Миқдори
Сотувда 40000 дона бор
Нархи
75 000 сўм
ОЛМА (Malus) — раънодошлар оиласига мансуб, барг тўкувчи дарахтлар ёки буталар туркуми; уруғли мева дарахти. Шим. ва жан. ярим шарнинг мўътадил минтақаларида Олманинг 25 — 30 тури, жумладан, Ўрта ва Шарқий Осиё, Ўрта Осиё ва Кавказда 10 тури тарқалган. Экиладиган мевали дарахтлар орасида майдони жиҳатидан биринчи ўринда туради. Ялпи олма ҳосили бўйича АҚШ (4,8 млн. т), Хитой (22,01 млн. т) олдинги ўринларда туради (1999). Жаҳон бўйича ялпи ҳосили 60,2 млн. т ни ташкил этади (1999). Ўзбекистонда —0,4 млн. т. АҚШ, Чили, Хитой, Россия, Эрон, Туркия, Франция, Италия мамлакатларида олмазорлар катта майдонларни эгаллайди. Ўзбекистонда 8 тури ёввойи ҳолда учрайди (қ. Ёввойи олма). Дунё бўйича етиштириладиган навларининг асосий қисми хонаки Олма (M.domestica) турига киради. Паст бўйли Олма (M.pymila) турига кирадиган дусен ва парадизкадан мевачиликда пайвандтаг сифатида фойдаланилади. Олма совуққа чидамли, ёруғсевар ва намсевар, тупроқ танламайди, лекин унумдор тупроқларда юқори ҳосил беради. Олма дарахти бўйи 15 м гача боради. Ўзбекистонда Олма апр. ойида гуллайди. Гули 5 бўлакли, гултожибарги оқ, пушти, айримлари кизил. Меваси, навига қараб, июнь — окт. да пишади. Бир дона меваси вазни 15 г дан 400 г гача боради. Таркибида (%) фруктоза 6,5—11,8, сахароза 2,5—5,5, органик (олма ва лимон) кислоталар 0,2 — 1,6, витамин С 5—30 мг, пектин, ошловчи моддалар ва б. мавжуд. Меваси янгилигида ейилади, қоқи, консерва, мураббо, жем қилинади. Олма уруғидан ҳамда пайвандлаш, пархиш қилиш йўли билан илдиз бачкиларидан кўпайтирилади. Ҳосилдорлиги 130— 300 ц/га. Дарахти 100 йилгача яшайди. Одатда, боғга ўтқазилганидан кейин 4 й. ўтгач, ҳосилга киради. 40—50 й. мўл ҳосил беради. Кўчати кузда ва баҳорда 30—60 см чуқурликда ҳайдалган ерга экилади. Кўчат ўтқазиладиган чуқурга 5—6 кг чириган гўнг, 150 г аммиакли селитра, 200 г суперфосфат тупроққа аралаштириб солинади. Кўчатлар 8><8м, 8x6 м, паст бўйли пайвандтагларга улангалари 4x6 м, 3Х5 м, 4x4 м схемада экилади. Ёш дарахтлар 8—12 марта, ҳосилга кирганлари 4—6 марта су-ғорилади, туп ва қатор оралари юм-шатиб турилади. Ҳосилга кирган олмазор гектарига ҳар уч йилда 20—40 т чириган гўнг ва ҳар йили соф ҳолда 120 кг азот, 60—90 кг фосфор, 30 кг калий ҳисобидан ўғитланади. Дарахтлар ҳар йили кузда ва баҳорда буталади (қ. Буташ, Дарахтларга шакл бериш). Ўрта Осиёда экиладиган Олма навлари келиб чиқиши бўйича қуйидаги гурухларга бўлинади: халқ селекцияси йўли билан етиштирилган Ўрта Осиё маҳаллий навлари — оқ олма, қизил олма, Самарканд олмаси
СТИР: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002
Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш
Тизимда муаммо борми?
© 2021-2024 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган