20 000 сум
Количество
В продаже 10000 грамм есть
Булғор қалампирининг уруғини турли экиш даврлари учун етиштириш технологияси кўп жиҳатдан помидор уруғларини етиштириш технологиясига ўхшайди. Лекин, булғор қалампирида, унинг уруғини экишга тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилади. Жумладан, экиш учун унинг сақлаш муддати бир йилдан кўп бўлмаган янги уруғларидан фойдаланилади. Уруғ ош тузининг 3 фоизли эритмасида сараланади, яъни экиш учун фақат унда чўккан уруғлардан фойдаланилади.
Уруғ, экишдан олдин, 25-30С ҳароратдаги сувда икки кун давомида сақланади. Қишки-баҳорги давр учун уруғни экиш уни кўчириб ўтқазишдан 70 кун, баҳорги-ёзги экишда 60 кун, ўтиш даврида эса – 40-45 кун олдин амалга оширилади.
Сифатли кўчат олиш учун 1 кв.м юзага 8-10 г уруғ экилади. Уруғ сепилгач, унинг юзасига 0,6 см қалинликдаги тупроқ ёки майда чиринди гўнг сепилади, сўнг текисланиб, пуркагич ёрдамида суғорилади. Шундан кейин унинг юзаси, янги униб чиққан ниҳоллар намликка эҳтиёж сезгунича, полиэтилен плёнка ёки қоғоз билан ёпиб қўйилади.
Stir: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
XR: 2020 8000 9054 6738 5002
Цель оплаты: Залог был передан в основе публичной оферте

Проблема с системой?
© 2021-2026 — «Smart Marketplace» АК. Все права защищены