Миқдори
Сотувда 3000 кв. метр бор
Нархи
110 000 сўм
Асосан, мавсумдан ташқари даврларда маҳсулот етиштириш, иссиқхона ва очиқ дала учун кўчатлар ўстиришга хизмат қилади. Иссиқхона ойнабанд ёки полимер плёнка, стеклопласт ва ҳ. к. билан ўралган бўлади. Ёғоч ёки темир, пўлат, алюминий каби металл ус-куналардан тикланади. Иссиқхона ларнинг хил-махил турлари мавжуд. Улар фоидаланиш муддатлари ва давомлилигига қараб — қишки ҳамда баҳорги; вазифасига кўра — кўчат ўстириладиган ва сабзавот етиштириладиган; сабзавотларни ўстириш технологиясига қараб — тупроқли ва гидропон; ички жиҳозларга қараб — сўкчакли ва тупроқли турларга бўлинади. Конструктив ечими жиҳатдан Иссиқхоналар нур ўтказувчи нишаб томонлари миқдорита қараб, бир, икки ва кўп томонлама нишабли турларга бўлинади. Ўзбекистонда, асосан, помидор, бодринг, резавор экинлар, сабзавот ўсимликлари кўчати, шунингдек, лимон ва манзарали ўсимликлар И. да етиштирилади. Ёзи қисқа бўлган ўрта ва шим. минтақаларда Иссиқхонада турли сабзавот ва бошқа қ. х. экинлари йил бўйи ўстирилади, ҳосил олинади ва ўсимликларнинг янги нав ҳамда дурагайлари етиштириш ва бошқа и. т. ишлари олиб борилади. Қишки Иссиқхоналар йил бўйи фойдаланишга мўлжалланган бўлиб, уларда сабзавотлар баҳорги иссиқхона, парниклар, илитилган ёрларла ўстириш учун кўчатлар етиштирилади. У металл ёки темир-бетондан ишланади. Баҳорги Иссиқхоналар енгил кон-струкциялардан сабзавотлар ерда ўстириладиган қилиб қурилади. Биологик иссиқлик ёки қуёш нури билан иситилади. Қуёш нуридан мукаммал фоидаланиш учун бир нишабли Иссиқхона томи (қиялиги 33—45°) жан. га, икки ва кўп ни-шабларники эса (29— 33°) шарқ ва ғарбга қаратиб қурилади. Иссиқхона шакли жиҳатидан ҳам фонарсимон, ангар, блокли, сўкчакли каби бир неча турларга бўлинади.
Гидропон Иссиқхоналар тупроқ ишлатмай сабзавот етиштиришга мўлжалланган. Улар иссиқхона полига ўрнатилган ёки 70—80 см баланд кўтарилган сув ўтказмас сўкчаклар билан жиҳозланади. Сўкчаклар ичи нейтрал субстрат (шагал, кум, керамзит ва б), билан тўлдирилади. Автомат қурилмалар ёрдамида сўкчакларга озикли эритма юбориб турилади, ушбу эритма ўсимликларнинг қулай озиқланиши ва сув ичишини таъминлайди. Бундай Иссиқхона ларда барча жара-ёнлар автоматлаштирилган.
Устига плёнка ёпилган кичик габаритли, енгил йиғма Иссиқхоналар баҳорда фоидаланиш учун катта аҳамиятга эга. Ҳаво таянчли ёки пуфлама Иссиқхоналар қурилишида плёнкаларнинг енгиллик ва эгилувчанлик хоссаларидан тўла фойдаланилади. Кейинги йилларда кўпгина мамлакатларда, асосан, блокли Иссиқхоналар қурилди. Замонавий иссиқхона хўжаликлари саноат асосида курилган ва йил бўйи сабзавот етиштириладиган ҳақиқий ф-каларга айланган.
СТИР: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002
Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш
Тизимда муаммо борми?
© 2021-2024 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган