0 ( 0 оценок ) 0 заказов

amafos

  • Продавец:"AGROTHECHNICAL" MCHJ
  • Адрес: Джизак, Зааминский р.
  • Связь:
    +998 ** (**) ***-**-**
  • Добавлено : 20.05.2025
  • Количество просмотров : 31

Количество

В продаже 5000 штука есть

Стоимость

4 600 сум

Кратко о продукте:

Калий элементи тирик организмларда ассимиляция ва фотосинтез жараёнларида Ca+2, Mg+2 ионлари билан биргаликда ҳужайрадаги протоплазма коллоид ҳолатини бошқариб туради. Калийнинг миқдорига организмдаги крахмал, қанд, ёғлар, миқдори боғлиқ боʻлади. Картошка, лавлаги, кунгабоқар, беда, каноп, тамаки экинлари калий элементига кучли эҳтиёж сезсалар, сули, буғдой ва арра калийга камталаб экинлардир. Етишмаётган калийнинг кўп миқдори ҳайвонлар, қушлар, чиқиндилари билан қоплансада, бу этарли эмас. Шу сабабли калийли ўғитларга эҳтиёж катта.

Калий сақлаган табиий манбалар қаторига ёғоч ва экинларнинг ёнишидан ҳосил бўлган «кул» ва кул сувларини киритиш мумкин. Асосий манба КCИ сақлаган силвинит минерали бўлиб, ундан галургия (танлаб эритиш) ва флотация (бойитиш) усули билан ажратиб олинади. Cl ортиқча бўлган ерларга K₂SO₄, K2HPO4, KNOҳолидаги ўғитлар ишлатилади. Калийли ўғитлар оддий ва комплекс ўғитларга бўлинади.

Калийли ўғитлар қуйидаги асосий турларга бўлинади:

Хлоридли калий ўғитлари:

  • Калий хлорид (KCl) ёки силлиқкун
  • Карналлит (KCl·MgCl2·6H2O)
  • Сувутилган карналлит
 

Сулфатли калий ўғитлари:

  • Калий сулфат (K2SO4)
  • Паташа (K2SO4·MgSO4)
  • Полисулфат (K2SO4·2CaSO4)
  1. Нитратли калий ўғитлари:
  • Калий нитрат (KNO3)
  1. Комплекс калий ўғитлари:
  • НПК ўғитлари (азот, фосфор ва калийни ўз ичига олади)
  • ПК ўғитлари (фосфор ва калийдан иборат)
  • НК ўғитлари (азот ва калийдан иборат)

Калий хлориди энг кенг тарқалган ва арзон калий ўғитидир. Сулфатли калий ўғитлари тупроқнинг реакциясига таъсир кўрсатмайди ва баъзи пахтачилик ҳудудларида қўлланилади. Калий нитрат нисбатан қимматроқ, лекин азот ҳам беради. Комплекс ўғитлар бир неча озиқ модда элементларини бирлаштиради.

Ўғит турлари тупроқ шароитлари, ўсимлик турлари ва хўжалик мақсадларига қараб танланади. Калийли ўғитлар ўсимликларнинг ҳосилдорлигини ошириш, сифатини яхшилаш ва касалликларга чидамлилигини оширишда муҳим рол ўйнайди.

Ўғит ишлаб чиқаришда ҳозирги замон муаммолари қуйидагилардан иборат:

— Кўп миқдордаги тонналаб ўғитларни ташиш жараёнида улар исроф бўлади, шу мақсадда ўғит ташиш билан боғлиқ транспортларни, ўғитларни қадоқлаш турларини мукаммаллаштириш ва суюқ ўғитларни қувурлар орқали етказиш усулларини ишлаб чиқиш;
— Ўғитларнинг сифатини ошириш, улардаги озуқа элементлари миқдорини кўпайтириш, оддий ўғитлар ўрнига комплекс ўғитлардан фойдаланишни кенгайтириш, таркибида микроэлементлар билан бирга BIOSтимуляторларни тутган турларини ишлаб чиқариш;
— Секинлик билан ўзлаштириладиган ва концентрланган суюқ фосфатли ўғитлар ишлаб чиқариш билан ишчи кучи ва иқтисодий тежамкорлик масалаларини ҳал қилиш. Пролонгирланган (карбамиддиформалдегид) ва сирти полимер моддалар билан капсулаланган ўғитлар турини ва ишлаб чиқаришни кўпайтириш;
— Тупроқ ва ўғит таркибидаги азот элементининг ёъқолиши (денитрификация) ни ингибиторлар таъсирида камайтирувчи воситалар ишлаб чиқариш.

— Полимикроэлемент (азот, фосфор, калий, магний, бор, рух, молибден, марганес, мис)лар сақлаган комплекс ўғитлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

Республикамизда ўғитлар ва уларни ишлаб чиқариш муаммолари билан Ўзбекистон ФА Умумий ва анорганик кимё институтида академик М. Н. Набиев (1915-1995) бошчилиги-да асос солинган йирик бўлим шуғулланади. Бу илм даргоҳида академиклар С. А. Тўхтаев, Б. М. Беглов, профессор Ш. С. Намозов, кимё фанлари доктори А. Эркаев каби таниқли олимлар ва уларнинг шогирдлари фаол изланишлар олиб боришаяпти. Уларнинг изланишлари самаралари Чирчиқ, Самарқанд, Навоий, Қўқон, Олмалиқ минерал ўғитлар заводларида қўлланилиши туфайли кўп тоннали маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда ва республикамиз иқтисодига салмоқли ҳисса қўшилмоқда.

Stir: 309 095 650

МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

Цель оплаты: Залог был передан в основе публичной оферте

Проблема с системой?

Способы оплаты

Скачать приложение

Мы в социальных сетях

© 2021-2025 — «Smart Marketplace» АК. Все права защищены