Количество просмотров : 571
5 (1 оценок) 0 заказов

Балиқлар учун овқат

10 000 сум

  • Добавлено : 28.10.2024
+998 ** (**) ***-**-**
Каракалпакский, Хужайлийский р.

Количество

В продаже 2280 килограмм есть

Кратко о продукте:

К И Р И Ш Бугунги кунда дунё аҳолисини прогресс асосда ўсиши уларни озиқовқатга бўлган талабини қондриш дунё бўйича глобал муаммоларни кўндаланг қилиб қўймоқда. Бу глобал муаммоларни ечими учун бутун бир комплекс омилларга демографик, экологик, иқтисодий, технологик, социалсиёсий характерга эга бўлиб, бир-бири билан ўзаро узвий боғлиқ бўлган масалаларни ечимини топишни кўндаланг қилиб қўяди. Ўзбекистон Республикасида кундан-кунга жадал суратлар билан ўсиб келаётган аҳолини озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини турмуш даражасини ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва хўжалик юритишни янада яхшилашда парранда махсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва паррандачиликни республикамизда ривожлантириш долзарб муаммо бўлиб ҳисобланади. Ҳозирги кунда паррандачилик соҳаси республикамиз бўйлаб минглаб инсонларни иш билан таъминлаб, жамиятнинг иқтисодий ривожланишига муҳим манбалардан бирига айланган. Озиқ-овқат хавфсизлигини барқарор таъминлашда паррандачиликни ривожлантириш алоҳида аҳамиятга эга. Паррандачилик чорвачиликнинг тез етилувчан соҳаларидан бири бўлиб, аҳолини парҳез гўшти ва тухум маҳсулотлари билан таъминлаш имконини беради. Бинобарин, маслаҳатимиз уй шароитида, ёки кенг миқёсда қандай қилиб паррандаларни парваришлаш, кўпайтириш ва улардан самарали ҳамда фойдали озиқ-овқат махсулотлари олиш тўғрисидадир. Паррандаларнинг хозирги кунда аҳоли хонадонларида тухум йўналишидаги замонавий юқори маҳсулдор кроссларидан Ломанн (Германия), Хайсекс, Бованс, Декалб (Голландия), Хайлайн (АҚШ) ва Родонит-3 зотларини боқиш мумкин. 1-расм. Паррандаларни ота-оналик галаси Парваришлаш-ахоли хонадонларида паррандалар катакларда ёки ерда боқилади. Улар, асосан, қуруқ аралашма емлар билан озиқлантирилади. Бир бош товуқ учун бир йилда ўртача қуйидаги миқдордаги аралашма ем талаб этилади (кг): Катакларда боқиладиган тухум берадиган товуқлар учун-50; 4 гўшт олинадиганлари учун-65; икки ойгача бўлган бройлер жўжалари учун4,7; тухум олишга мўлжалланган5 ойликкача жўжалар учун-11,8. Жўжа очириш учун тухум олишда 5-7 та товуққа 1-та хўроз қўйилади. Хўрозлар 2-3 йил фойдаланилади. Товуқлар томорқадан чиқадиган буғдой қолдиқлари, маккажўхори, сабзавот маҳсулотлари, қовун-тарвуз пўчоқларини танламасдан ейди. Товуқларни катакларда сақлаб боқиш учун тирик вазни ва ривожланиш даражасига қараб ўстириш цехида вояга етган110-120 кунлик макиён жўжалартанлаб олинади. Товуқхонага бир хил ёшдаги парранда жойлаштирилиши тавсия этилади. Урчитилувчи товуқлар галаси учун ташқи кўриниши ва уруғ сифати баҳоланган хўрозлардан фойдаланилади, хўрозларнинг макиёнларга бўлган миқдори 1:8 нисбатда бўлиши тавсия этилади. Товуқларни тирик вазни ойига бир марта ўлчанади. Паррандани ўтказишдан олдин сув узатиш тизими яхшилаб ювилади ва ишлаши текшириб чиқилади. 3-4 соат вақт ўтиб паррандалар сувни тўғри топиб ичаётганига ишонч хосил қилгандан кейин озуқа тарқатилади. Сувни ичаётганлигини ҳар куни назорат қилиб бориш жуда муҳимдир. Товуқхона микроиқлим меъёрлари: ҳаво ҳарорати 18-200С иссиқликни, нисбий намлик 60-70 фоизни, йил мавсумлари бўйича ҳаво алмашинуви совуқ даврларда 0,8-1,0 м3 /кг.ни ва иссиқ даврларда 5 м3 /кг.ни ташкил этиши керак. 1-жадвал 17 ҳафтадан юқори ёшдаги парранда учун меъёрлар Кўрсаткичлар Ўлчов бирлиги Ер(пол)да боқиш Катакларда боқиш Вентиляция (шамоллатиш) 1 кг. тирик вазнга 4 м3 /соат 4 м3 /соат Жойлаштириш зичлиги 1 м2 6 – 8 бош 22 бош 1 м2 (иссиқ иқлимда) 6 бош - 1 бош - 500 см2 Сув ичириш фронти 1та сувдон 100 бош - 1та сувдон (иссиқ иқлимда) 70 бош - 1та ниппель 9 бош 5 бош Озиқлантириш фронти озуқа занжири 10 см 12 см 1та емдон 20 бош - Уя уя (алохида) 4 – 5 бош - уя 1 м2 (гуруҳга) 120 бош - Изоҳ: агар паррандахона поли тахтадан ясалган бўлса, парранда жойлаштириш зичлигини 8 бош/м2 гача кўпайтириш мумкин. 5 2-жадвал Товуқлар парваришида ёруғлик тартиби Т/р Ёруғлик кучи (люкс) Ёруғлик (соат) Қоронғулик (соат) Давомийлиги Вақти Давомийлиги Вақти 1 5 4 8 00 - 1200 1 1200 - 1300 2 7 - 8 4 1300 - 1700 9 1700 - 2 00 3 10 2 2 00 - 4 00 4 4 00 - 8 00 Тухум кунига 4–5 марта, биринчиси эрталабки озуқа тарқатиш олдидан йиғилиши лозим. Гўнги ҳар куни йиғилади, товуқхона доим тоза бўлиши керак. Хона ҳавосида аммиак, водород сульфиди, карбонад ангидрид, азотли оксидларнинг меъёрдан ошиб кетиши, кислород миқдорининг камайиб кетиши кимёвий омилларга киради. Бу омиллар ҳам парранда маҳсулдорлигига салбий таъсир қилади. Тухум йўналишидаги товуқларни катакларда сақлаш ўзига хос афзалликларни беради. Паррандаларни катакда сақлаш ерда боқишга нисбатан бир неча устунликларга эга. Жумладан катак ускунасининг турига қараб бир неча баробар кўп паррандалар боқиш имконини беради. Бундай парваришлаш вақтни, озуқа сарфини тежайди ва тухумни сифатини яхшилайди. Паррандачиликда тухум берувчи товуқлар учун бир ярусли ОБН-1, икки ярусли ККТ, уч ярусли БКН-3, олти ярусгача бўлган ТЕХНА русумли катаклар, наслли тухум берувчи она товуқлар учун икки ярусли КБР-2 ва L112 русумли ускуналар қўлланилмоқда. Ҳозирги вақтда Германиянинг “MELLER”, “HELLMANN” ва “SALMET”, Италиянинг “FACCO”, Украинанинг “ТЕХНА”, Туркиянинг “KAVSAR”, Эроннинг “ARSAMKAR” компанияларининг технологик илғор анжомлари саноат паррандачилигининг замонавий талабларига тўлиқ жавоб беради. Хитой давлатида ишлаб чиқилган паррандачилик технологик анжомларига ҳам паррандачилар томонидан талаблар мавжуд. Товуқларни озиқлантириш- сифатли озуқалардан тайёрланиб, тўйимлилиги меъёрлар бўйича мувозанатлаштирилган озуқалардан фойдаланмасдан, товуқларнинг юқори маҳсулдорлигига ва яхши иқтисодий юқори самарадорликка эришиб бўлмайди. 6 Товуқлар рационида энергиянинг асосий манбаи бўлиб донли озуқалар (маккажўхори, буғдой, оқжўхори, арпа, сули), ёғли озуқалар, маккажўхорига ишлов бериш чиқиндилари (глютен, муртак), ўсимлик ёғлари ва бошқалар хизмат қилади. Протеин манбаи сифатида (шрот, кунжара), гўшт–суяк ва гўшт–пат унларидан фойдаланган маъқул. Кўпинча балиқ унининг сифатсиз бўлиши товуқларга ўсимлик оқсили хомашёсини (ёғли соя, нўхат, шолғом, картошка оқсили ва шу кабилар) беришни тақозо қилади. Қуйидаги жадвалда товуқларга бериладиган озуқа меъёри, рацион таркиби миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида берилган: Ишлаб чиқаришни арзонлаштириш, озуқаларни иқтисод қилиш учун парранданинг маҳсулдорлик даражасини инобатга олган ҳолда, озиқлантиришнинг уч фазали дастурига ўтишни тавсия қиламиз. 3-жадвал 100 грамм озуқа таркибидаги энергия алмашинуви (ОЭ) учун килокалорияда, қолганлари учун фоизда берилган № Моддалар номи Ёш товуқлар (22-47 ҳафталик) Товуқлар ( 47 ҳафтадан юқори) 1 Энергия алмашинуви (ОЭ) 270 260 2 Оқсил (хом протеин) 17 16 3 Клетчатка (бириктирувчи тўқима) 5 6 4 Лизин 0,75 0,7 5 Метионин 0,32 0,30 6 Цистин 0,30 0,27 7 Триптофан 0,17 0,16 8 Аргинин 0,90 0,85 9 Гистидин 0,34 0,32 10 Лейцин 1,30 1,28 11 Изолейцин 0,66 0,62 12 Фенилаланин 0,54 0,51 13 Тирозин 0,40 0,37 14 Треонин 0,45 0,43 15 Валин 0,64 0,60 16 Глицин 0,79 0,74 17 Са (кальций) 3,10 3,10 18 Р (фосфор) 0,70 0,70 19 Na (натрий) 0,30 0,30 7 Товуқларнинг юқори потенциал генетик маҳсулдорлигига қатъий мувозанатлаштирилган озуқа ем орқали эришиш мумкин. Тухум вазнининг юқори бўлиши рациондаги хом протеин (оқсил), линолевая кислотаси ва метионин моддаларининг миқдор даражасига тўғридан тўғри боғлиқ бўлади. 4-жадвал Товуқларни фазаларга бўлган ҳолда асосий озуқалар таркиби, % Озуқа таркиби Товуқлар ёши 17 ҳафта (маҳсулдорлик 5% гача) 18-45 ҳафта (5% дан юқори) (1 чи фаза) 46-65 ҳафта ( 2 чи фаза) 66 ҳафта ва ундан юқори (3 чи фаза) Буғдой дони 38 40 40 38 Маккажўхори дони 20 20 20 15 Соя шроти 15 15 10 8 Кунгабоқар шроти 12 14 14 16 Ўсимлик ёғи 3 3 2,4 2,2 Лизин (монохлоридгидрат) 0,12 0,16 0,15 0,1 Метионин 0,14 0,18 0,15 0,15 Озуқа оҳаги (известняк) 8 8,5 8,5 8,5 Трикальций фосфат 1,5 1,5 1,5 1 Ош тузи 0,3 0,3 0,3 0,3 Чой содаси 0,1 0,1 0,1 0,1 Бундан ташқари, витамин-минералли премикс 0,1 0,1 0,1 0,1 Бир рациондан, бошқа рационга ўтказишда товуқларнинг ёши билан эмас, балки тухум бериш маҳсулдорлигига қараб ўтказилади. Товуқларнинг тухум бериш мавсумида уларнинг ҳар 10 кунлик давр ичида товуқларни кунлик тухум бериш кўрсаткичлари ва тўйимли моддаларга бўлган талабларини инобатга олган ҳолда рацион таркиби мукаммаллаштирилиб борилади. Озуқа таркибини даврлар орасида тубдан ўзгартиришдан сақланиш лозим. Озуқанинг тавсия этилаётган тўйимлилик ўлчамлари унга биологик фаол моддаларни қўшиш меъёрлари албатта товуқларга бериладиган озуқаларнинг кунлик миқдори билан боғланиши керак. 5-жадвал 8 Бир бош товуққа кунига сарфланадиган озуқа сарфи меъёрлари Ёши (ҳафта) Озуқа истеъмоли (г) Ёши (ҳафта) Озуқа истеъмоли (г) 18 82 26 112 19 92 27 114 20 98 28-40 115 21 100 41-50 114 22 104 51-61 113 23 106 62-72 112 24 108 73-80 111 25 110 - - Озуқа қўшимчалари-озуқа қўшимчалари рацион таркибига кирувчи асосий моддалардан иборат бўлиб витаминлар, микроэлементлар, ферментлар, антиоксидантлар ва каротиноидлар (тухум сариғи) ҳисобланади. Рацион таркибига кирувчи зарур бўлган асосий озуқа қўшимчалари миқдорлари ўзгариши ва бир-бирини қоплаши мумкин, шу билан бирга озуқанинг тўйимлилиги сақланиб қолади. 6-жадвал Тухум йўналишидаги товуқларни витаминларга бўлган талаби № Витаминлар номи Ёш товуқлар (22–47 ҳафталик) Товуқлар ( 47 ҳафтадан юқори) 1 А 7,0 7,0 2 D3 1,5 1,5 3 Е 5,0 5,0 4 К 1 1 5 В1 0 0 6 В2 3 3 7 В3 20 20 8 В4 250 250 9 В5 20 20 10 В6 4 4 11 Вс 0 0 12 В12 0,025 0,025 13 Н 0,1 0,1 14 С 0 0 1 тонна озуқа таркибидаги А, D3 витаминлари учун миллион ИЕ(интернационал бирлик)да, қолганлари учун граммда берилган. 9 Сув таъминоти-паррандадан юқори маҳсулот олишда нафақат юқори сифатли ва тўйимли мувозанатлаштирилган озуқалар керак бўлади, балки тоза ичимлик суви ҳам катта аҳамиятга эгадир. Агар маҳаллий сув ишлатилаётган бўлса, унда сувнинг сифатини лабораторияда мунтазам текширтириб туриш тавсия этилади. Ичимлик суви таркибида тузлар миқдори меъёрдан жуда кўп бўлса, бу тухум қобиғи сифатининг пасайишига олиб келади. Товуқларни ер (пол)да парвариш қилиш-тухум бериш даврида товуқларни ер тўшамада боқиш ва парваришлаш мўлжалланган бўлса, жўжаларини ҳам ёшлигидан ер тўшамада боқиб парваришлаш лозим бўлади. Маҳсулдорлик даврида кокцидиоз касаллигидан зарарланишни олдини олиш чораларини кўриш мақсадга мувофиқ бўлади. Бунинг учун товуқларда кокцидиоз касаллигига қарши иммунитетни бутун маҳсулдорлик даврида сақлаб туриш режасини амалга ошириш талаб этилади. Боқилаётган товуқлар зичлиги-паррандани 1 м2 ерда парваришлаш зичлиги боқиш услуби ва бинодаги микроиқлимни сақлаш услубларига боғлиқ. Товуқларни умумий 1 м2 ерда парваришлаш зичлиги 6-8 бошни ташкил этади. Маҳаллий тавсияларга риоя қилган ҳолда, парваришлаш зичлигининг тухум вазни ва унинг қобиғи сифатига бўлган таъсири доимий назорат қилиб борилади. 7-жадвал Майда тош бериш миқдори, хажми ва муддати Ёши Бериш муддати Меъёри Ҳажми 1-2 ҳафта Ҳафтада 1 марта 1 г/товуқ 1-2 мм 3-8 ҳафта Ҳафтада 1 марта 2 г/товуқ 3-4 мм 9 ҳафтадан юқори 10 кунда 1 марта 3 г/товуқ 4-6 мм Ердаги тўшама-ёғоч қипиғи ёки майдаланган сомон товуқлар учун энг яхши ва қулай ер тўшама ҳисобланади. Парранда заҳарланишини олдини олиш ва тухум таркибида моддалар қолдиғи бўлишидан сақланиш учун фақат ишлов берилмаган дарахтдан олинган қипиқ ерга тўшама учун ишлатилади. Қипиқнинг намлигини кетказиш учун хона яхшилаб шамоллатилади, нам бўлган қипиқлар хонадан чиқариб ташланади. Тухум қўйиш уялари ва тухум териш-уяларни мунтазам равишда алмаштириб туриш ва тоза ҳолатда сақлаш лозим. Товуқхонага меъёр бўйича ҳар бир тухум қўйиш уяларига 4-5 бош товуқ ҳисобидан қўйилади. Гўшт йўналишидаги паррандачиликда-товуқларнинг гўштдор етакчи кроссларидан -Росс (Англия), Хаббард (Франция), Кобб, Арбор 10 айкрес (АҚШ) бройлер кроссларидан кенг фойдаланилмоқда. Улар бирбирларидан жадал ўсиши билан фарқланадилар. Кросс жўжаларнинг тирик вазни 38-42 кунлик ёшида 2,4-2,7 кг га етади. Замонавий бройлер ишлаб чиқариш технологияси бир-бири билан боғлиқ бўлган иш тизими, яъни бройлер жўжаларнинг ота-она галаларини ўстириш ва боқиш, инкубацион тухумларни ишлаб чиқариш, қисқа давр ичида (38-42 кун) бройлер жўжаларини гўштга етиштиришдан иборатдир. 2-расм. Бройлер жўжаси 3-расм. Бройлер жўжа галаси Парваришлаш технологияси-бройлер жўжаларини технологик ишлаб чиқариш қуйидаги асосий тамойилларни инобатга олган ҳолда ташкил қилинади: - самарали технологик инкубация қилиш; - ёш бройлер жўжаларга эрта ўсиш шароитларини яратиш, жўжаларни паррандахонага келтирилгандан бошлаб сув ва озуқага бемалол етишиш имконини яратиш, шу билан бирга 4-5-кунлари қўшимча қўйилган сувдон ва емдонлардан автоматлашган сувдон ва емдонларга безарар ўтишни ташкиллаштириш; - жўжаларни биологик, яъни ўз таркибида меъёрга асосан озуқа моддалари, минерал компонентлар ва микроэлементлари мавжуд бўлган премикс билан бойитилган, тўйимли ва юқори сифатли омухта ем билан озиқлантириш; - паррандаларни ёпиқ бинода ва оптимал микроклимати (ҳаво ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаво алмашинуви), ёшидан келиб чиқиб мавжуд ёритиш рационал тизими ва физиологик ҳолатларини инобатга олган ҳолда паррандахоналарда ўстириш, боқиш ва етиштириш; - жўжаларни сув ва озуқани актив истеъмол қилишини, жиғилдон(зоб)и тўлганлигини назорат қилиб бориш, боқилиш самарасини билиш учун 7-куни тирик вазнини тортиш; 11 - жўжаларни бутун ўсиш даврида ҳаво ҳароратини маъқул бўлган режимда ушлаш. Жўжани 21 кунлигидан бошлаб атроф мухит ҳароратини 210С дан паст ушлаш, бройлерлар вазнини оптимал ўсишига имкон яратади. - юқумли ва юқумсиз парранда касалликларига қарши самарали ветеринария-профилактик чора-тадбирларини қўллаш Бройлерларни қафасларда сақлаш ва боқиш учун БКМ-3Б технологик ускуналар ва 3 ярусли КП-8 батареяларини ишлатиш мумкин. Қалин тўшамада бройлерларни етиштириш технологияси энг муҳим ва ҳар томонлама мукаммал ўзлаштирилган технология ҳисобланади. Боқилаётган бройлер жўжаларининг тагига қалин тўшама учун тоза ёғоч қипиғи, майдаланган сомон 8-10 см қалинликда ишлатилади. Бройлер жўжаларини боқиш зичлиги 1 м2 га 12-14 бошни ташкил этади. Жўжалар биринчи 12-14 кунлик ёшигача тана ҳароратини бошқара олмайди. Энг қулай тана ҳароратини ҳаво ҳароратини тартибга солиш орқали яратиш мумкин. Пол ҳарорати ҳаво ҳароратига ўхшаб жуда зарур кўрсаткич, шунинг учун паррандахонани олдиндан иситиш жуда муҳим ҳисобланади. Паррандахона ҳарорати ва нисбий намлигини жўжаларни келтиришдан иссиқ мавсумда 24 соат, совуқ мавсумда 48 соат олдин нормаллаштириш керак бўлади. Тавсия этиладиган кўрсаткичлар: - Ҳаво ҳарорати 300С (озуқа ва сувнинг олдида жўжа елка баландлигида ўлчанади); - Тўшама ҳарорати 28-300С; - Ҳаво нисбий намлиги 60-70%. Жўжаларни паррандахонага келтиришдан олдин яна бир бор сув ва озуқалар етарли бўлишини ва паррандахона бўйича бир текисда тарқатилганлигини назоратдан ўтказиш керак. Ҳамма жўжалар келтирилгандан кейин зудлик билан озуқа ва сувга етишиш имконини яратиш керак. Жўжаларни картон қутилардан брудер тагидаги қоғозлар устига эхтиёткорлик билан тез ва бир текисда қўйилади. Бўш картон қутилар дархол олиб ташланади.Шундан сўнг ҳамма жўжаларда сув ва озуқага етишиш имкони мавжудлигини назорат қилиб чиқилади. Асбоб-ускуналарни ишлашини ва ҳаво ҳароратини назорат қилиб чиқиш керак бўлади. Биринчи 7 кун жўжалар янги шароитга ўрганишлари ва озиқланишлари ҳамда сув ичиш жараёнини яхшилаш учун кунига 23 соат давомида 30-40 люкс ёруғлик берилади. Галага тоза ичимлик суви бериш ва жўжаларга қулай бўлган оптимал баландликдаги сувдонларда сувга осон етишиш имконияти яратилиб 12 берилиши керак. Ниппелли линияларни 12 бош паррандага 1 ниппель ҳисобидан, қўнғироқ шаклидаги сувдонларни 1000 бош паррандага 6 та сувдон ҳисобидан ўрнатиш тавсия этилади. Бундан ташқари 1000 бош паррандага 6 та қўшимча мини-сувдон(автосувдон) лар қўйилади. Бошида жўжаларга мини-гранула озуқани 100 бош жўжага 1 дона ҳисобидан ем – поддон ёки тухум флейкасида берилади, ҳамда қоғозларга озуқа шундай солинадики банд бўлган майдон 25 фоиздан кам бўлмаслиги керак. Жўжаларни тўғри қоғоз устига қўйилади. Автоматик тизимдаги емдон ва сувдонлар қоғозга яқин жойлашган бўлиши керак. Бир бошга озиқлантириш фронти 5 см ва сув ичиш фронти 1 см ни ташкил этади. Энг мухим омиллар: - Бир хил ёшдаги галалар (ҳаммаси бўш-ҳаммаси тўла) принципини қўллаш орқали касалликлар тарқалишини назорат қилиб бориш; - Тўшамаларни полга бир текис қилиб солдириш; - Паррандахоналарни олдиндан иситиш ҳамда ҳаво ҳарорати ва нисбий намлигини жўжаларни келтиргунча стабилизация қилиш; - Паррандахонага жўжаларни тезлик билан жойлаштириш; - Жўжаларга зудлик билан сув ва озуқа бериш; - Жўжаларни сув ва озуқага осон етишиши учун ускуналарни қулай қилиб жойлаштириш; - Тизимли емдон ва сувдонлар ёнига яна қўшимча сувдон ва емдонлар қўйиш; - Жўжаларни тинчланиши учун, сув ва емдонларга осон етишадиган қилиб 1-2 соатга холи қолдириш; - Озуқа, сув, ҳаво ҳарорати ва нисбий намлигини 1 ёки 2 соатдан кейин текшириб чиқиш, керак бўлган жойларда созлаш. Жўжалар инкубатордан олиб келингандан сўнг илк маротаба озиқлантирилганда сув ва озуқани топганлигига амин бўлиш учун 8 ва 24 соат ўтгандан кейин текширилади. Бунинг учун паррандахонани 3-4 жойидан 30-40 бош жўжалар ушланиб, ҳар бир жўжани жиғилдонини бармоқ билан аста пайпаслаб текширилади. Агар жўжа сув ва озуқани топган бўлса жиғилдони тўла, юмшоқ ва айлана шаклида бўлади. Агар жиғилдони тўла бўлса, лекин пайпаслаб кўрилганда озуқа шакли (текстураси) сезилса, унда жўжа етарли миқдорда сув ичмаган бўлади. Жўжа жиғилдонини тўлдириш меъёри 8 соатдан кейин 80 фоизни, 24 соатдан кейин 95-100 фоизни ташкил этиши керак. Ҳаво ҳарорати ва нисбий намлигини доимо назорат қилиб туриш керак.Биринчи 5 кунлик ёшида бир кунда 2 марта ва ундан кейин ҳар куни. 13 Ҳаво ҳарорати ва нисбий намликни ўлчаш ва микроиқлимни автоматик тарзда назорат қилиш тизими датчиклари жўжалар баландлигида ўрнатилади. Бундан ташқари электрон назорат датчикларни тўғри ишлаётганлигини назорат қилиб туриш учун яна оддий термометрлар ҳам ўрнатилади. Жўжаларни паррандахонага жойлаштирилгандан бошлаб вентиляцияни минимал ишлатиш орқали тез-тез ва мунтазам интервал вақтда тоза(соф) ҳаво бериб боришни ташкил этиш тавсия этилади. Сифатли ҳаво ва ҳароратни жўжалар баландлигида бир меъёрда таъминлаб туриш учун ички вентилляторлардан фойдаланиш мумкин. Ёш жўжалар танаси тез совиб кетишга мойилдир, шунинг учун хақиқий ҳаво ҳаракати(оқими, тезлиги) пол юзасида 0,15 м/сек ёки ундан паст бўлиши керак. Энг мухим омиллар: - Ҳаво ҳароратини ва нисбий намлигини доимий равишда назорат қилиб бориш; - Тоза ҳаво билан таъминлаш ва захарли газларни чиқариб ташлаш учун вентиляциядан фойдаланиш; - Елвизаклардан сақланиш Нисбий намлик 50 фоиздан тушиб кетса, атроф мухит ҳавоси қуруқ ва чанг бўлади. Жўжалар организми намликни йўқотишни бошлайди ва респиратор касалликлари келиб чиқиш ҳавфи туғилади. Агар паррандахонада юқори босимли сувпуркагич (туман ҳосил қилувчи) ўрнатилган бўлса, жўжаларни боқишни бошланғич даврида ҳаво намлигини кўтариш учун йилнинг иссиқ даврларида ўша ускунадан фойдаланиш мумкин. Нисбий намлик (70%) юқори бўлса, тўшамани намланиш холатлари кузатилади намликни вентиляция тизими ва иситиш ускуналари орқали назорат қилиб бориш мумкин. Энг мухим омиллар: - биринчи ҳафтада жўжаларни ўстириш учун оптимал технологик шароитлар яратиш орқали 7 кунлик ёшида меъёрий тирик вазнга эришиш; - паррандахона ҳароратини тўғрилигини текшириш учун жўжалар хулқини кузатиш; - ҳаво ҳароратидан жўжалар серҳаракатлилигини ва иштахани кучайтириш учун фойдаланиш; - биринчи 3 кун нисбий намликни 60-70 фоиз ушлаш ва ўстириш даврининг охиригача 50 фоиздан юқори ушлаш; 14 - жўжалар хулқидан индикатор сифатида фойдаланган холда нисбий намлик 70 фоиздан юқори ёки 60 фоиздан паст бўлса, термометр кўрсаткичини ўзгартириш. Брудер-жўжахонани иситиш учун хизмат қиладиган иситкич. Бройлер жўжаларини ўстиришда қўлланиладиган брудер тизимининг асосан 2 тури мавжуд: - брудерларни нуқтали жойлаштириш (қуббали ёки нурланувчи иситкичлар). Иссиқлик манбаи бу холатда маълум жой билан чегараланган ва жўжаларда ундан нарига, яъни салқинроқ жойга ўтиш имкони мавжуд, бу жўжалар ўзларига энг маъқул бўлган ҳароратни топиш имконини беради. - бутун паррандахонадан фойдаланиш. Ушбу холатда иссиқлик манбаи катта ва ҳарорат паррандахона бўйича бир текис тарқалганлиги учун жўжа ўзига қулайроқ ҳароратли жойни танлаш имконига эга бўлмайди. Бутун паррандахонани ҳаво иситкичлари орқали иситиш мумкин, фақат ҳароратни меъёрда бўлишини назорат қилиб бориш керак бўлади. Ҳарорат жуда юқори-жўжалар чийиллашмайди, боши ва қанотларини осилтириб пастроқ тутишади, нафас олиши оғирлашади. Жўжалар брудердан узоқроқ кетишга ҳаракат қилади. Ҳарорат жуда паст- жўжалар брудер тагида тўдаланишиб олишади, қаттиқ чийиллашиб ёрдамга чақиради. Ҳарорат меъёрда- жўжалар брудер тагида бир текис тарқалган бўлади, чиқараётган товушлари ҳам микроиқлими бекаму кўстлигидан далолат бериб туради. Елвизак- жўжалар брудерни бир томонига тўпланишиб олишади. Бунда холатни ўрганиб чиқиш керак бўлади (елвизак таъсири, паррандахона бир текис ёритилмаганлиги, шовқинни экстремал даражада баландлиги ва бошқалар). Энг мухим омиллар: ҳаво ҳарорати технологик жараённинг асосий таркибий қисми ҳисобланади ва амалдаги қўлланмага мувофиқ ҳароратни сақлаш лозим бўлади; - Ҳаво ҳароратини қўл термометри билан жўжа елкаси баландлигида ўлчаш керак бўлади; - Жўжалар хулқини синчковлик билан кузатиш лозим бўлади. 8-жадвал Бройлер жўжаларини парваришлаш учун зарур бўлган ҳарорат ва нисбий намлик меъёри 15 Жўжалар ёши (хафта) Ҳарорат Ҳавонинг нисбий намлиги Хонада Жўжалар жойлашган майдончада (брудер тагида) 1 30-29 34-32 60-70% 2 28-27 31-29 60-70% 3 28-26 - 60-70% 4 25-24 - 60-70% 5 24-23 - 60-70% 6 22-21 - 60-70% 7 20-18 - 60-70% Изоҳ: агар брудер мавжуд бўлмаса, жадвалда брудернинг тагида кўрсатилган ҳаво ҳарорати, жўжалар елка баландлигидаги ҳаво ҳарорати ҳисобланади. Вентиляцияни 2 хил тизими мавжуд: табиий ва автоматик. Табиий (очиқ паррандахоналар) - механик аралашувисиз; - механик аралашув билан турларига. Автоматик (парранда етиштириш шароити назорат қилувчи) вентиляция қуйидагиларга бўлинади: - минимал; - оралиқ; - туннелли; - буғлантириш паннелларидан фойдаланиш; - туман ҳосил қилувчи турларига. Табиий вентиляция очиқ паррандахоналарда қўлланилади ва парда, эшик, шлюз дарвозалар билан жиҳозланган бўлади. Табиий вентиляция деворларни очилиши билан ишга туширилади. Деворлар вазифасини кўпинча пардалар бажаради, шунинг учун вентиляцияни бу турини пардали вентиляция ҳам деб аташади. Табиий вентиляция боқиш технологиясининг қониқарли шароитларини ушлаб туриш учун куннинг 24 соат вақтида доимий назорат қилиб борилади. Паррандахонани ҳаво ҳарорати, нисбий намлик, елвизак кучи ва йўналишини меъёрлаштириб туриш учун доим пардалар билан ишлаш ва шароитини назорат қилиб туриш керак бўлади. Паррандахона деворлари очилганда ташқаридан катта миқдорда тоза, салқин ҳаво киради ва ичкари билан ташқари шароитини тенглаштиради. Табиий вентиляция қачонки ташқаридаги ҳарорат тавсия этилаётган ичкаридаги ҳароратга яқин бўлгандагина идеал ҳисобланади. 16 Автоматик вентиляция парранда етиштириш шароити назорат қилувчи энг оммабоп вентиляция тизими ҳисобланади. Автоматик вентиляция тизими электр вентиляторлар орқали паррандахонадаги ҳавони ташқарига чиқариб ташлайди, натижада ичкаридаги ҳавонинг ташқаридагига нисбатан босими камаяди ва ташқаридан тоза ҳавони ичкарига дарча(форточка)лари орқали сўрилиб киришига сабабчи бўлади. Бройлерлар ўсгани сари вентиляция янада интенсив бўлиши керак бўлади. Керак бўлганда фойдаланиш учун қўшимча равишда вентиляторлар ўрнатиш керак бўлади. Бу камчиликни пайдо бўлганини ўз вақтида билиш учун паррандахона марказига ёки бир нечта нуқтасига парранда баландлигида датчиклар ёки термостатлар ўрнатилади. Ташқаридан кираётган ҳавони бир текис ичкаридаги ҳаво билан аралашиши учун барча кириш дарчаларидан бир текисда тоза ҳаво киришини таъминлаш лозим. Туннелли вентиляция тизими-йилнинг совуқ ва иссиқ кунлари ёш паррандага ҳамда катта ёшдаги товуқларга ҳам ҳавони катта тезликда ҳаракатланиши орқали кучли совутиш эффекти билан комфорт шароит яратиб беради. Туннелли вентиляция ҳаво алмашинувини максимал даражада таъминлайди ва ҳавони совиш эффектини яратади. Ҳар бири 122 см.лик вентиляторлар шамол орқали 4 ҳафтадан ёш паррандага 1,40С га, 4 ҳафтадан юқори ёшдаги паррандага 0,70С га ҳавони совутиб беради. Катта ёшдаги паррандага нисбатан ёш парранда ҳарорат пасайишини 2 баробар тез сезади. Шундай қилиб ташқи ҳарорат +320С бўлганда, 4 ҳафталик парранда учун 1 м/сек тезликдаги ҳаво ҳаракати +290С ҳаво ҳароратини сезиш имконини беради. Агар ҳаво тезлиги 2,5 м/сек кўтарилса, мана шу парранда +220С ни сезади. Ёши каттароқ паранда (7 ҳафталик) ҳароратни пасайишини сезиш келтирилган мисолдан 2 баробар кўпроқ бўлади (40C атрофида). Туман ҳосил қилиш ва майда дисперсли пуркаш-ташқи ҳавони насос ёрдамида туман ҳосил қилувчи форсункалар орқали ичкарига пуркаб ҳавони совутиб беради. Буғланишни тезлатиш мақсадида туман ҳосил қилувчи форсункалар дарча(форточка)лар орқали ичкарига тоза ҳаво кирувчи жойларга ўрнатилади. Қўшимча равишда паррандахона ичкарисига яна керакли миқдорда форсункалар ўрнатилади. Ёруғлик кунини узунлиги ва тақсимланиши ўзаро бир – бирига боғлиқ. Бройлер ишлаб чиқарувчиларнинг кўпчилиги ёруғликдан узлуксиз фойдаланишни афзал кўришади. Олдин узлуксиз ёруғлик кунлик ўсиш(семириш)ни таъминлайди деган нотўғри тушунча бор эди. Қоронғулик 17 даври паррандани маҳсулдорлигига, соғлигига, гормонал профилига, модда алмашинувини интенсивлигига, физиологиясига ва хулқига таъсир ўтказади. Қоронғуликнинг қуйидаги таъсири тасдиқланган: - эрта ўсиш қисқаради (лекин, кейинчалик ўсиш жараёни компенсация қилинади, яъни паррандани тирик вазн меъёрий кўрсаткичларига етиб олиш имконини беради, агар қоронғулик даври узоқ бўлмаса). Қайта ишлашга жўнатилаётган паст тирик вазнли (1,6 кг.дан паст) бройлерлар учун ўсиш жараёнини компенсация қилиш шу давр учун вақтни камлиги туфайли ўрнини қоплай олмайди; - қоронғулик даврида метаболизмни сусайиши туфайли озуқадан фойдаланиш эффекти ошади ёки ўсиш жараёни профили(кесими) ўзгаради; - тўсатдан ўлиш, асцитлар ва скелет ривожланиш жараёнини бузилишини камайиши туфайли парранда соғлиги яхшиланади; - парранда гўшти нимтасига қуйидагилар орқали таъсир кўрсатади; - кўкрак гўшти қисмини мутаносиблиги(пропорция) камайиши; - оёқ қисмини мутаносиблиги кўпайиши; - қорин ёғи мутаносиблик қисми кутилмаган миқдорда бўлиши. Ёруғлик программаси биринчи 7 кун 23 соат ёруғлик ва 1 соат қоронғуликдан иборат бўлиши керак. Бу аввалом бор озуқани тўлиқ истеъмол қилиш имконини беради. Ёруғликни олдиндан қисқартириш озуқа истеъмоли активлигини қисқартиради ва 7 кунлик ёшида тирик вазн кўрсаткичлари ёмонлашади. 0-7 кунлик ёшида ёруғлик интенсивлиги 30-40 люкс ва 7 кундан кейин 5-10 люкс бўлса озиқланиш ва ўсиш жараёнлари фаоллашади. Ёруғлик интенсивлиги паррандахона бўйича бир хил бўлиши керак (чироқлар устидаги рефлекторлар ёруғликни паррандахона бўйича бир текис тарқалишини таъминлайди). Қоронғуликни яратиш учун паррандахонада ёруғлик интенсивлиги 0,4 люксдан паст бўлиши керак. Қоронғулик даврида паррандахонага форточкалар, вентилятор тешиклари, эшик ромлари орқали тушадиган ёруғлик нурларини изоляциялаш керак бўлади. 9-жадвал Қуйидаги жадвалда сўйиш тирик вазнидан келиб чиқиб, қўлланиладиган ёруғлик программаси тавсия этилиши кўрсатилган Сўйишдаги тирик вазни Ёши (кун) Интенсивлик (люкс) Ёруғлик кун узунлиги (соат) 2,5 кг.дан паст 0-7 30-40 23 ёруғлик, 18 1 қоронғулик 2,5 кг.дан паст 0-7 30-40 23 ёруғлик, 1 қоронғулик 8 + тутиш вақтигача * 5-10 20 ёруғлик, 4 қоронғулик 2,5 кг.дан юқори 0-7 30-40 23 ёруғлик, 1 қоронғулик 8 + тутиш вақтигача * 5-10 18 ёруғлик, 6 қоронғулик Изоҳ. * - сўйишга камида 3 кун қолганда 23 соат ёруғлик ва 1 соат қоронғулик режими қўлланилади. Парранда 7 кунлик бўлгандан кейин 4 соатлик қоронғулик режимига ўтиш тавсия этилади. Агар ушбу тавсияга риоя қилинмаса, қуйидаги ўзгаришлар содир этилиши мумкин: - уйқусизлик оқибатида озиқланиш ва сув ичиш жараёнларида (абнормал ) ўзига хос бўлмаган хулқлари пайдо бўлади; - биологик кўрсаткичлари пасайиб кетади; - муваффақиятли парваришлаш кўрсаткичлари пасайиб кетади. Агар қоронғулик 4 соатдан кўп бўлса қуйидаги ўзгаришлар юз беради: - кўкрак

Stir: 309 095 650

МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

Цель оплаты: Залог был передан в основе публичной оферте

Проблема с системой?

Способы оплаты

Скачать приложение

Мы в социальных сетях

© 2021-2026 — «Smart Marketplace» АК. Все права защищены