Кратко о продукте:
Меҳнаткаш, чевар деҳқонларимиз ҳар йили дастурхонларимизни турли ноз-неъматлар билан тўлдиришади. Сарҳил меваларимиз орасида гилос ўзининг хуштаъмлиги ва инсон саломатлиги учун фойдалилиги билан барчага бирдай манзур. Бугунги кунда республикамизда гилос боғлари жами 20,9 минг га бўлиб, шундан, 13,2 минг га яқин ҳудудларда фермер ва қишлоқ хўжалиги фаолият юритади. Мавжуд гилос боғларининг ўртача ҳосилдорлиги гектарига 132 центнерни ташкил этади. Жорий йилда республика бўйича барча тоифадаги хўжаликлар томонидан жами 183 минг тонна ҳосил етиштирилди.