0 (0 оценок) 0 заказов

Тирик сигир

20 000 000 сум

  • Добавлено : 13.09.2024
+998 ** (**) ***-**-**
Кашкадарья, Яккабагский р.

Количество

В продаже 30 штука есть

Кратко о продукте:

Чорвачилик — қишлоқ хўжалигининг асосий тармокларидан бири. Ч. маҳсулотлари етиштириш учун чорва молларини боқиш ва урчитиш билан шуғулланади; аҳолини иш ҳайвонлари (от, ҳўкиз, туя, буғу), озиқовқат маҳсулотлари (сут, қатиқ, гўшт, ёғ, тухум ва бошқалар), енгил саноатни хом ашё (жун, тери, мўйна ва ҳ.k.), деҳқончиликҳш органик ўғит билан таъминлайди. Ч. маҳсулотлари ва чиқиндиларидан айрим озуқалар (ёғи олинган сут, гўшцуяк уни, суяк уни ва бошқалар), шунингдек, ҳар хил доридармонлар (шифобахш зардоблар, гормонал препаратлар ва бошқалар) олинади. Ч.нинг тараққий етиши ва маҳсулдорлиги деҳқончиликнинг ривожланиши, ердан интенсив фойдаланиш билан чамбарчас боғлиқ. Ч.нинг асосий тармоқлари: қорамолчилик, қўйчилик, ечкичилик, йилқичилик, туячилик, паррандачилик, асаларичшшк, чўчқачилик, қуёнчилик, даррандачилик, буғучилик, итчиликлан иборат. Жаҳон мамлакатларида табиийиқлим шароитлари ва озуқа базасига кўра Ч. ривожи ўзига хос хусусиятларга ега. Жаҳон Ч.да (млн. бош) қорамол 1338,2; қўй 1068,6; ечки 709,8; буйвол — 158,6; от — 61,095; хачир — 14,1; ешак — 43,4; туя — 19,1; чўчқа — 912,7; товуқ — 14139; курка — 244 ва бошқа боқилади ва улардан турли маҳсулотлар етиштириш муҳим ўринда туради (1999). Гўшт етиштириш ҳажми 225,9 млн. т ни, сигир сути етиштириш 480,6 млн. т ни (ёки ҳар бир сигирдан ўртача 2071 кг ни) ташкил етди.

Ч. инсон томонидан ёввойи ҳайвонларни овлаш ва уларни хонакилаштириш мақсадида қўлга ўргатишдан бошланган. Археологик далиллар ҳайвонларни хонакилаштириш янги тош даврида — неолитда бундан 15-10 минг йил аввал бошланганини кўрсатади. Бу даврда одам такомиллашган тош қуролларга ега бўлган, оловни билган ва сопол идишлардан фойдаланган. Енг аввал ит, сўнгра чўчқа, қўй ва кейинчалик қорамоллар ва отлар (7-8 минг йиллар илгари) хонакилаштирилган. Осиёнинг жан.ғарбий қисми ва Ўрта денгиз атрофлари ҳайвонларни хонакилаштиришнинг асосий марказлари ҳисобланади. Европада қорамоллар, от, қўй, ечки, чўчқа, қуён, ит, паррандалардан ўрдак ва ғозлар, Осиёда буйвол, қўтос, ўркачли ва ўркачсиз туялар, қорамол, ечки, қўй, чўчқа, от, ит, қуён, товуқ, ўрдак, ғоз ва товуслар хонакилаштирилган. Африкада қорамоллар, бир ўркачли туя, ешак, чўчқа, мушук, ит, сесарка товуқлар, қўй ва ечкилар қўлга ўргатилган. Америкада ўркачсиз туянинг икки тури — лама ва алпака, денгиз чўчқаси, курка ва мускус ўрдаклар хонакилаштирилган. Натижада инсон томонидан уларнинг сифат ва сон кўрсаткичларига аҳамият берилиб, ҳайвонлардан наел олиш, секинаста маҳсулот йўналишлари бўйича зотлари чиқарилган. Ўрта Осиё ҳудуди ҳам Ч. дастлаб шаклланган ҳудудлар қаторига киради.

Stir: 309 095 650

МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

Цель оплаты: Залог был передан в основе публичной оферте

Проблема с системой?

Способы оплаты

© 2021-2026 — «Smart Marketplace» АК. Все права защищены