Количество
В продаже 1000 метр есть
Стоимость
25 000 сум
8 333 сум / 3 Месяц
Плёнка ҳаво бўшлиғи ва тупроқни ҳимоя қилиб иситади. Шунингдек у иссиқхона ичидаги ўсимликларни совуқдан, ёмғир жалаларидан ҳамда шамоллардан асрайди. Лимон, мандарин каби ситрус меваларни, бодринг, помидор, қалампир ва бошқа сабзавот экинларини, гулларни ҳамда кўкатларни ўстиришда оддий полиэтилен плёнкалар қўлланилади. Плёнка турлари ҳам ҳар хил бўлиб, одатда, ностабиллашган полиэтилин плёнка кенг қўлланилади. У эластикли бўлиб, ҳеч қандай қўшимчасиз полиэтилендан тайёрланади. Плёнкадан фойдаланишнинг дастлабки даврида у етарли даражада совуқдан асрайди. Кўп фойдаланавергач, плёнканинг совуққа бардошлилик даражаси бирмунча пасаяди.
Бироқ ойнага нисбатан камроқ конструксияларга эга бўлганлиги туфайли ёруғлик юқори. Шунингдек, плёнка ултрабинафша нурларининг маълум қисмини ўтказиб, бу борада ойнадан устунлик жиҳатлари билан фарқланади. Сабзавотчиликда қўлланиладиган полиэтилен плёнканинг бир қатор камчиликлари мавжуд. Жумладан улар қисқа муддат (3-4 ой) хизмат кўрсатади. Ифлосланиши натижасида ёруғлик ўтказиши камайиб боради. Инфрақизил нурланиш учун юқори даражада ялтироқ бўлиб, тунда беркитилган жойдаги иссиқлик режимини ёмонлаштириб юборади.
Stir: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
XR: 2020 8000 9054 6738 5002
Цель оплаты: Залог был передан в основе публичной оферте
Проблема с системой?
© 2021-2025 — «Smart Marketplace» АК. Все права защищены