АРТЕЗИАН ҚУДУҒИ —
артезиан сувлари чиқадиган
бурғи қудуғи. Ер ости сувларидан
халқ хўжалигида фойдаланиш мақсадларида қазилади. Артезиан қудуғи артезиан сувли қатламнинг жойлашиш чуқурлигига қараб айрим ҳолларда 3000 — 5000 м га етиши мумкин. Ичимлик
сув олиш, яйловларни сув билан таъминлаш, ерларни сугоришда асосан 500 — 1000 м гача чуқурликдаги сувлар ўзлаштирилган. Чуқур Артезиан қудуғи минерал, термал ёки саноатда
хом ашё сифатида ишлатиладиган артезиан сувларини чиқариш учун қурилади. Артезиан қудуғидан сув сарфига қараб турли усулларда чиқарилади; ё ўзи отилиб чиқади ёки АТН, НА, ВП, ЭЦВ ва ш. к. маркали турли артезиан насосларидан фойдаланилади. Артезиан қудуғининг асосий элементлари: махсус шурфга
цемент қоришмаси б-н мустаҳкам ўрнатилган кондукторйўналтирувчи қувур; сув тўпловчи қувурлар;
тиндиргич. А. қ. оғзида сув сатҳини аниқлайдиган ва таркибини текшириш учун намуна оладиган, сув сарфини ўлчайдиган ва тартибга соладиган мосламалар ўрнатилади. Сугоришда фойдаланиладиган Артезиан қудуғининг сув бериши 50, баъзан эса 100 л/с гача етади. Ўрта Осиёда 25 мингдан ортиқ Артезиан қудуғи қазилган. Унинг 5000 га яқинидан сув ўзи отилиб чиқади. Ўзбекистонда 10046 артезиан ва
дренаж қудуқлари
бор
Маҳсулот ҳақида қисқача
Амал қилиш муддати
25 йил
Бепул сервис хизмати
10 кун
Ишлаб чиқарилган йил
2022
Ишлаб чиқарувчи мамлакат
Ўзбекистон