1. Нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг жиҳозланиши мазкур жиҳозлаш меъёрларидан кам бўлмаслиги лозим.
2. Мактабгача таълим муассасалари жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, маҳаллий ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, шунингдек қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан бошқа турдаги зарур жиҳозлар билан ҳам таъминланиши мумкин.
3. Мазкур жиҳозлаш меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан келишилган.