Миқдори
Сотувда 1000 дона бор
Нархи
40 000 сўм
ОЛМА (Malus) — раънодошлар оиласига мансуб, барг тўкувчи дарахтлар ёки буталар туркуми; уруғли мева дарахти. Шим. ва жан. ярим шарнинг мўътадил минтақаларида Олманинг 25 — 30 тури, жумладан, Ўрта ва Шарқий Осиё, Ўрта Осиё ва Кавказда 10 тури тарқалган. Экиладиган мевали дарахтлар орасида майдони жиҳатидан биринчи ўринда туради. Ялпи олма ҳосили бўйича АҚШ (4,8 млн. т), Хитой (22,01 млн. т) олдинги ўринларда туради (1999). Жаҳон бўйича ялпи ҳосили 60,2 млн. т ни ташкил этади (1999). Ўзбекистонда —0,4 млн. т. АҚШ, Чили, Хитой, Россия, Эрон, Туркия, Франция, Италия мамлакатларида олмазорлар катта майдонларни эгаллайди. Ўзбекистонда 8 тури ёввойи ҳолда учрайди (қ. Ёввойи олма). Дунё бўйича етиштириладиган навларининг асосий қисми хонаки Олма (M.domestica) турига киради. Паст бўйли Олма (M.pymila) турига кирадиган дусен ва парадизкадан мевачиликда пайвандтаг сифатида фойдаланилади. Олма совуққа чидамли, ёруғсевар ва намсевар, тупроқ танламайди, лекин унумдор тупроқларда юқори ҳосил беради. Олма дарахти бўйи 15 м гача боради. Ўзбекистонда Олма апр. ойида гуллайди. Гули 5 бўлакли, гултожибарги оқ, пушти, айримлари кизил. Меваси, навига қараб, июнь — окт. да пишади. Бир дона меваси вазни 15 г дан 400 г гача боради. Таркибида (%) фруктоза 6,5—11,8, сахароза 2,5—5,5, органик (олма ва лимон) кислоталар 0,2 — 1,6, витамин С 5—30 мг, пектин, ошловчи моддалар ва б. мавжуд.
СТИР: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002
Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш
Тизимда муаммо борми?
© 2021-2024 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган