5 ( 1 та баҳо ) 2500 та буюртма

Узумчиликни ривожлантириш учун узум кучатлари

  • Сотувчи:FLY-NN MASULIYATI CHEKLANGAN JAMIYAT
  • Манзил: Фарғона, Қува т.
  • Алоқа:
    +998 ** (**) ***-**-**
  • Қўшилди : 06.03.2024
  • Кўришлар сони : 229

Миқдори

Сотувда 500000 дона бор

Нархи

35 000 сўм

Маҳсулот ҳақида қисқача:

Ток кўчатлари асосан кузда ва баҳорда ўтқазилади. Узум кўчатларини экиш учун дастлаб, ерга яхшилаб ишлов берилади, ўғитланади. Узум боғларида кўчатлар орасини 1-2 ёки 3 метр қилиб, қаторлар орасини эса 2-2,5 ва 3 метр қилиб экилади. Томорқаларда сўритокларда етиштирилганда эса шароитга қараб, туплар орасини 50-60 см дан қилиб экиш мумкин. Лекин бу ҳолда экилганда ҳар бир туп учун фақат 2-3 ёки 4 тагина асосий новда қолдирилади.

Кўчат учун қазилган чуқурнинг кенглиги ва чуқурлиги 60-70 см атрофида бўлади. Узум кўчатларини экишдан олдин зарарланган ва қаламчанинг юқорисидан чиқган илдизлари ток қайчида кесиб ташланади. Фақат пастда жойлашган бақувват илдизлар қолдирилади. Бу илдизларнинг ҳам 12-15 см қисмини қолдириб кесиб ташланади. Кўчатнинг ҳам 2-3 та бақувват новдаларини қолдириб, қолганлари кесиб ташланади. Шундай қилинса ўтқазилган кўчат тез ва яҳшироқ ривожланади.

Агар биринчи марта токзор ташкил қилаётган бўлсангиз, қаторлар тўғри чиқиши учун ип тортиб олишингиз мумкин.

Кўчатни ўтқазишдан олдин унинг илдизини гўнг ва тупроқдан тайёрланган суюқ лойга ботириб олинади. Агар кўчатларни кузда ўрнатилган бўлса совуқдан ҳимоялаш учун уларнинг устини 30-35 см қалинликда тупроқ билан ёпилади. Кўмилган кўчатларни баҳорда осон топиб олиш учун қозиқ қоқиб қўйиш мумкин.

Кўчат оралари қалинроқ экилган тақдирда кейинчалик кўчат ҳосил беришни бошлагандан кейин новдаларни камроқ қолдириш керак бўлади. Кўчатлар яхши кўкариб кетгунга қадар тез-тез суғориб турилади.

СТИР: 309 095 650

МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB

Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002

Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш

Тизимда муаммо борми?

Тўлов усуллари

Иловани юклаб олиш

Биз ижтимоий тармоқларда

© 2021-2025 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган