Миқдори
Сотувда 3000 дона бор
Нархи
45 000 сўм
ЎРИК — раъногулдошлар оиласига мансуб дарахтлар туркуми; мевали ўсимлик. Ватани — Ўрта Осиё. Осиёда 10 тури маълум. Оддий Ўрик (А. уц1§ап8), манчжурия Ўрики (А. тапс)§пипса), сибирь Ў. и (А.8Йзтса), давид Ў. и (А. (1аУ1алапа) ва қора Ўрик (А. йазусагра) турлари кенг тарқалган. Шим. Ҳиндистон, Эрон, Туркия, Италия, Испания, Шим. ва Жанубий Африка, Шим. Америка мамлакатлари ва Австралия, Ўрта Осиё, Закавказье ҳамда Россиянинг Европа қисми жан. да етиштирилади. Ўрта Осиёда ва Хитойда 5 минг йил, Жанубий Европада 2 минг йил олдин маданийлаштирилган. 500 дан ортиқ нави бор. Жаҳон бўйича ялпи ҳосили 2,7 млн. т. Ўзбекистонда 35 минг т (1999), экин майдони жиҳатидан мевали дарахтлар орасида 4ўринни эгаллайди.
Ўзбекистонда, асосан, оддий Ўрик тури экилади. Бўйи 5—8 м, шохшаббаси кенг. Барги кенг тухумсимон, гули оқ ёки пушти, барг ёзишдан олдин очилади. Меваси этли, юмалоқ, тухумсимон, оқ, сариқ, қизғиш; данагидан ажраладиган ва ажралмайдиган хиллари бор, ширин, шириннордон. Таркибида 14—16% қанд, 0,6 — 1,2% олма, лимон ва бошқалар кислоталар, 28—31% қуруқ модда, С, РР витамини, 0,38—1,27% пектин, 10 мг гача каротин, данаги мағзи ширин (айрим навлариники аччиқ), таркибида 29—58% ёғ бор. Янгилигида ейилади, туршак, баргак солинади, консерва (мураббо, жем, компот), қайса қилинади. Данагидан данакшўрак тайёрланади, халқ табобатида меваси ва туршагидан юракқон томир тизими касалликларини даволашда фойдаланилади. Ўрик яхши асал берувчи дарахт, данагидан ва пайванд қилиб кўпайтирилади. Пайвандтаг сифатида ёввойи Ўрик, олча, бодом ва шафтолидан фойдаланилади. Ҳосилдорлиги 80—120 ц/га. Экилганидан сўнг 4—5йили ҳосил беради, 15—17 ёшда тўлиқ ҳосилга киради. Ўзбекистонда март—апр. да гуллайди, навига қараб май—июлда пишади. Ўрик иссиқсевар, ёруғсевар, қурғоқчилик ва иссиқликка чидамли, лекин намлик етишмаганда ҳосилли вдохлари мева тугмайди. Гуллаган пайтда баҳорги қорасовуқлардан зарарланади. Кўчати кузда ва баҳорда 6×8, иҳота дарахти сифатида 4×6 м схемада экилади. Ўрикка вазасимон ёки поғонасимон шакл берилади, баҳорда бир йиллик новдаларининг 1/3, 2/3 қисми кесиб турилади. Ўрик унумдор, серқуёш, бўз ҳамда шағалтошли суғориладиган ерларда яхши ўсади. Ўзбекистондаги ўрикзорларнинг асосий қисми Фарғона водийси ва Зарафшон воҳасида жойлашган, Ўрта Осиёда Ўрикнинг 500 дан ортиқ навлари ва клонлари учрайди. 20-асрнинг 30-й. ларидан бошлаб 40 дан ортиқ халқ ва илмий селекция навлари р-нлаштирилган
СТИР: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002
Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш
Тизимда муаммо борми?
© 2021-2024 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган