Количество
В продаже 3000 штука есть
Стоимость
20 000 сум
Олма (Малус) — раънодошлар оиласига мансуб, барг тўкувчи дарахтлар ёки буталар туркуми; уруғли мева дарахти. Шимолий ва жанубий ярим шарнинг мўтадил минтақаларида олманинг 25— 30 тури, жумладан, Ўрта ва Шарқий Осиё, Ўрта Осиё ва Кавказда 10 тури тарқалган. Екиладиган мевали дарахтлар орасида майдони жиҳатидан биринчи ўринда туради. Ялпи олма ҳосили бўйича АҚШ (4,8 млн. т), Хитой (22,01 млн. т) олдинги ўринларда туради (1999). Жаҳон бўйича ялпи ҳосили 60,2 млн. т ни ташкил етади (1999). Ўзбекистонда -0,4 млн. t. АҚШ, Chili, Хитой, Россия, Ерон, Туркия, Франсия, Италия мамлакатларида олмазорлар катта майдонларни егаллайди. Шунингдек Ўзбекистонда 2017-2019-йилларда узумни кейинги енг кўп етиштирилган мева ҳисобланади.[1] Ўзбекистонда 8 тури ёввойи ҳолда учрайди (қаранг ёввойи олма). Дунё бўйича етиштириладиган навларининг асосий қисми хонаки олма турига киради. Паст бўйли олма турига кирадиган дусен ва парадизкадан мевачиликда пайвандтаг сифатида фойдаланилади. Олма совуққа чидамли, ёруғсевар ва намсевар, тупроқ танламайди, лекин унумдор тупроқларда юқори ҳосил беради. Олма дарахти бўйи 15 м гача боради. Японияда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики ,қишда екилган "Фужи" олмалари март ойининг охирида илдиз ўсиши кузатилган. [2] Ўзбекистонда олма апрел ойида гуллайди. Гули 5 бўлакли, гултожибарги оқ, пушти, айримлари қизил. Меваси, навига қараб, июн— октабрда пишади. Бир дона меваси вазни 15 г дан 400 г гача боради. Таркибида (%) фруктоза 6,5—11,8, сахароза 2,5—5,5, органик (олма ва лимон) кислоталар 0,2— 1,6, vitamin С 5-30 мг, пектин, ошловчи моддалар ва бошқа мавжуд. Меваси янгилигида ейилади, қоқи, консерва, мураббо, жем қилинади. Олма уруғидан ҳамда пайвандлаш, пархиш қилиш йўли билан илдиз бачкиларидан кўпайтирилади. Ҳосилдорлиги 130-300 с/га. Дарахти 100 йилгача яшайди. Одатда, боғга ўтқазилганидан кейин 4 йил ўтгач, ҳосилга киради. 40-50 йил мўл ҳосил беради. Кўчати кузда ва баҳорда 30-60 см чуқурликда ҳайдалган ерга екилади. Кўчат ўтқазиладиган чуқурга 5-6 кг чириган гўнг, 150 г аммиакли селитра, 200 г суперфосфат тупроққа аралаштириб солинади. Кўчатлар 8×8м, 8х6 м, паст бўйли пайвандтагларга уланганлари 4х6 м, 3Х5 м, 4х4 м схемада екилади. Ёш дарахтлар 8-12-marta, ҳосилга кирганлари 4-6-marta суғорилади, туп ва қатор оралари юмшатиб турилади. Ҳосилга кирган олмазор гектарига ҳар уч йилда 20-40 т чириган гўнг ва ҳар йили соф ҳолда 120 кг азот, 60-90 кг фосфор, 30 кг калий ҳисобидан ўғитланади. Дарахтлар ҳар йили кузда ва баҳорда буталади (қаранг буташ, дарахтларга шакл бериш). Ўрта Осиёда екиладиган олма навлари келиб чиқиши бўйича қуйидаги гуруҳларга бўлинади: халқ селексияси йўли билан етиштирилган Ўрта Осиё маҳаллий навлари — оқ олма, қизил олма, Самарқанд олмаси, Наманган олмаси, аччиқ олма, қимизак олма, Хоразм олмалари гуруҳи ва бошқа олма
нинг маҳаллий навлари Ўзбекистоннинг тупроққиклим шароитига мослашган, иссиққа, совуққа чидамли. Меваси ширин, ертапишар; Ғарбий Европа, Amerika, АҚШ навлари — Розмарин, Мантуанер, Старкримсон, Скарлет, Пармен. Вайнсеп ва Golden Делишес, Делишес, Жонатан, Боровинка; Украина нави — Ренет Симеренко; Қрим навлариқ кандил, сари синапо(Олманинг бу гуруҳ навлари Ўзбекистонга дастлахих 9-аср 2-ярмидан бошлаб, Ўрта Осиёни Россия босиб олгандан кейин, руслар томонидан, сўнгрхх 0-асрнинг 20-йилларидан бошлаб Ўзбекистондаги илмий тадқиқот муассасалари тавсияси билан кл-тирилган). Шредер номидагб Боғдорчилик, узумчилик в а виночилик илмий тадқиқот институти селексионерлари етиштирган янги навлар — Самарқанд аълоси; Афросиёи, — ҳосилдор, Тошкент боровинкаси, Меҳмоний, Тилла олма, Нафис ва бошқб Бу навлар ҳосилдор, меваси маҳаллий шароитга мослашган, кўриниши чиройли, мазали; совуққа ва иссиққа чидамли.
Stir: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
XR: 2020 8000 9054 6738 5002
Цель оплаты: Залог был передан в основе публичной оферте
Проблема с системой?
© 2021-2025 — «Smart Marketplace» АК. Все права защищены