Miqdori
Sotuvda 600 quti bor
Narxi
1 750 000 so'm
1 600 000 so'm
Республикамизнинг табиий иқлим шароити серасал ўсимликларни кўпайтириш, асалари оиласини тезкор технология асосида боқиш учун жуда қулайдир. Фақатгина пахта далаларида ғўза гуллаган даврда бир миллиондан кўпроқ асалари оилаларини боқиш мумкин.
Халқимиз, асаларини етти хазинанинг бири, деб ҳисоблайди. Ҳақиқатан ҳам шундай. Бу митти ҳашаротнинг фойдаси жуда катта. Асалари заҳри, сути, прополиси, гулчанги кўпгина хасталикларга даводир.
Ўсимлик гулини четдан чанглантириши натижасида, уларнинг турларини соғломлаштириш ва юқори маҳсулдор навларни вужудга келтиришга шароит яратади ва ҳосилини маълум даражада оширади.
Асаларининг нормал оиласи 50–80 минг ишчи асалари, юзларча эркак асалари ва битта она асаларидан ташкил топади.
Асаларичиликда шу пайтгача ҳали инсон томонидан бирорта ҳам асалари зотлари яратилмаган. Шунга қарамасдан ҳар бир ҳудуднинг табиий-иқлим шароитига мослашган асалари зотлари бор.
Республикамизда табиат қонунлари бўйича, табиий саралаш оқибатида бир-биридан морфологик ва хўжалик фойдали кўрсаткичлари ҳамда ҳудудий номини олган маҳаллий популяциядаги асаларилар мавжуд.
Булар республикамизда кенг тарқалган ва иқлимга мослашган. Шунинг учун бу асалари зотини хонадонларда боқиш бошқа зот асалариларга нисбатан анча устун туради.
Юртимизда кўп асал берадиган маҳаллий асалари зоти билан бирга «Ўрта рус», «Кулранг Кавказ тоғ асалариси», «Карпат» «Италия» ва «Краинка» асалари зотлари тарқалган.
Асалари оиласининг асал бериш миқдори ва сифати турли омилларга боғлиқ. Умуман битта асалари оиласи уй шароитида ўртача 15–20 кг. гача асал бера олади. Агар асалари оиласи тўғри парваришланса ундан ҳам кўп асал олиш мумкин. Булар албатта, уларни серасал ўсимликлар жойлашган жойга кўчириб туришга ва асалари зотига боғлиқдир.
Хуллас, уй шароитида 10 тагача асалари оиласини боқиш бемалол ўзини оқлайди. Хўш, уй шароитида асалари оиласини боқишни қандай йўлга қўйиш мумкин? Агар ҳовлингизда етарли шароит бўлса, ҳеч иккиланмай, бу ишни бошлайверишингиз мумкин. Бунинг учун энг аввало яхши асалари зотларини танлаб, харид қилинг.
Агар, сиз асалари оиласини харид қилмоқчи бўлсангиз, аввало соғломлигига эътибор беринг. Ўзингизга ёқиб қолган асалари оиласига четдан туриб разм солинг, асалариларни уядан учиш ва қайтиб келишига эътибор беринг. Уларнинг учиш парвози бир текис бўлиши керак. Негаки, баъзи асалари оилаларида асалари парвози анча суст бўлади. Бу асалари оилаларида она асалари кекса ва каммаҳсуллигидан дарак беради.
Бундан ташқари, уядаги она асалари ёшига ҳам эътибор беринг. Ёш она асаларилар ҳаракатчан, кекса она асаларилар эса секин ҳаракат қилиб, қанотларининг учки қисми бир оз ейилиб, қирқилгандай бўлади.
Уядаги рамкалардаги наслни жойлашишига эътибор қаратинг. Рамкадаги очиқ ва ёпиқ насл бир текис жойлашган бўлса, демак она асалари ёш, серпушт бўлади. Оилада эркак асалари кўп бўлса, билингки, она асаларининг ёши каттадир. Бундай она асаларини алмаштиришга тўғри келади.
Кўп асал берадиган асалари оиласини қандай аниқласа бўлади? Асалари оиласини кучига қараб, албатта, кўп асал берадиган асалари оиласида рамкалар сони 10–15 та ва ундан ҳам кўп, асалари сони эса 50–60 минг атрофида бўлади. Бу рамкаларда 8–10 тагача очиқ ва ёпиқ насллар (қуртчалар) бўлиши лозим. Рамкалар орасидаги йўлакчалар асалари билан зич жойлашган бўлиши керак. Бу белгилар, албатта асалари оиласи кучли ва кўп асал тўплашидан далолат беради.
Уй шароитида асалари боқишни ташкил қилганингизда жой танлашга ҳам алоҳида эътибор беринг. Бунинг учун асалари қутиларини жойлаштиришда қуёшли жой танланг, асалари учадиган туйнукларни жанубга қаратиб қўйинг. Қутилар остида қозиқчалар бўлиши лозим, акс ҳолда ҳар хил зараркунандалар уяга кириб, асалариларга зарар етказиши мумкин. Бундан ташқари, махсус идишларга сувдонлар қўйиш лозим. Бу эса асалариларни сув излаб бошқа ифлос сувлардан ичишининг олдини олади.
Асалари оиласини парвариш пайтида даладан яхшигина шира келаётган бўлса, янги мумпардали рамкаларни бир кунда тўқийди. Бундай даврда уядаги рамкаларни устки қисми оқаради, ҳатто уядаги рамкалар устидаги сурп-матони ҳам мум билан ёпиштириб ташлайди. Бу асал тортиш даври бошланишини билдиради.
Асал тортиш мавсуми йил давомида 2–3 маротаба, айрим йилларда эса ундан ҳам кўп бўлиши мумкин. Асал тортиш мавсуми тугагач, асалари оиласи қишловга тайёрланади. Бунинг учун асалари оилаларида кўпроқ ёш асаларилар бўлишини таъминлаш лозим. Ҳар бир асалари оиласига қишлов учун унинг кучига қараб 10–15 кг гача сифатли озуқа-асал қолдириш мақсадга мувофиқдир.
Асалари оиласини ташқи ҳарорат салқин жойда 14 oС дан паст бўлмаганда, текширишга киришилади. Агар умумий аҳволи қониқарли бўлса, у ҳолда тўлиқ текшириш ишлари ҳаво ҳарорати 16–18 oС бўлгунча қолдирилади.
Асалари оиласини текшираётган вақтда асаларичининг қўли тоза, оқ ёки қора халат ҳамда қўланса ҳид келмайдиган (атир, упа, пиёз, саримсоқпиёз, бензин, керосин, тер ҳиди) кийимларни кийиши керак, шунда асаларилар кам безовталанади ва чақишга ҳаракат қилмайди.
Текширишда тутатгич ёрдамида асалари уясига асалари кирадиган туйнукча орқали 2–3 марта тутун тутатилада, орадан 1–1,5 дақиқа ўтгач уя қопқоғи очилиб, устки ёпқичнинг бир чеккасини қайтариб, секин-аста рамкаларни асаларичи исканасида суғуриб олиб, текширишга киришилади.
Уяни текшириш вақтида асаларилар билан ишлаш қоидасига (уяни тақиллатмай, асалариларни безовталантирмай) амал қилиш керак. Асаларичи асалари кирадиган туйнукча олдини тўсиб қўймаслиги лозим, у уянинг ён тарафида туриб ишлаши зарур, акс ҳолда асаларилар безовталанади. Бундан ташқари, асалари уяси текширилаётган пайтда, қўшни уя асаларилари ўғирликка кираётганини сезса ҳам асаларилар безовталанади. Шунинг учун текширишни дарҳол кейинги қатордан бошлаш керак.
Уядан суғуриб олинган рамкаларни уя устида кузатиш тавсия этилади, шунда рамкадан тўкилган ёш асаларилар уяга тушади.
Рамкаларни асаларилардан тозалаш керак бўлса, ғоз патидан тайёрланган супурги ёки бойланган бир тутам ўт ёрдамида, асаларилар супуриб туширилади. Агар ўша рамкада ёш асалари қуртчалари ва янги келтирилган гул шираси бўлмаса, у ҳолда рамканинг икки четидан маҳкам ушлаб, асалариларни силкитиб тушириш мумкин.
Оиланинг ички ҳажми кенгайтирилаётганда юзаки текширилади ва чеккадаги рамкаларни бир оз четга суриб, уларнинг ўрнига кенгайтиришга мўлжалланган рамкалар қўйилади. Агар табиатдан шира келаётган бўлса, у ҳолда асалари уясининг керакли жойларига мумпардали рамкалар берилади.
Асалари оиласининг ривожланишига асосан варроатоз, акарапидоз, америка ва европа чириш, нозематоз, аскосфероз касалликлари ва пестицидлар билан заҳарланиш ва бошқа бир неча хил инфекцион ва инвозион касалликлар ҳалал беради. Варроатоз касаллиги асалариларнинг энг хавфли касаллиги бўлиб, каналар ишчи, эркак ва ёш асалари насли танасида паразитлик қилиб яшайди. Агар йил давомида варроатозга қарши курашилмаса, асалари оиласи нобуд бўлиши мумкин. Бундан ташқари, ҳар хил асаларихўр қушлар ҳам асалариларга жиддий зарар етказиши мумкин.
Асалари касалликларининг олдини олишнинг асосий йўлларидан бири – бақувват оилаларни сақлаш, зооветеринария қоидаларига асосан ҳар йили асалари оилаларини ветеринария врачи кўригидан ўтказиш ва асалариларга баҳорда антибиотик дорилар қўшилган қўшимча озиқалар беришдир.
Асаларилардаги кўпгина касалликлар деярли бир хил белгига эга. Шунинг учун ҳам фақат мутахассисларгина касалликни аниқлай олишлари ва унга қарши муваффақиятли даволаш тадбирларини қўллашлари мумкин. Касалликнинг дастлабки белгилари пайдо бўлиши биланоқ, асаларилардан намуна олиб, яқин орадаги ветеринария лабораторияларига мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир.
Stir: 309 095 650
MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB
XR: 2020 8000 9054 6738 5002
To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish
Tizimda muammo bormi?
© 2021-2024 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.