Количество
В продаже 6000 штука есть
Конструктив ечими жиҳатдан Иссиқхоналар нур ўтказувчи нишаб томонлари миқдорита қараб, бир, икки ва кўп томонлама нишабли турларга бўлинади. Ўзбекистонда, асосан, помидор, бодринг, резавор экинлар, сабзавот ўсимликлари кўчати, шунингдек, лимон ва манзарали ўсимликлар И. да етиштирилади. Ёзи қисқа бўлган ўрта ва шим. минтақаларда Иссиқхонада турли сабзавот ва бошқа қ. х. экинлари йил бўйи ўстирилади, ҳосил олинади ва ўсимликларнинг янги нав ҳамда дурагайлари етиштириш ва бошқа и. т. ишлари олиб борилади. Қишки Иссиқхоналар йил бўйи фойдаланишга мўлжалланган бўлиб, уларда сабзавотлар баҳорги иссиқхона, парниклар, илитилган ёрларла ўстириш учун кўчатлар етиштирилади. У металл ёки темир-бетондан ишланади. Баҳорги Иссиқхоналар енгил кон-струкциялардан сабзавотлар ерда ўстириладиган қилиб қурилади. Биологик иссиқлик ёки қуёш нури билан иситилади. Қуёш нуридан мукаммал фоидаланиш учун бир нишабли Иссиқхона томи (қиялиги 33—45°) жан. га, икки ва кўп ни-шабларники эса (29— 33°) шарқ ва ғарбга қаратиб қурилади. Иссиқхона шакли жиҳатидан ҳам фонарсимон, ангар, блокли, сўкчакли каби бир неча турларга бўлинади. Иссиқхона ларда ўсимлик тупроқда (геопоника), тупроқсиз (ёки гидропика) муқитда ўстирилиши мумкин. Тупроқли Иссиқхона ларда сабзавотлар бевосита срда ўстирилиб, тупроқ тагидан, биологик ёки техникавий усулда иситилади ёки бутунлай иситилмайди. Ўсимликларга механизмлар ёрдамида ишлов бериш ва парваришлаш қулай.
Stir: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
XR: 2020 8000 9054 6738 5002
Цель оплаты: Залог был передан в основе публичной оферте

Проблема с системой?
© 2021-2026 — «Smart Marketplace» АК. Все права защищены