Количество
В продаже 10000 штука есть
Стоимость
9 270 000 сум
9 270 000 сум
ИССИҚХОНА
Иссиқхона учун ойна маъқулми ёки плёнка? Аслида, иссиқхона қуриш унчалик кўп харажат ҳамда вақт талаб қилмайди. Тўғри, бундан 15-20 йиллар муқаддам иссиқхона деганда, ойна билан ёпилган, баланд ва тўрт бурчакли бино кўз ўнгингизда намоён бўларди. Лекин бугунга келиб, оддий шароитда ҳам иссиқхона қуриш имкониятлари юзага келди. Ҳозирда юртимизда плёнкали иссиқхоналар кенг тарқалган. Нега ойнали эмас? Сабаби, плёнкали иссиқхоналар кўплаб қулайлик ва афзалликларга эга. Биринчидан, уларни қуриш (монтаж қилиш) ва йиғиш жуда осон, қолаверса, у енгил, арзон.
Яна бир томони, кун қизиб кетганида бундай иссиқхоналарни йиғиб қўйиш кўп вақтни олмайди. Бугун 1 сотихга иссиқхона қуришни ўрганамиз. Бунинг учун қуйидаги анжомлар керак бўлади.
Зарур анжомлар:
8 дона 3 метрлик арматура
36 метр металл сим
1 та метал сим ўрами
80м полиэтелен
Транспорт, иситиш, ўғит ҳаражатлари
Бир сотихлик иссиқхона қуриш учун узунлиги 18-20 метр, эни 6 метр бўлган майдон танланиши маъқул. Бунинг учун тупроқ 20 сантиметр чуқурликда ковлангач, шу ернинг ўзидан эни 30-35 сантиметр, бўйи 45-50 сантиметр бўлган пойдевор кўтарилади. Шундан сўнг икки ён томонга 2,8 ёки 3 метр баландликда 8 тадан устунлар ўрнатилади. Устунларнинг ҳар иккаласи оралиғида баландлиги 80 сантиметр ва эни
40 сантиметрликдаги шамоллатгич (туйнук) қолдирилиб, пишиқ ғишт ёки пахса девор билан бекитилгач, сувоқ қилиб ташланади. Иссиқхонани ёпиш учун устунлар устига кенглиги 5-8 сантиметрликдаги металл узунасига пайвандланади. Жами иссиқхона (парник) қуриш ва бошқа ҳаражатларга ўртача 2 млн сарфланалади.
Stir: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
XR: 2020 8000 9054 6738 5002
Цель оплаты: Залог был передан в основе публичной оферте
Проблема с системой?
© 2021-2025 — «Smart Marketplace» АК. Все права защищены