20 000 сум
Количество
В продаже 2000 штука есть
Бертон – кечпишар олхўри нав. Меваси сентябр бошида пишади. Мевалар йирик (50-55гр), тескари тухумсимон шаклда ва тўққизил рангли бўлади. Эти зарғалдоқ-сариқ, ўртача серсув ва таъми ширин ва хушбўй ҳидли бўлади. Сақлашга ва ташишга чидамли. Олхўрини янгилигида истеъмол қилиш тавсия этилади ҳамда бу мевадан консервалар тайёрланади. Олхўри кўчати экилгандан кейин 4-йили ҳосилга киради. Дарахти жуда катта эмас, баландлиги 5-5,5м, шох-шаббаси силлиқ пирамида шаклида бўлади. Мамлакатимизнинг барча вилоятларида экиш учун тавсия этилади.
Исполин – навининг дарахти пирамидал шаклида баланд бўйли бўлиб ўсади. 3-5 йилидан ҳосилга кира бошлаб, 6-7 йилга келганда тўлиқ ҳосил беради. Меваси ҳам шох-шаббасига ўхшаш чўзиқ, тескари тухумсимон, зираксимон чиройли бўлади. Бир дона меваси вазни 50-55гр бўлади. Бу нав сақлашга ва ташишга чидамайди. Меваси янгилигида ейилади ва консерва қилинади. Дарахтлари бошқа навларга қараганда совуққа чидамли. Касаллик ва зараркунандаларга ўта чидамли. Ўзбекистоннинг барча вилоятларида экиш учун тавсия этилган.
Самарқанд қора олхўриси. Дарахти кучли ўсувчан, экилганидан кейин 4-йилидан ҳосил беради. Шох-шаббаси сийрак, бақувват сершох бўлади. Меваси йирик (43гр), узунчоқ-овал шаклда, қора-кўкимтир тусда бўлади. Қобиғининг тагида тилласимон нуқталари, дағал мўл доғлари бўлади. Мевалар тахминан 10-15 сентябрда пишиб етилади. Мевасини универсал мақсадларда ишлатса бўлади.
Stir: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
XR: 2020 8000 9054 6738 5002
Цель оплаты: Залог был передан в основе публичной оферте
Проблема с системой?
© 2021-2025 — «Smart Marketplace» АК. Все права защищены