб киш ойларида хашак илдизмева, янги дарахт шохлари, сўли, ловия, дон ёрмаси, кунжара ва бошқалар билан озиқланади. Ёз ойларида эса қуёнлар учун энг яхши озиқ яшил ўсимликлардир. Чунки уларда ҳар хил фойдали моддалар кўп бўлади. Шунинг учун ёзда қуёнлар кўпрок яшил ўсимликлар билан боқилади ва унга ошхона чиқиндилари (бўтқа, картошка, қовун, тарвуз) қўшилади. Қуёнларга бериладиган озиқлар сифатли ва тоза бўлиши лозим. Қуёнларга ботқоқ ердаги ўтларни, моғорлаган ва чириган хашакларни ва тугунак меваларни бермаслик лозим. Қуёнга бериладиган озиқлар қўйидагилардан иборат бўлиши мумкин: 1 Яшил озиқлардан — ўтлок пичани, жавдар, сўли, беда, маккажўхори ва бошқа ғалла экинларининг ер устки қисмлари, илдизмевалар ва карам барглари, дарахтнинг яшил шохлари ҳамда ёввойи ўтлар. Ширали озиқлардан — хашаки лавлаги, хашаки сабзи, хашаки шолғом ва бошқалар. Дағал озиқлардан — беда, себарга, беда — ғалла аралашмасидан иборат пичан. Концентрат озиқлардан — ғалла ва дуккакли дон экинлари дони, ёрмалари, кепаклар, мойи олинган кунжара, омихта ем, пичан уни, қуруқ сут ва бошқалар. Ҳайвонлар маҳсулотидан тайёрланган озиқлардан — сут, ёғи олинган сут, сутзардоби, айрон, гўшт, гўшт-суяк ва балиқ унлари.Қуёнларга бериладиган озиқларнинг миқдори унинг катта-кичиклигига ва ёшига боғлиқ бўлади. Она қуёнлар, эмизувчи ва ҳомиладор қуёнларга озиқлар кўпрок берилади. Қуёнларни озиқлантириш, уларнинг ҳолатига боғлиқ. Вояга етган қуёнлар ёзда турли ёввойи ўсимликлар, томорқадан чиққан ўсимлик қолдиқлари, қишда эса пичан, дарахт новдалари ва силос билан боқилади. Ҳомиладор қуёнлар озиқнинг бир қисмини болаларининг шаклланишига сарфлайди. Шунинг учун уларнинг озуқаси енгил, ўзлаштириладиган, витаминга ва минерал моддаларга бой бўлиши лозим.Одатда қуёнлар туққандан сўнг унинг болалари 16 кундан сўнг инидан чиқади, шунинг учун уларга майин, майда кесилган пичан ва илдизмевалар, ширали ва кучли озиқлар берилади. Қуён болалари кўкатлар билан боқилади, сўнг аста-секин озиқ нормаси кўпайтирилади.

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2025 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.