Миқдори
Сотувда 50 дона бор
Нархи
30 000 000 сўм
33 000 000 сўм
ПАРНИК (рус.) — усти ойнаванд ромлар ёки шаффоф плёнка билан ёпиладиган иншоот. Асосан, карам, бодринг, помидор, гул кўчатлари етиштирилади. Сабзавотчиликда Парникнинг бир ва икки нишабли; чуқур ва ер устки; оф-тоб, биологик ёқилғи ва техника воситалари (сув ҳамда электр) ёрдамида иситиладиган турлари бор. Ўзбекистонда биологик ёқилги билан иситиладиган бир нишабли (20 ромли) чуқур ва юза П. кўп ишлатилади. Парник қуриладиган ер иссиқ, шамоллардан тўсилган, олд томони ғарбга қараган бўлиши керак. Парник қуриш учун тепа томони 150 см, таг томони 120 см кенгликда, 60—70 см чуқурлиқда хандақ қазилади. Парниклар устига ёпиладиган ромларнинг бўйи ва эни 160 х Ю6 см ёки 213 х 107 см бўлиб, улар пишиқ, тез чиримайдиган ёғочдан ясалади. Хандақ че-тига қўйиладиган ёғочлар мис кукунининг 10% эритмасида бўктирилади. Қандай экин экилиши ва фойдаланиш муддатига қараб, Парниклар иссиқ, илиқ ва совуқ бўлади. Иссиқ П. 70—80 см чуқур қилиниб, 50—60 см қалинликда янги гўнг солинади ва қишда фойдаланилади. Илиқ Парник 50—60 см чуқур қилинади, 30— 40 см қалинликда гўнг солинади ва эрта баҳорда фойдаланилади. Совуқ Парник 25— 30 см чуқур қилиниб, гўнг солинмайди. Парник даги биологик ёқилғининг қалинлиги 10—12 см, пикировка қилинадиган Парник даги эса 15—18 см, ердан Парник ромигача бўлган оралиқ 8—12 см бўлади. Иссиқхона хўжалигининг ривожланиши ва Парник ларнинг иқтисодий самараси юқори бўлмагани сабабли 20-а. нинг 80-й. ларидан бошлаб кўпроқ шахсий томорқа хўжаликларида ишлатилади.
СТИР: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002
Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш
Тизимда муаммо борми?
© 2021-2024 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган