Кўришлар сони : 70
0 (0 та баҳо) 0 та буюртма

Сигир (қорамол)

20 000 000 сўм

  • Қўшилди : 19.03.2026
+998 ** (**) ***-**-**
Навоий, Кармана с

Миқдори

Сотувда 50 дона бор

Маҳсулот ҳақида қисқача:

Симментал зотли қорамоллар Швейцария, Италия, Франция, Австрия, Болқон мамлакатларида тарқалган. АҚШ, Канада, Аргентина, Англия ва бошқа мамлакатларда симментал зоти гўштдор зотли моллар билан чатиштиришда фойдаланилмокда. Улардан олинган биринчи авлод дурагай моллар юқори ўсиш қувватига эга бўлиб, она зотли молларга нисбатан тирик вазни юқори ҳамда гўшт нимталари кам ёғли бўлади.

Кўпчилик мамлакатларда симментал зотининг сут ва гўшт йўналишдаги хиллари урчитилмоқда. Молларнинг асосий туси малла, малла-ола, қизил-ола бўлади. Симментал зотли сигирлар йирик, танаси мутаносиб тузилган, суяги мустаҳкам, калласи катта, пешонаси кенг, бўйни ўртача узунликда, кўкраги чукур (67-70 см), орқаси ва бели кенг, тананинг кет қисми узун ва кенг, мускуллари яхши ривожланган, териси қалин, елини юмолоқ ва косасимон, сўрғичлари катта конус ва цилиндрсимон шаклда бўлади.

Янги туғилган бузоқларнинг вазни 35-45 кг, 6 ойлигида 190-200 кг вазнга эга бўлади. Сигирлар вазни 550-600 кг, букалар вазни 850-1000 кг га етади. Моллар бўрдоқига қўйилганда тез семиради ва юкори сифатли гўшт беради. Ёш моллар жадал парваришлашда ва бўрдоқилашда кунига ўртача 800-1100 граммдан семиради. Новвосларнинг сўйим чиқими 56-58 фоизга, бўрдоқиланган катта ёшдаги молларники эса 64 фоизгача боради.

Сигирларнинг сут махсулдорлиги уларни озиклантириш меъёрига караб ҳар хил бўлади. Швейцарияда назорат подаларидаги сигирларнинг ўртача сут соғими 4036 кг ва ёғлилик даражаси 3,9 фоиз га етади.  Австрияда эса бу кўрсатгич 3913 кг ва 4,07 фоизни ташкил этади.

Австрияда «Меди 64573» лакабли рекорд қўйган сигирнинг сут соғими 9224 кг, ёғ микдори 4,91 фоизни ташкил этган. Россия ва Украинада парвариш қилинган сигирлар ичида энг маҳсулдорлари «Рябушка-1854» тўртинчи лактациясида 14541 килограмм сут берган. Унинг ёғлилик даражаси 3,83 фоиз бўлган.

СТИР: 309 095 650

МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB

Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002

Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш

Тизимда муаммо борми?

Тўлов усуллари

Иловани юклаб олиш

Биз ижтимоий тармоқларда

© 2021-2026 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган