Количество
В продаже 9000 килограмм есть
Стоимость
100 000 сум
33 333 сум / 3 Месяц
БАЛИҚЧИЛИК — халқ хўжалигининг сув ҳавзаларида балиқ захирасини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш билан шуғулланувчи соҳаси; балиқ ўстириш тадбирлари (балиқни сунъий усулда кўпайтириш ва уни янги шароитга ўргатиш, янги зот балиқлар етиштириш, сув ҳавзаларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш)нинг биологик асосларини ва асосий балиқ ўстириш жараёнлари (вояга етган балиқларни овлаш, балиқ тухумини очириш, балиқ боқиш ва б.)нинг биотехникасини ишлаб чиқувчи фан. Б. табиий сув ҳавзалари балиқчилигига ва сунъий ҳовуз балиқчилигига бўлинади. Балиқчиликда сув ҳавзаларининг мелиоратив ҳолати яхшиланади, балиқ сунъий урчитилади, балиқпар тухум қўядиган ва ёш балиқчалар ўсадиган жойларда тегишли шароит яратилади; балиқларнинг тухум қўядиган жойлари тозаланади, дарё тўғонларига балиқ йўли ясалади, сунъий тухум қўйиш жойлари тайёрланади. Табиий сув ҳавзаларида балиқларни сунъий урчитиш, овланадиган балиқлар миқдорини кўпайтириш ёки уларни янги зот балиқлар билан алмаштириш ишлари амалга оширилади. Бунинг учун махсус балиқ з-длари қурилади. Балиқ ўстириш мақсадида сув омборларидан фойдаланиш, бошқа зот балиқларни мазкур жойга олиб келиб иқлимлаштириш хам Балиқчиликнинг асосий вазифасидир. Бунинг учун сув омборлари балиқ овлашга халақит берадиган бута ва махсус ўтлардан тозаланади, ёш балиқчаларни кўпайтириш учун балиқчилик питомниги қурилади. Балиқлар махсус ҳовузларда ҳам ўстирилади. Бундай ҳовузларда балиқни урчитиш, боқишдан тортиб уни истеъмол қилинадиган даражага етказгунча бўлган жараёнлар амалга оширилади. ЎзРнинг дарё ва кўлларида 106 турдаги балиқлар мавжуд (зоғора балиқ, дўнгпешона, судак, окча, тобонбалиқ, илонбош, чўртан, лаққа балиқ, қизилкўз ва б.). Ўзбекистонда Балиқчиликни саноат асосида ривожлантириш 1937 й. дан бошланган. Ўша йили Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида «Тошкент балиқ чавоқлари хўжалиги» ташкил этилди. Кейинчалик бу хўжалик балиқ чавоқларини балиқ хўжаликлари ва табиий сув ҳавзалари учун ҳам етказиб бера бошлади. 1946 й. Ўзбекистон халқ хўжалиги Кенгаши ҳузурида Балиқчилик хўжалиги бош бошқармаси ташкил этилди. 1946 й. дан Тошкент вилоятининг Зангиота туманида балиқ етиштиришга мўлжалланган Дамачи ҳовуз балиқчилик хўжалиги ташкил этилди ва ишга туширилди.
Stir: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
XR: 2020 8000 9054 6738 5002
Цель оплаты: Залог был передан в основе публичной оферте
Проблема с системой?
© 2021-2025 — «Smart Marketplace» АК. Все права защищены