Қуёнчилик сердаромад соҳалардан бирига айланмоқда. Гўшти ва териси харидоргир, боқиш осон ва катта харажат талаб қилмаслиги қуёнчилик билан шуғулланмоқчи бўлганлар учун айни муддао. Тадбиркорларнинг ҳам бу фойда келтирувчи тармоққа қизиқиши ортган. Қулай иқлим шароити, табиий ер майдонларининг етарли экани қуёнчиликни ривожлантириш имконини беради. Қуёнчилик олинадиган маҳсулотга қараб икки гуруҳга ажратилади: гўшт ва тери берадиган қуёнлар. Юртимизда ҳозир уй шароитида қуёнбоқарлар кўп Яхши боқилса, урғочиси тўрт ойда 4,5 килограмм, эркаги 8 килограммгача тош босади. Бундан даромадни чамалаш қийин эмас. 1 килограмм қуён гўшти бозорда 30 минг атрофида туради. Масалан, 100 бош эркаги ўртача 800 килограмм гўшт қилади. Бу ўртача 24 миллион сўм, дегани. Эндиликда уларнинг терисини ошлаш, қайта ишлашни ўзлаштиряпман. Очиғи, ҳозирча фойда ҳақида гапиришга эрта. Шу пайтгача тушган даромадни фаолиятни ривожлантиришга, такомиллаштиришга йўналтиряпмиз. Энг муҳими, қуён гўшти ҳамиша харидоргир.