Количество просмотров : 105
5 (1 оценок) 0 заказов

помидор кўчатлари

2 000 сум

1 800 сум

  • Добавлено : 07.04.2026
+998 ** (**) ***-**-**
Навои, Канимехский р.

Количество

В продаже 100000 штука есть

Кратко о продукте:

Помидор кўчати етиштириш учун эртаки навлар уруғини январнинг 1-3, ўртаки навларникини февралнинг 1-2, кечки навларники мартнинг биринчи ўн кунлигида 1 метр квадратга 2-3 грамм хисобида сепилади. Иссиқхона тупроғи юмшоқ, чириган гўнг ёки компост солинган бўлиши керак. Гўнгни жуда хам катта нормада солиш мумкин эмас. Уруғлар устига юмшоқ тупроққа қипиқ, яхши чириган гўнг аралаштириб, 1,5 – 2 см қалинликда сепилади. Иссиқхонадаги харорат 20-27 градус бўлса, уруғлар бир хафтада, 12 – 15 градус бўлганда эса 2-3 хафтада униб чиқади. Уруғлар экишнинг бошқа бир усулида эса яшикларда тайёрланган тупроққа ёки иссиқхона тупроғига уруғларни бир-биридан 1-2 см оралиқда қилиб 1 см чуқурликка экиб чиқилади. Қаторлар орасидаги масофа 3 см бўлгани маъқул. Ундан сўнг экилган уруғларни уй хароратига яқин иссиқликдаги сув билан суғорилади. Кейин яшикни ёки иссиқхонани плёнка билан ёпиб, уруғлар униб чиққунча унда 20-25 градусда харорат сақлаб турилади.

Уруғлар экиладиган тупроқ аралашмаси хавони яхши ўтказадиган, енгил, ўғитга бой ва касалликлар хамда зараркунандалардан холи бўлиши керак. Бундай тупроқ аралашмасини тайёрлашнинг икки хил усулини келтириб ўтамиз (бундай аралашмалар сотувда хам мавжуд):

  1. 1 қисм компостли тупроқ, 2 қисм чиринди, 1 қисм қум. Бундай аралашманинг 1 пақирига 2 стакан кул қўшилади.
  2. 1 қисм чиринди, 1 қисм торфли аралашма тайёрланиб, унинг 1 пақирига 60 грамм суперфосфат ва 20 грамм калий сульфат ёки 2 стакан қўшилади.

Кўчатларнинг сифатли бўлишига уруғ ундирилаётган жойдаги харорат ва ёритилиш хал қилувчи таъсир кўрсатади. Лекин улар бир-бирига нисбатан маълум бир муносабатда бўлиши лозим: яъни, ёритилиш қанча кўп бўлса, харорат хам шунча юқори бўлиши керак. Температура режими тўғри танланса, кўчатларнинг илдизи бақувват ва ривожланган бўлади. Кундуз кунлари харорат 13-18 градус ва кечқурунлари эса 8-12 бўлгани маъкул.

Stir: 309 095 650

МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

Цель оплаты: Залог был передан в основе публичной оферте

Проблема с системой?

Способы оплаты

Скачать приложение

Мы в социальных сетях

© 2021-2026 — «Smart Marketplace» АК. Все права защищены