Миқдори
Сотувда 30 дона бор
Нархи
1 000 000 сўм
Асаларилар ўсимлик гулини четдан чанглантириши натижасида, уларнинг турларини соғломлаштириш ва юқори маҳсулдор навларни вужудга келтиришга шароит яратади ва уларнинг ҳосилини маълум даражада оширади. Асалари оиласи. Асалариларнинг ўртача оиласи 50–80 минг ишчи асалари, юзларча эркак асалари ва битта она асаларидан ташкил топади. Шу билан бир вақтда, оилада тухум, личинка ва ғумбаклар ҳам бўлади. Уянинг кўп қисмини ишчи асаларилар ташкил этади. Ишчи асаларилар уя асалариларига ва учадиган дала асалариларга бўлинади. Баҳор ва кузда, яъни табиатда гулчанги ва гулшира кўпроқ бўлганда ишчи асаларилар 40–45 кунгача яшай олади. Куз ва қишловдан олдин тухумдан чиққан асаларилар эса, олти-етти ой яшайди. Она асалари уядаги ягана урғочи асалари бўлиб, барча асалариларнинг онасидир. Яхши она асалари кунига 2000 тагача тухум қўяди. Асалари оиласининг соғлом бўлиши, она асаларининг сифатига боғлиқ. Она асалари беш йилгача яшаши мумкин. Агарда асаларининг асали учун оладиган бўлсангиз, у ҳолда кўп асал берадиган асалари зотларини танланг. Асаларичиликда шу пайтгача ҳам ҳали инсон томонидан бирорта ҳам асалари зотлари яратилмаган. Шунга қарамасдан ҳар бир ҳудуднинг табиий иқлим шароитига мослашган асалари зотлари бор. Мана шу зотларни абориген зот деб аталади. Бугунги кунда юртимизда кўп асал берадиган маҳаллий зотли асаларилар билан бирга “Ўрта рус”, “Кулранг Кавказ тоғ асалариси”, “Карпат” зотли асаларилар ва бошқа жойдан келтирилган “Италия” зотли асалари ҳамда Австриядан келтирилган “Краинка” асалари зотлари тарқалган.Асалари оиласининг асал бериш миқдори ва сифати турли омилларга боғлиқ. Умуман олганда битта асалари оиласи ўртача 15–20 кг. гача асал бера олади. Агар асалари оиласи тўғри парваришанса ва қаралса, ундан ҳам кўп асал олиш мумкин. Айрим асаларичилар эса бундай асалариларни кўз қорачиғидай асраб вақти-вақти билан озиқлантириб, мўл-кўл асал олишга эришаяптилар ҳам. Аммо қанча асал бериш, ҳар бир асалари оиласида турлича бўлади. уй шароитида 10 тагача асалари оиласини боқиш бемалол ўзини оқлайди. Хўш, уй шароитида асалари оиласини боқишни қандай йўлга қўйиш мумкин? Агар ҳовлингиздаги томорқада етарли шароит бўлса, ҳеч иккиланмай, бу ишни бошлайверишингиз мумкин. Оддий мисол, уй шароитида битта асалари оиласидан бир йилда ўртача 15 кг асал олинди, дейлик. Демак, бир йилда рўзғорингизда боқилаётган 10 та асалари оиласидан 150 кг. дан зиёд асал олинади. Агар асалари оиласини харид қилмоқчи бўлсангиз, аввало, унинг соғломлигига эътибор беринг.
СТИР: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002
Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш
Тизимда муаммо борми?
© 2021-2024 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган