Дунёда қушларга нисбатан ариларнинг турлари кўпроқдир. Айни дамда 20,000 га яқин турига тариф берилган бўлиб, ва ҳар йили янги турлар кашф қилинмоқда. Арилар сайёрамиз био хилма-хиллигининг асосий таркибий қисмларидан бўлиб, инсон экологиясида ҳаётий муҳим ўрин эгаллайди. Ҳисобланишича дунёдаги жами озиқ-овқатнинг учдан бир қисми ариларнинг чанглантиришига боғлиқ экан. Қовоқ ари, нишсиз ари ва асал арилар ижтимоий ҳаёт тарзига эга ва булардан асал арилар энг кўп ўрганилган. Холбуки бу арилар дунё арилар фаунасиниг кичик бир қисмига тенг келади. Турларнинг 90% дан кўпроги ижтимоий эмас ёки ёлғиз умиргузаронлик қилишади.