Количество
В продаже 10000 килограмм есть
Стоимость
20 000 сум
20 000 сум
Уруғ — 1) ўсимликларда (семен) — уругли ўсимликлар генератив органи, ниҳол ҳосил қилиш, тарқалиш ва ташқи ноқулай шароитлардан муҳофаза қилиш функсияларини бажаради; одатда, уруғлангандан кейин уруғкуртакдан ривожланади; баъзан уруғланмасдан ҳам ривожланиши мумкин (қаранг Апомиксис, Партеногенез). У. муртак (эмбрион), пуст (крбиқ) ва кўпинча захира озиқ моддалар (эндосперм, перисперм) дан иборат. Баъзан У. да бир неча муртак бўлиши мумкин. Муртак захира озиқ моддалар ҳисобига ривожланади; бу моддалар эндосперм ва периспермда тўпланиши мумкин. Эндосперм ва перисперм бўлмаган уруғларда захира озиқ моддалар (оқсил, ёғ, крахмал, қанд, витаминлар ва бошқалар) уруғ паллаларда тўпланади. У. қобиғи уруғкуртак деворидан ҳосил бўлади. Баъзи ўсимликлар У.ининг қобиғи ташқи (этли, серсув) ва ички (қаттиқ, қуруқ); бошқа ўсимликларники қаттиқ, қалин ёки юпқа бўлади. Уруғнинг катталиги ва оғирлиги ҳар хил; мас, орхидеяларда чанг катталигида, палмаларда жуда йирик. Битта мевада биттадан бир неча минг, ҳатто млн.гача У. бўлиши; битта ўсимлик (айниқса, бегона ўтлар) минглаб У. бериши мумкин. Ҳар хил ўсимликлар У.ининг униб чиқиш муддати турлича бўлиб, бу У.нинг сақланиш шароитига боғлиқ. Тарихий ривожланиш жараёнида У. ўсимликларнинг қуруклик мухитига мосланиши натижасида пайдо бўлган. У. озиқ-овқат сифатида ишлатилади. У.дан ун, мой, крахмал, бўёвчи ва доривор моддалар олинади. Кўпчилик ўсимликлар У.и ёки уни мол ва паррандаларга ем сифатида берилади. Ғўза У.и (чигити) толалари (пахтаси) тўқимачилик саноатининг асосий хом ашёси; 2) одам ва ҳайвонларда У. — уруғ суюқлиги, яъни сяе/шедан иборат.
Stir: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
XR: 2020 8000 9054 6738 5002
Цель оплаты: Залог был передан в основе публичной оферте
Проблема с системой?
© 2021-2025 — «Smart Marketplace» АК. Все права защищены