Количество просмотров : 53
4 (1 оценок) 4 заказов

Асаларичилик

2 000 000 сум

  • Добавлено : 06.03.2024
+998 ** (**) ***-**-**
Навои, Карманинский р.

Количество

В продаже 50 штука есть

Кратко о продукте:

Асалнинг шифобахш хусусиятлари жуда кўп.
Табиий неъмат инсон организмида тўлиқ
ўзлаштирилади. Гуллар нектаридан йиғилган бол
таркибидаги моддалар саломатликни
мустаҳкамлайди. Асални мунтазам истеъмол қилган
одамга куч-қувват, узоқ умр бағишлайди.
Маълумотларга кўра, дунёда ширин ва
тўйимлилиги, фойдалилиги жиҳатидан асалнинг
ўрнини босадиган неъмат йўқ экан.
Тажрибалардан маълум бўлишича, асал
фойдали гиёҳларнинг шифобахш хусусиятини бир
неча баробар кучайтириб, зарур моддаларнинг
инсон организми ҳужайраларига тўлиқ сўрилишини
таъминлайди. Натижада касалликка чалинган
ҳужайралар ўз фаолиятини тиклаб, дарддан тез
халос бўлади.
Табиий соф асал қарийб 300 хилдан ортиқ
касалликни даволаши илмий ўрганилган. Асал
ёрдамида семиз одамни оздириб, озғинни
семиртириш мумкин ёки қон босимини туширибоширса бўлади. Фақат асалдан тўғри фойдаланишни
билмоқ керак.
Асал ёрдамида қон босимини кўтариш учун
ярим чойқошиқ асални 200 г илиқ сувда эритиб,
овқат маҳали истеъмол қилинади. Худди шу
доривор сув овқатдан бир соат олдин истеъмол
қилинганида эса қон босими тушади.
Олимлар узоқ умр кўрувчиларни синчиклаб
ўрганганларида улар кўплаб асал истеъмол
қилганларини аниқлашган. Гален 112 йил умр
5
кўрган, унинг бу ёшга киришида асал муҳим рол
ўйнаган, дейилади. Буюк математик олим Пифагор
ҳам 115 йил ҳаёт кечирган. У шу ёшда ҳам ақли
расо, фикри теран, соғлом инсон бўлган. Бу
олимнингда саломатлигини асал билан боғлашади.
Асал ўзига бириктирилган маҳсулотларни
сақлаш, уларнинг шифобахш хусусиятларини ўзида
ушлаб туриш хислатига эга.
Манбаларда айтилишича, Искандар
Зулқарнайн, яъни Александр Македонский қадимги
Кешда вафот этади. Уни ўз юрти Македонияга олиб
кетиш муаммо бўлади. Шунда ерлик аҳоли жасадни
асал ичига солиб олиб кетишни маслаҳат беради.
Шундай қилиб, Искандар асалга солинган ҳолда она
ватанига 3 ой йўл босиб келтирилади. Асалдан
олинган жасаднинг чиндан ҳам ҳеч қаери
бузилмаган бўлади. Шундан бери македонияликлар
асални шифобахш неъмат сифатида қадрлайдилар.
Асал азалдан мақталиб келинади. У ҳақда
муқаддас китобларда ҳам хабар берилган.
Жумладан, Мусо (а.с.)га туширилган Тавротда
асалнинг шифолиги хусусида 60 марта гапирилган
бўлса, Исо (а.с.)га нозил бўлган Инжилда 600 марта
зикр қилинган. Сўнгги пайғамбар Муҳаммад
алайҳиссаломга юборилган китоб Қуръони каримда
эса алоҳида Наҳл сураси мавжуд.
Ҳадисларда келтирилишича, Аллоҳ таоло бизга
иккита шифо берган: бири - Қуръон бўлса,
иккинчиси - асалдир.
Олимлар аниқлашича, асал ёшликни сақловчи
ҳисобланади ва бу борадаги дорилар рўйхатида
биринчи ўринни эгаллайди. Сабаби асалда
6
Менделеев даврий жадвалидаги барча элементлар
мавжуд. Бунинг устига ушбу моддалар ионлашган
ҳолда бўлиб, ҳужайрага бемалол кира олади. Бундан
ташқари, асал ҳазми оғиз бўшлиғидаёқ
бошланадиган, ҳаттоки тери орқали сўриладиган ва
ўзидан ҳеч қандай чиқинди чиқармайдиган ягона
маҳсулот саналади. Шунингдек, асалнинг ҳужайра
қобиғини тиклаш қуввати жудаям юқоридир.
Касалликларни даволаш учун асални истеъмол
қилишда тартиб, миқдор ва меъёр талаб қилинади.
* * *
Асал гул ва бошқа нарсаларнинг устига
тушадиган кўзга кўринмас шудринг (шира) бўлиб,
уни асаларилар териб олади. У шундай бир буғки,
юқорига кўтарилиб, ҳавода етилади ва кечаси
қуюқлашиб, асалга айланиб пастга тушади. Ўзи
тушган дарахт ва тошга қараб асал турлича бўлади.
Кўзга кўринадиганини одамлар тўплаб оладилар,
кўринмайдиганини эса асаларилар терадилар. Кези
келганда асалнинг ўткир ва заҳарли хили ҳам
борлигини айтиб ўтмоқчимиз.
 Асалнинг энг яхшиси ширин мазали, ёқимли
ҳидли, бир оз ўткирлиги бор, қизғиш рангли ва суюқ
бўлмай, узилмайдиган ёпишқоқ бўлганидир. Энг
яхшиси баҳордагиси бўлиб, ундан кейин ёзгиси
туради. Қишкиси эса ёмондир.
Асал иккинчи даражада иссиқ ва қуруқ. Қанд
шираси ва най шакар суви эса биринчи даражада
иссиқ, лекин қуруқ эмас: улар биринчи даражада
ҳўлдир.
7
Асалда тозаловчи, томирлар оғзини очувчи,
ҳўлликларни шимдирувчи қувват бор. У
ҳўлликларни баданнинг чуқур ерларидан тортади,
гўштни сасиш ва бузилишдан сақлайди.
Унинг ўткир, заҳарли хилини ҳатто ҳидлаш
ҳушдан кетказади.
Асалнинг хусусиятлари
Гилос, олча, оқ акация, ёввойи нўхат ва бошқа
ўсимликлар ширани ўз гулидан, барги остидан, барг
бандидан, гулкоса ва пояларидан чиқаради.
Ширадонлар ўсимликлар гулининг ичида,
гултожибарг ва гулкосабарг туташган жойида, ҳар хил
чуқурликларда жойлашган бўлади. Гулдан ташқари
ҳолатда ажраладиган шира кечқурунлари тушадиган
шудринглар натижасида ҳам вужудга келади. Пахта
ўсимлиги, маккажўхори, каноп ўсимликлари ва шунга
ўхшаш гулдан ташқари ҳолатда шира чиқади. Иссиқ
кечалари қанча кўп шудринг тушса, асаларилар шунча
кўп шира тўплайди. Бундай асал таркибида азот,
минерал тузлар ва микроэлементларнинг кўплиги
билан гул асалидан фарқ қилади.
Ибн Сино таърифлаган асал турларидан бири
"заҳарли" (аччиқ) асалдир. Аччиқ асал асаларилар
томонидан тўпланадиган ҳар хил ҳашаротларнинг
қолдиқларидир. Аччиқ асал ўсимлик гул ширасига
алоқаси бўлмаган ширинлик моддасидир. Асаларилар
аччиқ асални дуб, қайрағоч, заранг, шумтол, терак,
тол, каштан, шафтоли, нок, ўрмон ёнғоғи ва баъзан эса
ўтчил ўсимликларнинг кўркам қисмлари
(барглари)дан оладилар. Бу ўсимликлар баргларининг
8
остки қисмида кўпдан-кўп гиёҳ битлари, қуртлари
тўпланади. Бу ҳашаротлар ўсимлик шираси билан
озиқланиб, баъзан ўз танасидан жуда кўп миқдорда
ширин суюқлик - аччиқ асал (падь) ажратадилар.
* * *
Асалнинг тури асаларининг қанақа
ўсимликлардан шира олганига боғлиқ, унга қайси
ўсимлик шираси асос бўлган бўлса, асал ҳам ўша
ўсимлик номи билан сифатланади. Акация асали,
пахта асали, беда асали, кунгабоқар асали, янтоқ асали
ва ҳоказо тарзда. Бу асалларнинг ҳар бири ўзига хос
мазаси, ҳиди ва ранги билан бир-биридан ажралиб
туради.
Асал таркибида 75 фоиз мева ширинлиги мавжуд
бўлиб, унинг қолган қисми сув, оқсил моддаси,
кислоталар, ферментлар ва хушбўй моддалардан
иборат. Соф асал шифобахшлик хусусиятига эга, у
жуда кўп йиллар давомида бузилмай туради. Бир
килограмм асал 3150 калория қувватга эга. Бу 30 дона
тухум ёки 2,5 кг гўштнинг қувватига тенг деган
сўздир. 200 гр асал 180 г сир, 8 дона апельсин ва 350 г
майдаланган гўшт қувватини беради.
Асалнинг таркибида жуда кўп витаминлар ва
микроэлементлар бор. Асал таркибида тиамин,
рибофлавин, аскорбин, пантотен кислота, ниацин,
пиродонсин, биотин, ретинол, токоферол кабилар 0,1-
30 мкг.гача ташкил этади. Хусусан, таркибида микро
ва макроэлементларнинг борлиги асалнинг сифатини
янада бойитади. Калий, фосфор, кальций, хлор,
олтингугурт, натрий ва магний элементлари, айниқса,
9
кўпдир. Мис, марганец, кобальт каби элементлар эса
бир мунча оздир.
Асал таркиби эфир мойларига бойдир. Ана шу
эфир мойлари асалга ўзига хос хушбўйликни, муаттар
ҳидларни бахш этади. Шунингдек, асал таркибида
каротин, хлорофилл, ксантофилл каби ранг берувчи
моддалар борки, у асални рангларга бўяб, сифатини
бирмунча оширади. Асалнинг шифобахшлик
хусусиятини сақлаш учун шиша, сопол ва сирланган
идишларда сақлаб, уйни тез-тез шамоллатиб туриш,
ҳароратни эса 5-10 дан оширмаслик лозим. Уни
темир, алюминий идишларда мутлақо сақлаб
бўлмайди. Чунки асал таркибидаги моддалар темир ва
алюминий билан реакцияга киришиб, заҳарли
моддалар ҳосил қилади.
Асал таркибида 80 фоизга яқин турли-туман қанд
мавжуд. Улар ичида глюкоза киши организми учун
энг фойдалисидир. Глюкоза организмга тўғридантўғри сўрилиб, энергия ҳосил қилади ва киши меҳнат
қилиш жараёнида йўқотилган энергия ўрнини
тиклайди. Асал таркибидаги фермент эса организмга
қабул қилинган крахмалларни глюкозага айлантиради.
Шунингдек, асал таркибидаги сут кислотаси, шавел
кислотаси, олма ва бошқа кислоталар овқат ҳазм
қилишни яхшилаб, иштаҳани очади.
* * *
Асал - асалари ишлаб чиқарадиган асосий
маҳсулот эканини ҳаммамиз яхши биламиз. Ишчи
асаларилар табиатдаги шираларни йиғиб келиб, қайта
ишлаш йўли билан асалга айлантиради. Бу жараёнда
сахароза ўзгаришга учраб, фруктоза ва глюкоза ҳосил
10
қилади. Кимё илмига оид адабиётларда асал
таркибидаги бу икки модданинг нисбати қарийб
тенглиги айтилган.
Асал - жониворлар вужуди таркибидаги асосий
моддалардан бўлмиш рибозни ўз ичига олган ягона
озуқа моддаси, микроб тушмайдиган бирдан-бир
егуликдир. Асал деярли юз фоиз организмга
сўрилишини юқорида айтиб ўтган эдик. Унинг 1
килограммида 3200 калория қувват бор. Асалда 300
дан зиёд модда мавжудлиги аниқланган: органик
кислоталар, уларнинг тузлари, углеводлар,
витаминлар, гормонлар, ферментлар, эфир мойи...
Асал таркиби 32% глюкоза, 2% сахароза, 36%
фруктоза, 8% малтоза, 20% сув, 2% минерал
тузлардан иборат. Баъзи олимлар 80% дан кўпроқ
углеводлар (глюкоза, фруктоза) борлигини айтишади.
Албатта, барча асалнинг таркиби бир хил бўлмайди.
Турига кўра кимёвий таркиби ҳам фарқланади. Бу
ўринда асал қайси ўсимликдан олингани ва ўша
ўсимликнинг кимёвий таркиби ҳам аҳамиятлидир.
"Одамлар учун шифо бўлган турли рангдаги
шарбат..." Қуръони каримнинг Наҳл сурасида асалга
шундай таъриф берилади.
Асалнинг шифобахшлиги қадим-қадимдан ҳам
яхши маълум. Қадимги Миср табобатида асал ва
мумдан шифо учун фойдаланишнинг 500 дан ортиқ
рецепти бўлгани ҳақида бизгача маълумотлар етиб
келган. Ибн Сино асалнинг бошқа бир қатор
шифобахш хосиятлари билан бирга тинчлантирувчи
хусусиятини алоҳида таъкидлаб ўтган. Ўтган асрнинг
60-йилларидан бошлаб тиббиётда асал билан даволаш
усуллари - апитерапия шаклланди. 

Stir: 309 095 650

МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

Цель оплаты: Залог был передан в основе публичной оферте

Проблема с системой?

Способы оплаты

© 2021-2026 — «Smart Marketplace» АК. Все права защищены