Количество
В продаже 400 штука есть
Стоимость
125 000 сум
Нок кўчатларини экиш учун аввало, томорқа майдонида сувнинг юришини ҳисобга олиб, яхшилаб текислаб олиш керак. Ер майдонининг ҳар квадрат метрига 5–10 кг гўнг (чиринди), 250 грам фосфор, 100 грам калий ва 200 грам аммонийли азот ўғити солиниб, 25-30 см чуқурликда ҳайдалади.
Нок кўчатларини экиш муддати кузда ноябрь ойига, эрта баҳорда эса февралнинг охири – март ойининг бошларига тўғри келади. Кўчат экиш учун чуқурлиги ва кенглиги 60×60 см бўлган чуқурчалар ковланади. Чуқур қазишда тупроқ устки қисмининг 20–25 см қатлами ўранинг бир томонига, қолган қисми иккинчи томонига олиб қўйилади. Ўрага 400 грам фосфор, 30–40 грам калий ўғити ҳамда 8–10 килограмм чириган гўнгни тупроқ билан аралаштириб солиб, кейин кўчат экилади.
Кўчат ўрага тик ҳолда қўйилиб, тупроқ билан кўмилади. Кўчатни пайванд қилинган жойи тупроқдан 4-5 см юқорида қолиши керак. Кўчат экилгандан сўнг ҳар бир чуқурга тўлатиб сув қуйилади. Шунда тупроқ зичланиб, ниҳол яхши кўкаради. Тупроқ чўккандан сўнг кўчат атрофига тупроқ солиб, тўлдирилади. Кўчатлар тупроқнинг намлигига қараб вақти-вақти билан суғориб турилади.
Дарахтларга баҳорда ярусли (қаватли) қилиб шакл берилади. Бунда дарахтнинг биринчи қаватида 3–4 дона асосий шох қолдирилади, қолганлари қирқиб ташланади. Иккинчи қават шохлари асосий шохлардан 30–40 см, биринчи қават шохларидан 25–30 см масофада қолдирилади. Учинчи қават шохлари ҳам шу зайлда шакллантирилади. Шакл беришда шох-шаббаларнинг бир-бирига соя беришининг олди олиниб, бир маромда сийраклаштирилади.
Нок шира бургасига қарши эрта баҳорда Цепиметрин 25 % 10 литр сувга 20 грамм қўшиб пуркалади. Ушбу препаратлар бўлмаганда тамаки қайнатмасидан фойдаланиш мумкин.
Нок дарахти ҳосилини йиғиб олишда мевалари бандига зарар етказмасдан терилади. Баъзи маҳаллий навлар терилганидан сўнг маҳсус иссиқ шароитда сақланганида ўзига хос юмшоқликка эга бўлади. Кечки навлар терилганидан кейин сақлашга қўйилса, улар бир неча ҳафта ўтгач пишиб, истеъмолга яроқли бўлади.
Stir: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
XR: 2020 8000 9054 6738 5002
Цель оплаты: Залог был передан в основе публичной оферте
Проблема с системой?
© 2021-2025 — «Smart Marketplace» АК. Все права защищены