5 ( 1 та баҳо ) 0 та буюртма

Ўрдак

  • Сотувчи:"UMIDA OFFICE" MCHJ
  • Манзил: Жиззах, Ш.Рашидов т.
  • Алоқа:
    +998 ** (**) ***-**-**
  • Қўшилди : 21.04.2025
  • Кўришлар сони : 20

Миқдори

Сотувда 500 дона бор

Нархи

150 000 сўм

Бу ҳафтада 1 киши сотиб олди

Маҳсулот ҳақида қисқача:

Зотлари ва хусусиятлари: аҳоли хонадонларида ўрдакнинг оқ москва, украина оқ ва кулранг, хаки-кемпбелл зотларини парвариш-лаш тавсия этилади. Ёш ўрдакчалар 24–28 ҳафтада жинсий етилади. Тўдада 5–6 макиёнга битта эркак ўрдак қолдирилади. Бир мавсумда (5–6 ой) 90–130 та тухум қўяди. Тухуми вазни 85–90 г. Тухумдан жўжа очиб чиқиш муддати 27–28 кун. Вояга етган эркак ўрдак вазни 3–4, макиёниники 2,5–3 кг. Гўшти майин, мазали, парҳезбоп.

Парваришлаш. Ўрдак боқиш учун томорқа атрофида оқар сув бўлса бўлади. Рисоладагидек озиқлантирилса ва парвариш қилинса, 50–60 кунлик ўрдак жўжаси 2–2,5 килограммгача етади. Асосийси, улар озуқа танламайди. Вояга етган ўрдаклар ўсимлик ва майда ҳашаротлар билан озиқланаверади. Эътиборлиси, ўрдаклар турли хасталикларга жуда чидамли бўлади.

Бу борада уларга товуқ, курка ва ҳатто ғоз ҳам тенглаша олишмайди. Янги тухумдан чиққан ўрдакчалар учун қоғоздан ёки тахтадан қути бўлса кифоя. 20–25 та жўжа учун бир метр квадрат жой етарли. Хонадаги ҳарорат 20 даража бўлиши зарур. Ўн-ўн икки кундан кейин ўрдакчаларни бемалол очиқ ҳавога чиқариш мумкин. Аммо илк кунлари уларга алоҳида эътибор қаратиш шарт. Чунки бир кунлик ўрдакчалар ўзлари овқатлана олмайди. Биринчи куни уларга қайнатилган тухумни майдалаб, қошиқ билан едириш даркор. Иккинчи кундан ўрдакчалар мустақил равишда озиқлана бошлашади.

Дастлаб ўрдакчалар кунига беш-олти марта озиқлантирилади. Ўрдакчалар хонасида сув ва шағал тошчалар доимо бўлиши керак. Икки ҳафталик жўжалар кунига уч марта овқатлантирилса кифоя. Ўрдакчалар уч ҳафталик бўлгунига қадар олдиларидаги сув чуқур бўлмаслиги шарт. Уларнинг қоринлари пат билан қоплангандагина сув ҳавзасига чиқариш тавсия этилади. Ўрдаклар очиқ сувга қўйилганида тез эт олади ва касал бўлмайди.

СТИР: 309 095 650

МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB

Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002

Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш

Тизимда муаммо борми?

Тўлов усуллари

Иловани юклаб олиш

Биз ижтимоий тармоқларда

© 2021-2025 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган